Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 11.08.2017 й. ПҚ-3200-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 11 августдаги

ПҚ-3200-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жазони ижро этиш бош бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда - ЖИЭББ) озодликдан маҳрум қилинган шахсларни (кейинги ўринларда - маҳкумлар) жазосини ижро этиш, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган гумон қилинувчи ва айбланувчиларни (кейинги ўринларда - қамоққа олинган шахслар) сақлаш, уларни қўриқлаш ва бошқа ерга кўчириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш ва ташкил этишни таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда - ИИВ) марказий аппаратининг мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. ЖИЭББ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига, "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. ЖИЭББ бўлинмалари ва муассасалари тизими қуйидагилардан ташкил топади:

тезкор ҳаракат отряди;

марказий омборхона;

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилояти ички ишлар бошқармалари жазони ижро этиш бўлимлари;

жазони ижро этиш колониялари, шу жумладан даволаш ҳуқуқи асосида;

тарбия колониялари;

тергов ҳибсхоналари;

маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган касалхона.


4. ЖИЭББ ўз фаолиятини бевосита ёки ўз бўлинмалари ва муассасалари орқали амалга оширади.

Тезкор ҳаракат отряди фавқулодда ҳолатларда ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасаларида хавфсизликни таъминлаш ва ўрнатилган тартибни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус вазифаларни бажариш учун мўлжалланган.

Марказий омборхона мол-мулк, асбоб-ускуна ва жазони ижро этиш муассасаларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ҳисобга олиш ва сақлаш, шунингдек ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасалари эҳтиёжлари учун асосий воситалар, товар-моддий қимматликларни марказлаштирилган тарзда сотиб олиш ва тарқатиш учун мўлжалланган.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилояти ички ишлар бошқармалари жазони ижро этиш бўлимлари озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони ижро этишни ташкил қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш, моддий-техник базасини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш учун мўлжалланган.

Жазони ижро этиш колониялари, тарбия колониялари, тергов ҳибсхоналари ва маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган касалхоналар фаолиятининг асосий йўналишлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


5. ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасалари қуйи турувчи бошлиқларнинг юқори турувчи бошлиқларга ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига бўйсунуви ва ҳисобот бериши асосида фаолият юритади.


6. ЖИЭББ ўз фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича белгиланган тартибда ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа давлат органлари, ташкилотлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади.


7. ЖИЭББ мустақил балансга, банк ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўзининг тўлиқ номи ёзилган бланк ва муҳрга, штампга эга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан таъсис этиладиган ЖИЭББ фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари акс эттирилган рамзга эга бўлиши мумкин.



2-БОБ. ЖИЭББнинг АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар ЖИЭББнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

маҳкумларга нисбатан жиноий жазоларни ижро этиш, қамоққа олинган шахсларни тергов ҳибсхоналарида сақлашни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

жазони ижро этиш муассасаларида ва тергов ҳибсхоналарида қўриқлаш ва хавфсизликни таъминлаш, маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш;

маҳкумларни тузатиш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек уларга озод этилганидан сўнг ижтимоий мослашишлари учун кўмаклашиш фаолиятини ташкил этиш;

жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ташкилотларини молия-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳкумларнинг бандлигини таъминлаш;

кадрларни танлаш ва жой жойига қўйиш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ходимларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш.


9. Ўз зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ЖИЭББ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) маҳкумларга нисбатан жиноий жазоларни ижро этиш, қамоққа олинган шахсларни тергов ҳибсхоналарида сақлашни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:

судларнинг, шунингдек иш юритувида жиноят иши бўлган бошқа органларнинг ҳукмларини, ажримларини ва қарорларини аниқ ва сўзсиз ижро этиш;

маҳкумларнинг жазони ижро этиш учун ўз вақтида юборилишини, уларнинг жойлаштирилишини, шунингдек маҳкумларнинг ва қамоққа олинган шахсларнинг белгиланган тартибда бир жазони ижро этиш ва тергов ҳибсхонасидан бошқасига кўчирилишини таъминлаш;

амнистия ва афв этиш тўғрисидаги ҳужжатларни ўз вақтида ижросини ташкил этиш;

маҳкумларнинг ва қамоққа олинган шахсларнинг ажратиб қўйилиши, қўриқланиши ва назорат қилинишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органларининг жиноят иш юритуви соҳасидаги халқаро ҳамкорлик билан боғлиқ, шу жумладан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган маҳкумларни топшириш (экстрадиция қилиш) билан боғлиқ қарорларининг ижро этилишини ташкил этиш;

суд ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлаш бўйича ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш;

б) жазони ижро этиш муассасаларида ва тергов ҳибсхоналарида қўриқлаш ва хавфсизликни таъминлаш, маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш соҳасида:

жазони ижро этиш муассасаларида ва тергов ҳибсхоналарида ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни таъминлаш;

жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари ҳудудларида бўлган маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг, шунингдек ходимлар (ишчилар ва хизматчилар) ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари, ишлаб чиқаришдаги меҳнатга маҳкумларни жалб этадиган ташкилотлар объектларини назорат қилишнинг замонавий муҳандислик-техник воситаларидан фойдаланган ҳолда лозим даражада қўриқлашни ташкил этиш;

маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг таклиф, ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар томонидан жазони ижро этиш, қамоқда сақлашнинг белгиланган тартибига риоя этилишини таъминлаш;

жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида тегишли белгиланган нормаларга мос келадиган ушлаб туриш шарт-шароитларини яратиш;

маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг моддий-маиший таъминотини ва уларга тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил этиш, шунингдек маҳкумларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ва уларнинг мажбурий даволанишини амалга ошириш;

в) маҳкумларни тузатиш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек уларга озод этилганидан сўнг ижтимоий мослашишлари учун кўмаклашиш фаолиятини ташкил этиш соҳасида:

маҳкумлар ўртасида қонунларга итоаткорлик, шахсга, жамиятга, инсоний қадриятлар ва анъаналарга нисбатан ҳурматни шакллантириш, билим ва маданий даражасини оширишга қаратилган тарбиявий-профилактик ва тушунтириш ишларини ташкил этиш;

маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ҳуқуқбузарликларни содир этилишига имкон берувчи шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этиш;

жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида тезкор-қидирув фаолиятининг самарадорлигини тизимли равишда таҳлил қилиш;

жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарига тақиқланган предметларнинг (наркотик воситалар, психотроп, портловчи ва заҳарли моддалар, диний-экстремистик характердаги адабиётлар ва бошқалар) кириб келиш йўлларини аниқлаш ва бартараф этиш;

маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар ўртасида ҳуқуқий тарғибот бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

маҳкумларни озод этилганидан сўнг кейинчалик ишга жойлаштириш мақсадида уларни меҳнат бозорида талаб бўлган касбни эгаллашлари учун касбга тайёрлашни ташкил этиш;

жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналаридан қочган маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар, шунингдек манзил-колонияларда сақланаётган ва ушбу муассасалар ҳудудини ўзбошимчалик билан тарк этган маҳкумларни қидириш ва ушлашни мувофиқлаштириш;

г) жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ташкилотларини молия-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳкумларнинг бандлигини таъминлаш соҳасида:

молиявий-иқтисодий фаолиятни ташкил этиш ва бухгалтерия ҳамда статистик ҳисоботларни лозим даражада юритиш, олиб борилаётган молиявий ва хўжалик фаолиятини мақсадга мувофиқлиги ҳамда қонунчиликка мослиги устидан назорат қилишни таъминлаш;

жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ташкилотларида ишлаб чиқариш ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш;

ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасаларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, мол-мулкдан мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва қўриқлаш, шунингдек уларни сақланиши ва оқилона ишлатилиши бўйича зарур чоралар кўриш;

шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш;

жазони ижро этиш муассасалари моддий-техник базасининг ривожлантирилиши ва такомиллаштирилишини таъминлаш, ишлаб чиқариш фаолиятига фан ва техника ютуқларини, илғор тажриба ва технологияларни, бошқарувнинг янгича усул ва шаклларини жорий қилиш;

ўз ишлаб чиқариш (қишлоқ хўжалиги) участкаларида, алоҳида ҳолларда эса бошқа корхоналарда маҳкумларнинг ахлоқий ва моддий манфаатдорлиги учун шарт-шароитлар яратиш йўли билан уларнинг иш билан бандлигини ташкил этиш.

д) кадрларни танлаш ва жой жойига қўйиш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ходимларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш соҳасида:

ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасалари ахборот-таҳлилий ишларини ташкиллаштириш, уларнинг фаолиятини режалаштириш ва прогноз қилиш;

жиноий жазони ижро этиш ва қамоқда сақлаш фаолиятини ташкил этиш ва таъминлаш бўйича услубий материаллар ишлаб чиқиш;

кадрларни танлаш ва жой жойига қўйиш, уларни қайта тайёрлаш ва жанговар, жисмоний ҳамда ижтимоий-сиёсий тайёргарлиги, профессионал даражасини ошириш бўйича тадбирлар ташкил қилиш;

ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасалари шахсий таркибининг жанговар ва сафарбарлик тайёргарлигини ошириш, фавқулодда вазиятларда куч ва воситаларнинг ҳаракатланиш учун шайлиги устидан назорат қилиш;

ходимлар (ишчилар ва хизматчилар) ва уларнинг оила аъзоларини ҳуқуқий, ижтимоий ҳимоясини ҳамда шахсий хавфсизлигини таъминлаш;

ходимлар ўртасида ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилишларини таъминлаш;

ходимларни ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ишларини ташкил қилиш.

ЖИЭББ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. ЖИЭББ ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. ЖИЭББ ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ЖИЭББ ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари ва бошқа муассасаларнинг базаларидан (шу жумладан электрон базаларидан) ахборот, статистик ва бошқа материалларни сўраш ҳамда олиш;

қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритиш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат органлари, жамоат ташкилотлари вакилларини тарбиявий профилактика тадбирларга, маҳкумларни ижтимоий реабилитацияси ва адаптациясига жалб этиш;

маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларни белгиланган йўналишлар бўйича бошқа ерга кўчиришни амалга оширишда ички ишлар органларининг тегишли бўлинмалари билан ҳамкорликни амалга ошириш;

маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларни ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), шунингдек, ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;

маҳкумларни маънавий-ахлоқий савиясини ривожлантириш, тарбиявий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилаётган шахсларга ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатишда фуқаролик жамияти институтлари, жамоатчилик вакиллари ва фуқароларни жалб этиш;

маҳкумларни умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқувини таълим органлари билан ҳамкорликда ташкил этишни амалга ошириш;

озод этилаётган шахсларни ишга жойлаштириш ва уларнинг маиший турмуш шароитларини яхшилаш масалалари бўйича ижтимоий мослашув марказлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;

соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорликда маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларга малакали даволаш-диагностика ва шошилинч ёрдам кўрсатиш, турли хил экспертиза ва кўрикдан ўтказиш;

соғлиқни сақлаш органлари билан ЖИЭББ ва унинг муассасаларининг тиббий кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, улар томонидан барча турдаги тиббий хизматлар кўрсатиш, шу жумладан манзил-колонияларда сақланаётган маҳкумларни тиббий воситалар билан таъминлаш масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари билан маҳкумларни ногиронлигини тасдиқлаш ва белгилаш, уларнинг касбий меҳнатга қобилиятини йўқотганлик даражасини аниқлаш масалалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, таълим, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлардан ЖИЭББ фаолиятини тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан таклифларни олиш ҳамда тегишли органлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда ушбу лойиҳаларни тайёрлаш бўйича комиссиялар (ишчи гуруҳлар) тузиш;

ЖИЭББ муассасаларида қонунчиликка, Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарияти кўрсатмалари ва фармойишларига риоя этилиши юзасидан молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш ўтказиш;

ходимларнинг моддий-техник ва ижтимоий таъминотини яхшилаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таклифларни киритиш;

ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ташкилотларини ривожлантириш ва моддий-техник базасини модернизация қилиш учун инвестициялар (шу жумладан хорижий) жалб қилиш бўйича чоралар кўриш.

ЖИЭББ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларни ҳам амалга ошириши мумкин.


11. ЖИЭББ қуйидагиларга мажбурдир:

маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида зарур чоралар кўриш;

ЖИЭББ бўлинмалари ва муассасалари иши ҳақида зарур маълумотларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига тақдим этиш.

ЖИЭББ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


12. ЖИЭББ ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни самарали бажарилиши учун жавобгардир.



4-БОБ. ЖИЭББ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. ЖИЭББга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - ЖИЭББ бошлиғи раҳбарлик қилади.


14. ЖИЭББ бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган 5 нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.


15. ЖИЭББ бошлиғи:

ЖИЭББ ишини ташкил этади ва фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда шахсан жавобгар бўлади, ўз ўринбосарлари ва ЖИЭББ таркибий бўлинмалари бошлиқларининг ваколатларини ва функционал вазифаларини белгилайди;

ЖИЭББнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари, тармоқ бошқармалари, бўлимлари, бўлинмалари ва хизматлари тўғрисидаги низомларни, ЖИЭББ шахсий таркибининг функционал вазифаларини тасдиқлайди;

ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасалари ходимлари (ишчилари ва хизматчилари)ни сақлаш учун бюджет ажратмалари доирасида смета харажатларини тасдиқлайди;

иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, капитал таъмирлаш, маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларни меҳнатидан фойдаланишнинг истиқболли ва йиллик иш режаларини, молиявий режаларни, иқтисодий нормативларни тасдиқлайди;

ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасаларини тезкор-хизмат, ишлаб чиқариш ва молия-хўжалик фаолияти натижаларини, улар ишини текшириш материалларини, прокуратура органлари тақдимномалари ва бошқаларни кўриб чиқади;

ўз ваколати доирасида ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасаларининг барча шахсий таркиби бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, кўрсатма ва фармойишлар, шунингдек шарҳ ва методик тавсиялар чиқаради;

ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасалари ходимларини (ишчи ва хизматчилари) лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган шахслар бундан мустасно;

ўз ваколати доирасида Тошкент шаҳрида жойлаштирилган ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасалари ходимларига махсус унвонлар беради;

ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасалари ходимларини (ишчи ва хизматчилари) рағбатлантириш, уларга интизомий жазо чораларини қўллаш масаласини ҳал этади;

ўз ваколати доирасида ЖИЭББ ходимларига меҳнат таътили беради;

белгиланган тартибда ЖИЭББ ходимларини хизмат сафарига юборади;

ЖИЭББнинг бўлинмалари ва муассасалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;

маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар ёки ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасалари ходимлари (ишчилари ва хизматчилари) томонидан йўл қўйилган жиноятлар, ҳодисалар, қонун бузилиши, хизмат ва меҳнат интизоми, товар-моддий бойликларни ўзлаштириш ҳолатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказишни тайинлайди;

жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабулини амалга оширади, шикоят, ариза ва таклифларни кўриб чиқади, улар юзасидан қарорлар қабул қилади;

ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасаларини сақлаш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган молиявий маблағларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ чора-тадбирларни ўтказиш учун молиявий маблағларни сарфлаш нормаси ва тартибини белгилайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

ЖИЭББ бошлиғи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигига қуйидагилар тўғрисидаги таклифларни киритади:

ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасалари ходимларининг (ишчи ва хизматчилари) чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди;

ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасалари тузилмасига ва штатлар сонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

белгиланган тартибда ЖИЭББнинг бўлинмалари ва муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;

жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари режими турини ва уларни тўлдириш лимитларини ўзгартириш;

жазони ижро этиш муассасаларида турли режим турларидаги ажратилган участкаларни ташкил этиш;

ЖИЭББ бошлиқ ўринбосарлари, бўлинмалари ва муассасалари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;

ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасаларининг махсус унвонлар бериш ўз ваколати доирасига кирмайдиган ходимларига махсус унвонлар бериш;

ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасаларининг ходимларини (ишчи ва хизматчилар) давлат мукофотларига тақдим этиш.

ЖИЭББ бошлиғи бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини биринчи ўринбосар амалга оширади.


16. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилояти жазони ижро этиш бўлим бошлиқлари бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилояти ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилояти жазони ижро этиш бўлим бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Тошкент шаҳридаги жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари бошлиқлари ЖИЭББ бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари бошлиқлари ЖИЭББ бошлиғи билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари бошлиқлари ўринбосарлари, шунингдек жазони ижро этиш бўлимлари ходимлари ЖИЭББ бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади.

Тошкент шаҳридаги ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасалари ходимлари ЖИЭББ бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардаги ЖИЭББ бўлинмалари ва муассасалари ходимлари тегишлича ЖИЭББ бошлиғи билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


17. Жазони ижро этиш колониялари, тарбия колониялари, тергов ҳибсхоналари ва маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган касалхоналар ходимларининг хизмат муддати меҳнат стажи ҳисобланаётган вақтда хизматнинг бир куни хизматнинг икки куни деб ҳисобланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Иш юритиш ва махфийлик режимини ташкил этиш ва таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ЖИЭББ томонидан белгиланган тартибда мустақил амалга оширилади.


19. ЖИЭББ, унинг бўлинмалари ва муассасаларини моддий-техник воситалар ва бошқа мол-мулк билан таъминлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.


20. Жазони ижро этиш муассасалари, тергов изоляторлари ҳамда маҳкумлар ва қамоқда сақланаётган шахслар учун ихтисослашган касалхоналарни ташкил этиш ва тугатиш белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 838-модда













































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск