ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 17.07.2017 й. 107-сон "Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.08.2017 й. 2146-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.08.2017 й.

N 2146-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

17.07.2017 й.

N 107


БУЙРУҒИ



Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                Б. Ходжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 31-банддаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 44-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасини" деган сўзлар "Фан ва технологиялар агентлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 60-банднинг ўнинчи - ўн учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига бериладиган маблағлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаларига бериладиган маблағлар;

туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларига бериладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси жамғармасидан бериладиган маблағлар".


4. 70-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг махсус монтаж-эксплуатация бошқармасини," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. 72-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7 033 000 "Суд ҳокимияти" бўлимида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича судлар, жиноят ишлари бўйича судлар, иқтисодий судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашини ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказини, адлия органлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибиятини сақлаш харажатлари, шунингдек мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади".


6. 75-банд "унинг жойлардаги бўлинмаларини" деган сўзлардан кейин ", Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросини" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


7. 79-банддаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигини, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини, Ташқи савдо вазирлигини, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 80-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"80. 7 042 000 "Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, балиқчилик ва овчилик" бўлимида:

қишлоқ хўжалиги, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини (қишлоқ хўжалиги) сақлаш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандаларига қарши курашиш хизмати, ветеринар лабораториялар, уруғчилик инспекциялари, "Давтехназорат" бўлимлари ва инспекциялари, "Агрокимё станцияси" МЧЖ, ерларни қайта тиклаш ишлари бўйича тўлов, ҳайвон касалликларига қарши кураш станциялари, чигиртка ва қизил капалакка қарши профилактика ва курашиш бўйича чора-тадбирлар, эпизоотик касалликларга қарши тадбирлар, шунингдек ҳосилдорлиги паст ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлашга ҳамда бошқа харажатлар;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини сақлаш, табиат боғлари, давлат қўриқхоналари ва ўрмон хўжаликлари харажатлари;

балиқчилик ва овчилик;

сув хўжалиги, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини (сув хўжалиги) сақлаш, сув хўжалиги ташкилотлари, қутқарув хизмати, сувдаги станция ва постлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси харажатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси харажатлари, Суғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурида назарда тутилган ишлар, шунингдек бошқа харажатлар ва мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади".


9. 83-банддаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 87-банддаги ", Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказини" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11. 89-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 108-банддаги "Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги" деган сўзлар "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 112-банддаги "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини" деган сўзлар "Маданият вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси марказий аппаратини ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 118-банддаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш" деган сўзлар "таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 125-банддаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


16. 129-банддаги "Меҳнат вазирлиги" деган сўзлар "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 200-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча учинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"508 "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари";


18. 1-иловада:


1) 2 003 0 0 қатор номидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 2 004 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси";


3) 3 001 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси";


4) 3 002 0 0, 3 002 1 0, 3 009 0 0 ва 3 009 1 0 қаторлар чиқариб ташлансин;


5) 3 003 0 0 қатор номидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш" деган сўзлар "таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 3 007 0 0 қатор номидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 3 008 2 1 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 010 0 0 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси;

3 010 1 0 Республика маблағлари;

3 011 0 0 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги "Соф ичимлик суви" жамғармаси;

3 011 1 0 Республика маблағлари".


19. 2-иловада:


1) 3 112 626 қатор номидаги "Ўзбекэнерго" ДАК" ва "Ўзбекнефтгаз" МХК" деган сўзлар тегишинча "Ўзбекэнерго" АЖ" ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 3 112 700 - 3 112 724, 3 112 726, 3 112 727, 3 112 729 - 3 112 732 ва 3 112 799 қаторлар номларидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш" деган сўзлар "таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 3 112 725 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекэнерго" АЖ ва унинг корхоналари ҳамда "Ўзбекнефтгаз" АЖ корхоналари маҳсулот сотилиши ҳажмидан, электр энергияси ва табиий газни эса - охирги олувчига сотиш ҳажмидан, акциз ва ҚҚС солиқларини чегирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалари";


4) 3 112 800 - 3 112 818, 3 112 822, 3 112 825, 3 112 827 - 3 112 832 ва 3 112 899 қаторлар номларидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 3 112 820 қатор номидаги "Ўзбекэнерго" ДАК" ва "Ўзбекнефтгаз" МХК" деган сўзлар тегишинча "Ўзбекэнерго" АЖ" ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 3 141 105 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 141 106 Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан тўланадиган қўшилган қиймат солиғи";


7) 3 151 205 қатор номидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 3 214 101 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддаси "б" бандига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлашни қоплаш харажатлари ҳисобига, жумладан муддатида тўланмаганлиги учун пеняни қўшган ҳолда, тўлайдиган маблағлари";


9) 3 214 103 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ тайинланган пенсия харажатларини қоплаш учун регресс талаблар (даъволар) бўйича иш берувчи ва фуқароларнинг тўлайдиган 85 фоиз тушуми (жумладан, муддатида тўланмаган пеняни қўшган ҳолда)";


10) 3 214 104 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ тайинланган пенсия харажатларини қоплаш учун регресс талаблар (даъволар) бўйича иш берувчи ва фуқароларнинг тўлайдиган 15 фоиз тушуми (жумладан, муддатида тўланмаган пеняни қўшган холда)";


11) 3 214 110 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахсни тугатишда, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати), фермер ва деҳқон хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатишда Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияни тўлаш харажатларини қоплайдиган маблағлар тушуми";


12) 3 321 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 321 200 Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатилган ҳомийлик (беғараз) ёрдамларидан тушган тушумлар";


13) 3 322 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 322 200 Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатилган ҳомийлик (беғараз) ёрдамларидан тушган тушумлар";


14) 3 331 109 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 331 110 Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мақсадли маблағлари, шу жумладан марказлаштирилган инвестициялар";


15) 3 331 237 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 331 238 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг маблағлари";


16) 3 331 500, 3 331 502, 3 331 503, 3 331 505, 3 331 506 ва 3 331 900 қаторлар номларидаги "Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги" деган сўзлар "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 3 331 506 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 331 600 Жисмоний ва юридик шахсларнинг, хайрия жамғармаларининг грантлари, ихтиёрий бадаллари, хорижий донорларнинг маблағлари";


18) 3 332 105 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 332 106 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун олинадиган солиқ бўйича тушумлар ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган тегишли маблағлар";


19) 3 411 101 қатор номидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 3 411 105 ва 3 411 106 қаторлар номларидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш" деган сўзлар "таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 3 411 116 қатор номидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22) 3 411 119 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 411 120 Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар";


23) 3 412 213 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 412 214 Алоҳида турдаги товарларни сотишдан олинган тушумлардан республика бюджетига ўтказилиши лозим бўлган ижобий фарқ;

3 412 215 Автомобилларга газ тўлдирувчи компрессор станциялари томонидан сотиладиган табиий газга махсус инвестициявий устама ҳақнинг ўн фоизи;

3 412 216 Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағларнинг ўн фоизи";


24) 3 422 105 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 422 106 Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ёки фуқаролигидан чиқариш тўғрисидаги аризалар берилганлиги учун давлат божи";


25) 3 422 113 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 422 114 Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисобрақамидаги маблағлар қолдиғидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушум";


26) 3 422 201, 3 422 202, 3 422 203, 3 422 221, 3 430 124, 3 430 126 ва 3 430 127 қаторлар номларидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27) 3 430 101 қатор номидаги "хўжалик" деган сўз "иқтисодий" деган сўз билан алмаштирилсин;


28) 3 430 133 қатор номидаги "қўриқлаш" деган сўз "сақлаш" деган сўз билан алмаштирилсин;


29) 3 430 134 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 430 135 Электрон тарзда тақдим этиладиган фото ва видеофиксациянинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари билан қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузилишлари учун жарималар;

3 430 136 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушадиган маблағлар;

3 430 137 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари томонидан солинадиган жарималардан тушадиган маблағлар";


30) 3 450 304 қатор номидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


31) 3 450 508 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 450 509 Ваколатли органлар (божхона органлари бундан мустасно) томонидан мусодара қилинган заргарлик буюмларини сотишдан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушум;

3 450 510 Божхона органлари томонидан мусодара қилинган заргарлик буюмларини сотишдан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушум";


32) 3 450 607 қатор номидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


33) 3 450 924 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 450 925 Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидаги маблағлар қолдиғидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига тушум;

3 450 929 Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари (қарз маблағлари)";


34) 3 450 930 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 450 940 Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари";


35) 3 450 972 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси даромадининг 50 фоизигача";


36) 3 450 973 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"АТБ "Агробанк"нинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси маблағларини қайта молиялаштиришдан олган даромадининг 50 фоизи";


37) 3 450 980 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 450 981 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан белгиланган ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ";


38) 3 511 101 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси корхоналари ва ташкилотларидан сотиб олинадиган мол-мулкдан бюджетга тушадиган умумий сумманинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ўтказиладиган 50 фоизи";


39) 3 511 110 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 511 111 Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига давлат активларини реализация қилишдан тушумлар";


40) 3 512 105 қатор номидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


41) 3 512 106 ва 3 512 107 қаторлар номларидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш" деган сўзлар "таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


42) 3 520 115 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари томонидан олинган ссудалар";


43) 3 520 116 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туман ва шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан олинган ссудалар";


44) 3 520 117 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 520 118 Умумтаълим мактабларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлари учун Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар бюджетларига бериладиган даромадлар".


20. 3-иловада:


1) 08 212 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шароф Рашидов тумани";


2) 27 259 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"27 260 Тошкент тумани";


3) 27 407 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"27 409 Оҳангарон шаҳри";


4) 27 419 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"27 420 Тўйтепа шаҳри;

27 426 Янгийўл шаҳри".


21. 4-иловада:


1) 7 011 204 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 011 205 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги (туманга бўйсунувчи шаҳарлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарини сақлаш харажатлари";


2) 7 011 350 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси харажатлари";


3) 7 011 354 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат дастурларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳисобварағига ажратмалар";


4) 7 011 359 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг бошқа харажатлари";


5) 7 014 200 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигини сақлаш харажатлари";


6) 7 018 507 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига бериладиган даромадларнинг ортиқча суммалари";


7) 7 018 512 - 7 018 515 қаторларнинг номлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига бериладиган маблағлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаларига бериладиган маблағлар;

Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларига бериладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасидан бериладиган маблағлар";


8) 7 018 520 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 018 521 Туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига бериладиган даромадларнинг ортиқча суммалари;

7 018 522 Умумтаълим мактабларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлари учун Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар бюджетларига қайтариб бериладиган маблағлар";


9) 7 019 500 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига ажратиладиган маблағлар";


10) 7 031 114, 7 033 220, 7 033 301 - 7 033 303, 7 033 400 - 7 033 402, 7 033 603 - 7 033 605, 7 041 120, 7 042 103, 7 042 104, 7 042 120, 7 042 126, 7 042 127, 7 049 970, 7 094 300, 7 094 310, 7 094 320 ва 7 094 330 қаторлар чиқариб ташлансин;


11) 7 033 210 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 033 230 Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти;

7 033 231 Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти марказий аппаратини сақлаш харажатлари;

7 033 232 Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари";


12) 7 033 300 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 033 310 Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судлари;

7 033 311 Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судларини сақлаш харажатлари;

7 033 312 Нукус, Қарши, Тошкент, Самарқанд ва Фарғона ҳарбий судларини сақлаш харажатлари;

7 033 320 Маъмурий судлар;

7 033 321 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларини сақлаш харажатлари;

7 033 322 Туман (шаҳар) маъмурий судларини сақлаш харажатлари;

7 033 330 Фуқаролик ишлари бўйича судлар;

7 033 331 Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларини сақлаш харажатлари;

7 033 332 Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларини сақлаш харажатлар;

7 033 340 Жиноят ишлари бўйича судлар;

7 033 341 Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларини сақлаш харажатлари;

7 033 342 Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларини сақлаш харажатлари;

7 033 350 Иқтисодий судлар;

7 033 351 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судларини сақлаш харажатлари;

7 033 352 Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларини сақлаш харажатлари";


13) 7 033 500 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши";


14) 7 033 500 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 033 501 Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашини сақлаш харажатлари;

7 033 502 Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказини сақлаш харажатлари";


15) 7 036 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 036 500 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратини сақлаш харажатлари;

7 036 600 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимларини сақлаш харажатлари";


16) 7 041 110 қатор номидаги "иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


17) 7 041 130 ва 7 041 140 қаторлар номларидаги "Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 7 041 160 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 041 170 Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини сақлаш харажатлари;

7 041 180 Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармаларини сақлаш харажатлари";


19) 7 042 108 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агрокимё станцияси" МЧЖ";


20) 7 042 111 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чигиртка ва қизил капалакка қарши профилактика ва курашиш бўйича чора-тадбирлар";


21) 7 042 201 - 7 042 204 қаторларнинг номлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратини сақлаш харажатлари;

Миллий табиат боғларини сақлаш харажатлари;

Давлат қўриқхоналари, овчилик хўжаликлари бошқармаси ва давлат ўрмон хўжаликларини сақлаш харажатлари;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар";


22) 7 042 204 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 042 205 Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларини сақлаш харажатлари";


23) 7 042 410, 7 042 415, 7 045 190 ва 7 045 191 қаторлар номларидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 7 045 192 ва 7 045 193 қаторларнинг номлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси аппаратини сақлаш харажатлари;

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари, туман йўллардан фойдаланиш корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари ва кўприклардан фойдаланиш корхоналарини сақлаш харажатлари";


25) 7 045 201 - 7 045 205 қаторларнинг номлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шаҳар ҳудудидаги шаҳар кўчалари ва шаҳар посёлка кўчалари йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш харажатлари;

Шаҳар ҳудудидаги хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш харажатлари;

Туман ҳудудидаги шаҳар кўчалари йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш харажатлари;

Туман ҳудудидаги хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, қишлоқлар ва овуллар кўчалари йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш харажатлари;

Туман ҳудудидаги шаҳар посёлкалари кўчалари йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш харажатлари";


26) 7 045 205 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 045 206 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги махсус эксплуатация-монтаж бошқармасини сақлаш харажатлари";


27) 7 047 300 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 047 301 Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасини сақлаш харажатлари;

7 047 302 Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармаларини сақлаш харажатлари";


28) 7 047 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 047 500 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигини сақлаш харажатлари";


29) 7 056 100 ва 7 056 200 қаторлар номларидаги "Давлат табиатни муҳофаза қилиш" деган сўзлар "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


30) 7 061 206 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 061 300 Арзон кўп хонадонли уй-жой фондини қуриш харажатлари";


31) 7 063 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 063 200 "Тоза ичимлик суви" жамғармаси харажатлари;

7 063 201 Ичимлик сув таъминоти ва канализация таъминоти объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш ишларини молиялаштириш;

7 063 300 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекцияларини сақлаш харажатлари";


32) 7 069 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 069 100 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини сақлаш харажатлари;

7 069 200 Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасини сақлаш харажатлари;

7 069 300 "Коммунхизмат" Агентлигини сақлаш харажатлари;

7 069 400 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекцияларини сақлаш харажатлари";


33) 7 069 901 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 069 902 Кўп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда кўп хонадонли уй-жой фонди теварак-атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш харажатлари;

7 069 903 Иссиқлик тизими объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш харажатлари;

7 069 904 Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш харажатлари;

7 069 905 Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини ҳамда "Таъмирлаш тиклаш хизмати" Давлат унитар корхоналарини махсус техникалар, жиҳозлар, машина ва механизмлар билан таъминлаш харажатлари;

7 069 906 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш харажатлари;

7 069 907 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмати кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш харажатлари";


34) 7 083 500 ва 7 083 505 қаторлар номларидаги "Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги" деган сўзлар "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон"деган сўзлар билан алмаштирилсин;


35) 7 083 590 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 083 600 Болалар билан мактабдан ташқари ишлар бўйича спорт муассасалари;

7 083 610 Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари;

7 083 620 Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари;

7 083 630 Олимпия захиралари спорт мактаблари;

7 083 640 Олий спорт маҳорати мактаблари";


36) 7 089 100 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марказий аппаратини сақлаш харажатлари";


37) 7 089 200 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари";


38) 7 089 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 089 600 Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасини сақлаш харажатлари;

7 089 601 Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг марказий аппаратини сақлаш харажатлари";


39) 7 096 415 қатор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюджет маблағлари ҳисобидан дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмаларни шунингдек, умумтаълим мактабларининг кутубхона фонди учун лотин графикаси асосида яратилган ўзбек ва чет эл ёзувчиларининг бадиий адабиётлари, энциклопедиялар ва ўрганиш китобларини етказиб бериш бўйича харажатлар";


40) 7 096 416 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 096 417 Бюджет маблағлари ҳисобидан умумтаълим мактабларининг кутубхона фондини лотин графикаси асосида яратилган ўзбек ва чет эл ёзувчиларининг бадиий адабиётлари, энциклопедиялар ва ўрганиш китоблари билан тўлдириш бўйича харажатлар";


41) 7 096 427 ва 7 096 428 қаторларнинг номлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Умумтаълим мактабларининг кутубхона фондини лотин графикаси асосида яратилган ўзбек ва чет эл ёзувчиларининг бадиий адабиётлари, энциклопедиялар ва ўрганиш китоблари билан тўлдириш бўйича харажатлар;

Умумтаълим мактабларининг кутубхона фонди учун лотин графикаси асосида яратилган ўзбек ва чет эл ёзувчиларининг бадиий адабиётлари, энциклопедиялар ва ўрганиш китобларини етказиб бериш бўйича харажатлар;


42) 7 096 500 қатор номидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш" деган сўзлар "таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


43) 7 096 524 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 096 525 Мактабгача таълим муассасалари;

7 096 526 Олий спорт маҳорати мактаблари";


44) 7 102 416 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 102 500 Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасини сақлаш харажатлари;

7 102 501 Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг марказий аппаратини сақлаш харажатлари;

7 102 502 Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар (шаҳарлар)даги бўлимларини сақлаш харажатлари";


45) 7 103 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 103 500 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам";


46) 7 104 101 қатор номидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


47) 7 106 999 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 107 000 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси;

7 107 100 Иссиқлик таъминоти тизимларини, шу жумладан маҳаллий буғ қозонлари қуриш ҳамда кўп квартирали уйларга ва ижтимоий объектларга иссиқлик энергиясини бериш тизимларини қуриш йўли билан яхшилаш ишларини молиялаштириш;

7 107 200 Дренаж тизимларини, шу жумладан дренаж қудуқлари ва коллекторларни капитал таъмирлаш ва қуриш ҳамда суғориш тизимини такомиллаштириш йўли билан яхшилаш, сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳисобига чўлга айланишга қарши кураш чора-тадбирларини молиялаштириш;

7 107 300 Минтақадаги аҳоли пунктлари, Нукус ва Урганч шаҳарлари ҳамда туманлар марказларидаги уй-жой фондининг кўп квартирали уйларидаги умумфойдаланадиган ва уйлар ичидаги муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш, шунингдек болалар майдончаларини барпо этган ҳолда уйларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишларини молиялаштириш;

7 107 400 Минтақадаги аҳоли пунктлари, Нукус ва Урганч шаҳарлари ҳамда туманлар марказларини замонавий меъморий-ободонлаштириш стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан мавзелар ичидаги кўчалар, майдонлар ва хиёбонларни кичик боғларни таъмирлаш ҳамда ташқи ёритиш тармоқларини такомиллаштириш;

7 107 500 Сув таъминоти тизимини ривожлантириш ва аҳолининг тоза ичимлик сувдан ва канализация хизматларидан фойдаланиш даражасини ошириш, чекка қишлоқ ва бориш қийин бўлган туманларни сувни шўрсизлантирадиган қурилмалар билан таъминлаш;

7 107 600 Орол минтақасининг санитария ҳолатини ва маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш тизимларини яхшилаш ишларни молиялаштириш;

7 107 700 Маданият муассасалари, театрлар, маданият ва истироҳат боғлари, ахборот-ресурс марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

7 107 800 Дастурга киритилган лойиҳаларнинг ташаббускорларига тижорат банклари томонидан кредитлар беришда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан кўпи билан 4 фоизга ошадиган фоизли харажатларини қоплаш учун тижорат банкларига субсидиялар;

7 107 900 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисининг турмуш шароитлари ва сифатини яхшилаш бўйича бошқа тадбирлар";


48) 7 109 100, 7 109 110 ва 7 109 120 қаторлар номларидаги "Меҳнат вазирлиги" деган сўзлар "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


49) 7 109 920 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 109 930 Метрополитен".


22. 6-илованинг 50-бўлимида:


1) 7-параграф номидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 8-параграф номидаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 902-модда



















































Время: 0.2322
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск