ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.08.2017 й. ПҚ-3200-сон "Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2017 й.

N ПҚ-3200



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ОЗОДЛИКДАН

МАҲРУМ ЭТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ЖАЗОЛАРНИ

ИЖРО ЭТИШ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида:


1. Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштиришнинг қуйидаги асосий йўналишларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин:

биринчидан - маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқларига сўзсиз риоя этилишини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилинишини таъминлаш, ходимларнинг хизмат вазифаларини лозим даражада бажарилиши устидан назоратни коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларини истисно этадиган тарзда кучайтириш;

иккинчидан - маҳкумларда қонун талабларига ва жамиятдаги хулқ-атвор қоидаларига риоя этиш маданиятини, билим ва маънавий-аҳлоқий савиясини оширишга интилишни шакллантиришга қаратилган қайта тарбиялаш ва ахлоқан тузатиш жараёнини такомиллаштириш;

учинчидан - фуқаролар билан уларни жиноий-ижроия соҳасида ташвишга солаётган муаммоларни ҳал этишда самарали мулоқот ўрнатиш, жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган шахсларни ижтимоий мослашувини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари билан узвий ҳамкорликни таъминлаш;

тўртинчидан - малакали кадрларни танлаш, уларни махсус касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича самарали механизмларни жорий этиш;

бешинчидан - меҳнат бозорида талабга эга бўлган касблар бўйича асосий ҳунар ва умумтаълим дастурларини амалга ошириш доирасида маҳкумларни, хусусан вояга етмаган ва маълумотга эга бўлмаганларни ўқитиш сифатини ошириш;

олтинчидан - маҳкумларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уларни иш билан таъминлаш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш, шу жумладан ишлаб чиқаришни модернизация қилиш;

еттинчидан - қўйилган вазифаларни самарали бажаришни, маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларга қулай шароитлар яратишни назарда тутувчи ишни ташкил этишнинг замонавий шакл ва усулларини, ахборот-коммуникация технологияларини фаолиятда кенг қўллаш.

5 . Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бўлинмаларини биринчи навбатда, жазони ижро этиш муассасаларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳисобидан, танлов ва тендер савдоларини ўтказмасдан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида жиҳозлаш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (кейинги ўринларда - Жазони ижро этиш департаменти)нинг Марказлаштирилган жамғармасини ташкил этиб, уни шакллантириш манбалари сифатида жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик фаолияти, улар томонидан хизматлар кўрсатиш эвазига олинадиган фойдаси ҳисобидан Жазони ижро этиш департаменти томонидан белгиланадиган миқдордаги ажратмаларни, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбаларни белгилаш.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

ўқув жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда жазони ижро этиш тизимидаги таълим муассасаларининг фаолиятини;

ҳунарга эга бўлмаган маҳкумларни, биринчи навбатда вояга етмаганларни касбий тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни назарда тутадиган таклифларни киритсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Жазони ижро этиш департаменти, унинг бўлинмалари ва муассасаларининг фаолиятига:

ҳисоб маълумотларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини фақат прокуратура органларига берган ҳолда маҳкумларга қўлланилган интизомий жазоларни автоматлаштирилган ҳисобини юритиш тизимини;

маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларни назорат қилиш ва текшириш бўйича замонавий техник воситаларини;

Жазони ижро этиш департаменти, унинг бўлинмалари ва муассасалари ўртасида, шу жумладан маҳкумларга масофали видео-учрашув ташкил этиш имкониятини назарда тутган ҳолда ҳимояланган алоқа канали бўйича видеоконференция тизимини босқичма-босқич жорий этилишини таъминласин.

7 . Жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ташкилотлари 2023 йил 1 январгача бўлган муддатга барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2017 йил 1 ноябрга қадар 2018-2022 йилларда жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар Дастурини тасдиқласин:

жазони ижро этиш муассасаларининг бино ва иншоотларини капитал қуриш ва реконструкция қилиш;

мақсадли параметрлар ва манзилли дастурига мувофиқ жазони ижро этиш муассасалари ва улар ташкилотларининг ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш;

ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ташкилотларида муайян турдаги маҳсулотлар учун буюртмаларни жойлаштириш;

жазони ижро этиш муассасаларига ажратилган ер майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш.

9. Белгилансинки:

Жазони ижро этиш департаменти, жазони ижро этиш муассасалари раҳбарлари мақсадли параметрлар ва манзилли дастурга мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни тўлиқ амалга оширилиши, шунингдек, Марказлаштирилган жамғармани шакллантирилиши ва унинг маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан масъул ҳисобланадилар;

жазони ижро этиш муассасаларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек Марказлаштирилган жамғарма маблағларини бошқариш ва улардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Назорат-тафтиш инспекцияси ва бошқа соҳавий хизматлари томонидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Жазони ижро этиш департаментининг 2019 йил ва кейинги йилларда харажатлар сметасини тасдиқлашда мажбурий тартибда Марказлаштирилган жамғарманинг даромад ва харажатлари ҳисобга олинади.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, шунингдек бўйсунувида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб давлат грантлари асосида олий таълим муассасаларида таҳсил олган битирувчиларни кейинчалик Жазони ижро этиш департаменти, унинг бўлинмалари ва муассасаларига ишга жойлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртмаси бўйича тақсимлашни таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

бир ой муддатда Жазони ижро этиш бош бошқармасининг бўлинмалари ва муассасалари тузилмаларини тасдиқласин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси Марказлаштирилган жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

уч ой муддатда давлат унитар корхоналарни ташкил этиш ва юқори малакали менеджерларни кенг жалб қилиш орқали жазони ижро этиш муассасаларида ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Жазони ижро этиш бош бошқармаси, унинг бўлинмалари ва муассасаларининг ишчи ва хизматчилари штат меъёрларини, лавозим номларини, разряд ва базавий тариф ставкаларини тасдиқласин;

2017 йил 20 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг моддий-техника таъминотига бўлган эҳтиёжини танқидий ўрганиш натижалари асосида уларни биринчи навбатда жазони ижро этиш муассасаларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан жиҳозлаш, шунингдек вазирлик эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Жазони ижро этиш бош бошқармасининг ишлаб чиқариш фаолиятини янада кенгайтириш бўйича комплекс чораларни кўрсин;

2017 йил 1 декабрга қадар жазони ижро этиш муассасаларини Ўзбекистон Республикасида жазони ўташ ҳамда афв этишни амалга ошириш тартиби ва шартлари билан танишиш учун ахборот стендлари ва (ёки) худди шу мақсадлардаги техник воситалар билан жиҳозланишини, шунингдек ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигини расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин;

2018 йил якуни бўйича жазони ижро этиш муассасалари давлат унитар корхоналарининг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик фаолиятини ривожлантириш юзасидан, шу жумладан уларнинг фаолиятини таҳлили ҳамда бошқа хўжалик субъектлари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мақсадга мувофиқлигини инобатга олган ҳолда таклифлар киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жазони ижро этиш муассасалари фаолиятининг қонунийлиги устидан, маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқларини сўзсиз таъминланиши, уларни сақлаш тартиби ва шароитлари ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, коррупция ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатларининг, шу жумладан ишлаб чиқариш фаолиятида самарали олди олиниши ва аниқланишига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, қатъий назорат ўрнатсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 838-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 8-сон, 466-модда















































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск