ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 й. 610-сон "Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2017 й.

N 610




ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЧЕТ

ТИЛЛАРИНИ ЎҚИТИШНИНГ СИФАТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларига ўқитиш сифатини таъминлаш, чет тилларида эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, ушбу йўналишдаги ўқув дастурларининг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш, чет тилларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини ривожлантириш асосида малака сертификатига эга бўлган ўқувчилар, талабалар ва педагогларга имтиёзлар бериш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига:

2017-2018 ўқув йилидан бошлаб узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида чет тилини ўзлаштириш даражасини давлат таълим стандартларида белгиланган "Тинглаб тушуниш" (Listening), "Ўқиш" (Reading), "Ёзиш" (Writing), "Гапириш" (Speaking) кўникмалари асосида баҳолаб бориш механизмини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш;

2018 йил 1 январдан бошлаб чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги малака сертификатига эга бўлган ўқувчи, талаба ва педагогларга етакчи хорижий таълим муассасаларида тил ўрганиш амалиётларини ташкил этиш;

2018 йил 1 сентябрга қадар чет тилларини ўқитишнинг асосий босқичлари умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларда таъминланишини назарда тутган ҳолда узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида ўзаро узвийлик ва узлуксизлик тамойилларига асосан ўқув дастурларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш вазифалари юклансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2017 йил 1 октябрдан бошлаб тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

олий таълим муассасаларининг чет тили кафедралари базасида профессор-ўқитувчилар учун дарсдан ташқари вақтда тегишли мутахассислик фанларини чет тилида ўқитиш бўйича хизмат кўрсатадиган курсларнинг ташкил этилишини;

тил ўрганишни хоҳловчи талабалар учун олий таълим муассасаларида мулоқот даражасида тил ўргатиш бўйича интенсив курслар фаолиятини йўлга қўйиш, мутахассисликлар бўйича атамалар луғатларини яратиш, чет тилларда турли кўрик-танловлар ўтказиш, чет эллик етакчи мутахассисларни ўқув жараёнига жалб этиш, мутахассислик фанлари бўйича чет тилларида маърузалар ташкил этиш чоралари кўрилишини;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда мутахассислик фанларидан чет тилида дарс берадиган, B2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган таълим муассасалари педагогларининг иш ҳақларига 100 фоизгача устамалар белгилаш тартиби ишлаб чиқилишини амалиётга жорий этилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда чет тилини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини кенг қўллаган ҳолда 2018 йил 1 январдан бошлаб малака сертификатига эга бўлган талабгорларга сертификатни олгандан бошлаб 2 йилгача қуйидаги имтиёзлар бериш тартибини жорий этсин:

чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги А2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг саралаш тест синовлари рўйхатига чет тили (инглиз, немис, француз) фани киритилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига киришда чет тили фанидан максимал балл бериш ва уларни чет тили фанидан тест синовидан озод этиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда сертификат олиш истагини билдирган талабгорлар учун талаб ҳажмидан келиб чиққан ҳолда тизимли равишда ҳудудларда тест синовларининг ўтказилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига оммавий ахборот воситаларида чет тилларида ташкил этилаётган дастурлар ҳажмини ва таъсирчанлигини ошириш, айниқса болалар ва ёшлар учун қизиқарли мавзуларда мақолалар чоп этиш ҳамда телерадиодастурлар тайёрлаш тавсия этилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири У.И. Иноятов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 820-модда


































Время: 0.0174
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск