язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2017 й. 623-сон "Вазирлар Маҳкамасининг Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига қўшимчалар киритиш, шунингдек вазирлар маҳкамасининг 2011 йил 10 январдаги 15-ф-сон фармойишини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2017 й.

N 623



"ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2017 ЙИЛ 10 АПРЕЛДАГИ 196-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

2011 ЙИЛ 10 ЯНВАРДАГИ 15-Ф-СОН ФАРМОЙИШИНИ ЎЗ

КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Хоразм вилоятидаги бўш турган ва фойдаланилмаётган бинолар негизида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш йўли билан улардан самарали фойдаланиш, "Навоий" ЭИЗ иштирокчилари учун рухсат бериш тартиботларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 январдаги 15-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедхаджаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 12 августдаги

623-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Эркин иқтисодий

зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига

киритилаётган қўшимчалар


Вазирлар Маҳкамасининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорининг 1-иловасидаги "IV Бўлим. "Ҳазорасп" ЭИЗга кирувчи ҳудудлар рўйхати"га қуйидаги 3 - 9-бандлар қўшилсин:

"3. Ҳазорасп тумани Питнак шаҳри ҳудудидаги ер участкалари:

а) Питнак шаҳри "Муҳаббат" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан:

шарқий томондан - "Муҳаббат" маҳалла фуқаролар йиғини ер майдони;

жанубий томондан - "Питнак - Урганч" темир йўл участкаси;

ғарбий томондан - "Муҳаббат" маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳоли яшаш пункти;

шимолий томондан - "Чап магистрал канал" канали;

б) "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳоли яшаш пункти;

шарқий томондан - "Хоразм" кўчасидаги хўжаликлараро автомобиль йўли;

жанубий томондан - "Ҳазорасп - Питнак" автомобиль йўли;

ғарбий томондан - қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи "Садулла Искандаров" фермер хўжалиги;

в) "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер майдони қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - Питнак хизматлар ва ахборот технологиялари коллежи ҳудуди;

шарқий томондан - "Мустақиллик" кўчасидаги хўжаликлараро автомобиль йўли;

жанубий томондан - "Файз барака" МЧЖнинг қандолатчилик цехи ҳудуди;

ғарбий томондан - "Руза Нафис" хусусий корхонаси супермаркети ҳудуди;

4. Ҳазорасп тумани "Боғдор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шарқий томондан - Хоразм вилояти мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ҳудуди;

жанубий томондан - автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш "Султонова Зулфия" ХК ҳудуди;

ғарбий томондан - "Боғдор" маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пункти;

шимолий томондан - "Боғдор" маҳалла фуқаролари йиғини аҳоли пункти.

5. Ҳазорасп туманидаги "Амударё" маҳалла фуқаролар йиғини ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шарқий томондан - 1200 мм диаметрли "Бухоро-Урал" газ қувурининг ҳимоя зонаси;

жанубий томондан - "Амударё" маҳалла фуқаролар йиғини ер участкаси;

ғарбий томондан - "Дониербек Элёрбек Шахриёр" фермер хўжалиги ер участкаси;

шимолий томондан - "Амударё" маҳалла фуқаролари йиғини ер участкаси.

6. Урганч туманидаги Гайбу қишлоғи "Тандирчи" маҳалла фуқаролар йиғини ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий-ғарбий томондан - автомобильной дорогой 4К 931 "Урганч шаҳри Чаткупир к. - Шовот шаҳри" автомобиль йўли;

шарқий томондан - 4Р 162 "Урганч шаҳри халқа йўли"нинг 5-километридаги йўл ўтказгич билан;

жанубий томондан - "Урганч - Шовот" темир йўли участкаси билан;

ғарбий томондан - "Urganch oil" МЧЖ автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияси ҳудуди билан.

7. Урганч тумани Чаткупир қишлоғи ҳудудидаги саноат зонасидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Хидоят" маҳалла фуқаролари йиғини ер участкаси;

шарқий томондан - "Дилмурод мебель сервис" ХК мебель ишлаб чиқариш цехи ҳудуди;

жанубий томондан - "Зафар кристалл" МЧЖ нефть захираси омбори ҳудуди;

ғарбий томондан - "Хоразм дон маҳсулотлари" АЖ ҳудуди.

8. Боғот тумани Бешариқ қишлоғидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Мадамин Машарип" фермер хўжалиги ер участкаси;

шарқий томондан - Боғот тумани "Гулшан" маҳалла йиғинидаги намунавий лойиҳалар бўйича қурилган турар жой иморатлари билан;

жанубий томондан - "Мадамин Машарип" фермер хўжалиги ер участкаси;

ғарбий томондан - коллектор.

9. Хива тумани Заунгур посёлкасидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Урганчтрансгаз" шўъба корхонаси ўқув комбинати;

шарқий томондан - Хива "Хоразм кўмир етказувчи" унитар корхонаси ҳудуди;

жанубий томондан - "Хиванефтгазқурилиш" унитар корхонаси ҳудуди;

ғарбий томондан - Хоразм вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси ер участкаси.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 856-модда