Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 22.08.2017 й. 2914-сон билан рўйхатга олинган 14.07.2017 й. Мудофаа вазирлигининг 22-сон, Ички ишлар вазирлигининг 30-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 82-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 22 августда 2914-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги ва

Миллий хавфсизлик хизматининг

2017 йил 14 июлдаги

22, 30, 82-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий

хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий

таълим муассасаларига ўқишга кириш учун

тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар (бундан буён матнда тавсиянома деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тавсияномалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича юксак натижаларга эришган, зарурий билим савиясига эга, намунали ҳарбий интизомини намоён этган энг муносиб ҳарбий хизматчиларга ҳарбий қисм командири томонидан берилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқаролар барча йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича бакалаврлар тайёрлашда республиканинг барча олий таълим муассасаларига киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар.



2-БОБ. ЖАНГОВАР ВА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ

ТАЙЁРГАРЛИК НАТИЖАЛАРИ УЧУН

БАЛЛАРНИ ҲИСОБЛАШ


3. Гуруҳ (бўлинма) командирлари томонидан ҳафталик даврийлик асосида муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик натижалари бўйича рейтинг кўрсаткичлари юритилади.


4. Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ҳафта давомидаги рейтинг кўрсаткичларини ҳисоблаш қуйидаги учта баҳолаш мезони бўйича амалга оширилади:

I - ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичи;

II - кундалик хизмат фаолияти учун берилган балл;

III - қоровулда, суткалик нарядларда хизматни ўташи, топширилган махсус мажбуриятларнинг бажарилиши учун берилган балл.

Ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичи, шунингдек кундалик хизмат фаолияти учун ҳамда қоровулда, суткалик нарядларда хизматни ўташи, топширилган махсус мажбуриятларнинг бажарилиши учун берилган баллар ҳафталик асосда бутун ўқув йили давомида ҳисоблаб борилади ҳамда мазкур Низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларининг тегишли графаларига киритилади.


5. Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик журналларида муддатли ҳарбий хизматчига ўқув фанларидан қўйилган баҳолар уларнинг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлади. Бунда, барча ўқув фанларидан қўйилган баҳолар йиғиндиси ўтилган ўқув фанларининг сонига бўлинади. Масалан, агар муддатли ҳарбий хизматчи ҳафта давомида отиш тайёргарлиги машғулотларида 4 баҳо, тактик тайёргарлик машғулотларида 5 баҳо, маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотларида 4 баҳо олган бўлса, ўртача кўрсаткич қуйидагича ҳисобланади: 4 + 5 + 4 = 13 : 3 = 4,3.


6. Ўқув йили якунида тест синовлари ўтказилишидан олдин ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатига киритилган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг 40 фоизига қўшимча балл берилади. Бунда, учта баҳолаш мезони бўйича якуний ўртача кўрсатгичи энг юқори бўлган ҳамда ўқув фанларидан қўйилган якуний ўртача кўрсаткичи 4,0 дан 5 гача бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларга қуйидаги тартибда қўшимча балл берилади:

4,0 дан 4,3 гача - 10 балл;

4,4 дан 4,7 гача - 15 балл;

4,8 дан 5,0 гача - 20 балл.

Агар бир нечта муддатли ҳарбий хизматчиларнинг якуний ўртача кўрсаткичлари тенг бўлиб қолиши натижасида 40 фоизли чекловга амал қилишнинг имкони бўлмаса, ушбу ҳарбий хизматчиларнинг барчасига баллар берилади. Умумий баҳоси 4,0 дан кам бўлган ҳарбий хизматчига баллар ҳисобланмайди.

Ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи учун берилган қўшимча балл мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Рейтинг натижаларининг йиғма ведомостига киритилади.


7. Кундалик хизмат фаолияти учун муддатли ҳарбий хизматчиларга мазкур Низомнинг 5-иловасида кўрсатилган мезонлар асосида ҳар ҳафта якунида бир марта беш баллик тизим бўйича баҳо қўйилади ҳамда мазкур Низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларининг тегишли графаларига киритилади.


8. Қоровулда, суткалик нарядларда хизматни ўташи, топширилган махсус мажбуриятларнинг бажарилиши учун муддатли ҳарбий хизматчиларга мазкур Низомнинг 6-иловасида кўрсатилган мезонлар асосида ҳар ҳафта якунида бир марта беш баллик тизим бўйича баҳо қўйилади ҳамда мазкур Низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларининг тегишли графаларига киритилади.


9. Рейтинг кўрсаткичларининг натижалари взвод командирининг шахсий таркиб билан ишлаш ва жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосарлари билан келишилади ҳамда кўриб чиқиш учун взвод командирига тақдим қилинади. Муддатли ҳарбий хизматчилар олган рейтинг кўрсаткичларининг якуний натижалари ҳафта якунида взвод командири томонидан эълон қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади. Олинган рейтинг кўрсаткичлари мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Рейтинг натижаларининг ведомости билан расмийлаштирилиб, бўлинмаларда кўринадиган жойга илиб қўйилади ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлгандан кейин беш йил давомида сақланади.


10. Ой якунлари бўйича муддатли ҳарбий хизматчилар рейтинг кўрсаткичларининг натижалари умумлаштирилиб, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ пасайиб бориш тартибида тузиладиган Рейтинг натижаларининг ойлик ведомости расмийлаштирилади ҳамда батальон командирининг шахсий таркиб билан ишлаш ва жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосарлари билан келишилган ҳолда ҳар ойнинг тўртинчи пайшанба куни батальон (батальонга тенглаштирилган бўлинма) командирига тақдим этилади. Рейтинг натижаларининг ойлик ведомости муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлгандан кейин беш йил давомида сақланади.


11. Батальон командири взвод (бўлинма) командирлари томонидан тақдим қилинган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг рейтинги ҳақидаги маълумотларни умумлаштиришни ташкиллаштириб, мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Ҳафталик рейтинг ведомостини расмийлаштиради ва ҳарбий қисм командирининг шахсий таркиб билан ишлаш ва жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосарлари билан келишган ҳолда ҳар ойнинг тўртинчи жума куни ҳарбий қисм командирига тақдим этади. Ҳафталик рейтинг ведомости муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлгандан кейин беш йил давомида сақланади.


12. Ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) бутун ўқув йили давомида муддатли ҳарбий хизматчиларнинг рейтинг натижаларининг ҳафталик мониторингини олиб боришни ташкил этади.


13. Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик журналлари муддатли ҳарбий хизматчиларнинг баҳолари ҳисоблаб бориладиган асосий ҳужжат ҳисобланади. Мазкур журналларга ўзгартириш киритиш ва уларни яроқсиз ҳолатга келтириш тақиқланади.



3-БОБ. НАМУНАЛИ ҲАРБИЙ ИНТИЗОМ

УЧУН БАЛЛАРНИ ҲИСОБЛАШ


14. Ҳар бир ҳарбий қисмдаги ҳарбий интизом ҳолати холисона тарзда қайд этиб борилиши зарур. Намунали ҳарбий интизом учун ҳарбий хизматчиларга балларни чиқаришда холисона қарор қабул қилиш масъулияти гуруҳ, взвод, батальон ва бригада командирларининг зиммасига юкланади.


15. Агар муддатли ҳарбий хизматчи Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Интизом низомида кўзда тутилган тартибда намунали ҳарбий интизом учун рағбатлантирилса (бундан олдин берилган интизомий таъзир бекор қилиниши мустасно), ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) томонидан унга 10 балл қўйилади.

Муддатли ҳарбий хизмат давомида неча марта рағбатлантирилганидан қатъи назар, муддатли ҳарбий хизматчиларга намунали ҳарбий интизом учун 10 баллдан кўп балл қўйилмайди.

Намунали ҳарбий интизом учун берилаётган балл мазкур Низомнинг 4-иловасининг тегишли графасига киритилади.


16. Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг барча рағбатлантирилишлари ҳарбий қисм командирларининг буйруқлари билан эълон қилинади. Ҳар бир номзод жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик натижалари учун рейтинг кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда ҳарбий хизматчининг бевосита командири (бошлиғи) берган илтимосномага асосан кўриб чиқилади.


17. Тест синовлари ўтказилишидан беш кун олдин мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Рейтинг натижаларининг йиғма ведомости тузилади. Рейтинг натижаларининг йиғма ведомости бевосита командирлар, командир ўринбосарлари томонидан имзоланади, ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланади. Рейтинг натижаларининг йиғма ведомостининг нусхаси штаб бошлиғининг имзоси ва ҳарбий қисмнинг гербли муҳри билан тасдиқланади ҳамда тест синовлари бошланишидан уч кун олдин бўлинмаларда кўринадиган жойга илиб қўйилади. Рейтинг натижаларининг йиғма ведомости муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлгандан кейин беш йил давомида сақланади.

Рейтинг натижаларининг йиғма ведомости тасдиқлангандан сўнг олинган рағбатлантиришлар учун баллар ҳисобланмайди.



4-БОБ. ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


18. Муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларининг ўзлаштирганлигини якуний баҳолаш, шунингдек уларнинг билим даражасини текшириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда ДТМ, деб юритилади) томонидан ҳар бир ҳарбий қисмда тест синовлари ўтказилади. Тест синовларига ҳеч бир истисносиз барча муддатли ҳарбий хизматчилар киритилади.

Тест синовларини ўтказиш муддати тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари томонидан ДТМ билан келишилган ҳолда белгиланади.


19. Тест синовларини ўтказишдан бир ой аввал тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ДТМ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг қўшин турларидаги жанговар-хизмат вазифаларнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг тайёргарлик дастурларига мос намунали тест саволлари тузилади. Математика ва физика фанлари бўйича ҳамда мантиқий тест саволлари ДТМ томонидан тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари иштирокида умумтаълим ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги ўқув дастурларини инобатга олган ҳолда тузилади. Тест саволлари муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда ҳар йили тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари томонидан ДТМ билан ҳамкорликда қайтадан кўриб чиқилиши керак.


20. Муддатли ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган тест саволларининг умумий сони 100 та бўлиб, уларнинг 40 таси - жанговар тайёргарликдан, 20 таси - маънавий-маърифий тайёргарликдан, 10 таси - математикадан, 10 таси - физикадан, 20 таси - мантиқий саволлардан иборатдир. Ҳар бир тўғри жавоб учун: жанговар тайёргарлик бўйича - 1,2 балл, маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича - 1,1 балл, математика бўйича - 1 балл, физика бўйича - 1 балл, мантиқий саволлар бўйича - 1 балл. Тест синови учун 2 соат 30 дақиқа ажратилади. Жавоб варақаларини тўлдириш учун қўшимча равишда 30 дақиқа ажратилади. Тест синовларини ўтказишнинг умумий вақти 3 соатни ташкил этади.


21. ДТМдан тест синовларининг натижалари ҳақида расмий маълумотлар олингандан сўнг ҳар бир ҳарбий қисмда мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ тест синовларининг натижалари ва муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмат мобайнида тўплаган баллари кўрсатилган Якуний ведомость тузилади. Якуний ведомость тўпланган баллар пасайиб борувчи тартибда тузилади ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлгандан кейин беш йил давомида сақланади. Якуний ведомость нусхаси штаб бошлиғининг имзоси ва ҳарбий қисмнинг гербли муҳри билан тасдиқланади ҳамда ДТМдан олинган тест натижаларига оид расмий ҳужжатларнинг нусхалари билан биргаликда кўринадиган жойга илиб қўйилади.

Ҳарбий қисмларнинг (муассасаларнинг) саф бўлимида мазкур Низомнинг 1, 2, 3, 4 ва 7-иловаларига мувофиқ тузилган ведомостлар рўйхатга олинади ва уларнинг қатъий ҳисоби юритилади.



5-БОБ. ТАВСИЯНОМАЛАРНИ БЕРИШ


22. Тавсиянома бериш тўғрисидаги якуний қарорни қабул қилиш учун ҳарбий қисм командири бошчилигида ҳар бир номзод муддатли ҳарбий хизматчиларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқилиб, унинг хизмат фаолияти баҳоланади, тест синовларининг натижалари, намунали ҳарбий интизоми, ўқув фанларидан қўйилган якуний ўртача кўрсаткичи ва қўшимча балл миқдори, шунингдек тўпланган балларнинг умумий йиғиндиси эълон қилинади. Ҳарбий хизматчиларнинг умумий йиғилиши натижалари баённома билан расмийлаштирилади ва ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланади.

Муддатли ҳарбий хизматчига тавсиянома бериш тўғрисида холисона қарор қабул қилиш масъулияти шахсан ҳарбий қисм командирининг зиммасига юкланади.

Бериладиган тавсияномаларнинг умумий сони ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатига киритилган муддатли ҳарбий хизматчилар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги керак.

Бир нечта муддатли ҳарбий хизматчилар тенг миқдорда балл тўплагани натижасида 40 фоизли чекловга амал қилишнинг имкони бўлмаган тақдирда ушбу ҳарбий хизматчилар сонига мос равишда бериладиган тавсияномалар сонини оширишга рухсат этилади.


23. Хизмат мобайнида Давлат мукофотлари билан тақдирланган муддатли ҳарбий хизматчилар тест синовларининг натижаларидан қатъи назар, тавсиянома олиш ҳуқуқига эга бўлади.


24. Муддатли ҳарбий хизматни ўташ мобайнида қўпол интизомий хатти-ҳаракатлар содир этган муддатли ҳарбий хизматчи, агар улар бўйича хизмат суриштирувлари ўтказилган ва ҳарбий қисм командирларининг тегишли буйруқлари мавжуд бўлса, тўплаган баллари миқдоридан қатъи назар, тавсиянома олиш ҳуқуқига эга эмас.


25. Муддатли ҳарбий хизматчига тавсиянома берилган тақдирда ҳарбий қисм командирининг ушбу ҳарбий хизматчини ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғига қуйидаги мазмундаги банд киритилади:

"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга бериладиган имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига мувофиқ, ўз ҳарбий бурчини виждонан адо этган ___________________ га Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома берилди".

Ҳарбий гувоҳноманинг "Алоҳида қайдлар" бўлимига қуйидаги мазмунга эга ёзув киритилади: "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун 20 __ йил "___" ______ куни ___ серияли ________ рақамли тавсиянома берилди". Ушбу ёзув ҳарбий қисм штаб бошлиғининг имзоси ва ҳарбий қисмнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.

Тавсиянома ҳарбий хизматдан резервга бўшатилаётган муддатли ҳарбий хизматчига бошқа ҳужжатлар билан бирга тантанали тарзда топширилади.


26. Тавсиянома бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланиб, ҳисобга олиш серияси ва рақами ҳамда ҳимояланганлик даражасига эга. Тавсиянома бланкалари мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда "Давлат белгиси" Давлат ишлаб чиқариш бирлашмасининг Тошкент босма фабрикасида тайёрланади.

Тавсиянома бланкаларининг ҳисобини юритиш ва бутлигини таъминлаш ҳамда улардан мақсадли фойдаланиш масъулияти ҳарбий қисм командирларининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосарлари зиммасига юкланади.

Ҳар йили март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматчиларга берилган тавсияномалар сони, уларнинг серия ва рақамлари кўрсатилган ҳисоботлар, шунингдек тавсияномаларни олган ҳарбий хизматчилар рўйхати ва ҳарбий хизматчиларнинг умумий йиғилиши баённомаларининг нусхалари вазирлик, давлат қўмиталари ва идораларнинг тегишли бўлинмаларига тақдим этилади. Берилган тавсияномаларнинг корешоклари ҳарбий қисм архивида беш йил давомида сақланади.


27. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тавсиянома ўрнига тавсиянома эгасининг аризаси бўйича ҳарбий қисм командирининг буйруғига биноан тавсиянома дубликати берилади. Тавсиянома эгаси тавсияномани йўқотганлиги ҳақида даврий нашрда эълон қилиши ҳамда ҳарбий қисмга нашр нусхасини тақдим қилиши керак. Яроқсиз ҳолга келган тавсиянома ҳарбий қисмга қайтарилиши ва ўрнатилган тартибда йўқ қилиниши зарур.

Тавсиянома дубликати юқори ўнг бурчагида "Дубликат" деган шартли ёзуви бўлган янги бланкада, асл нусхасида (корешокда) кўрсатилган маълумотлар киритилган ҳолда расмийлаштирилади. Дубликатнинг орқа томонига "20__ йил "___" __________" да берилган ________-сонли тавсиянома ўрнига берилган" деган қайд ёзилади ва ҳарбий қисмнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


28. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Рейтинг натижаларининг

ВЕДОМОСТИ


20__/___ ўқув йили________ ойи учун қисм: "_______________" _____гуруҳи

      

Т/р

Ҳарбий унвони Ф.И.О.

1-ҳафта


2-ҳафта


3-ҳафта


4-ҳафта


Ўртача

кўрсаткич


*


**

***

*


**

***

*


**

***

*


**

***

1.


I




I



I



I




II



II


II


II


III



III


III


III


2.


I




I



I



I




II



II


II


II


III



III


III


III


3.


I




I



I



I




II



II


II


II


III



III


III


III


______________________ командири _____________________

                                                                            (Ф.И.О.)


1. *) Учта баҳолаш мезони:

I - ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичи;

II - кундалик хизмат фаолияти учун берилган балл;

III - қоровулда, суткалик нарядларда хизматни ўташи, топширилган махсус мажбуриятларнинг бажарилиши учун берилган балл.


2. **) Ҳар бир баҳолаш мезони бўйича олинган кўрсаткичлар киритилади.


3. ***) Учта баҳолаш мезони бўйича олинган кўрсаткичларнинг умумий ўртача қиймати киритилади, шунингдек қавсда ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичи алоҳида кўрсатилади.


4. "Ўртача кўрсаткич" графасига тўрт ҳафта давомида ҳар бир баҳолаш мезони бўйича тўпланган кўрсаткичлар йиғиндисининг умумий ўртача қиймати, шунингдек қавсда ўқув фанлари бўйича олинган баҳоларнинг умумий ўртача қиймати киритилади.



Тўлдириш намунаси


Рейтинг натижаларининг

ВЕДОМОСТИ


20__/___ ўқув йили________ ойи учун қисм: "_______________" _____гуруҳи


Т/р

Ҳарбий унвони Ф.И.О.

1-ҳафта


2-ҳафта


3-ҳафта


4-ҳафта


Ўртача

кўрсаткич


1.

оддий аскар

Азизов Диёрбек Лазизбек ўғли

I


4,3

3,8

(4,3)

I

3,7

3,6 (3,7)

I

3,3

3,1 (3,3)

I

4,8

4,6 (4,8)

15,1

(4)

II


4

II

4

II

2

II

4

III


3

III

3

III

4

III

5

2.

оддий аскар

Жамолов Қодир Рахимович

I


4

3,3 (4)

I

3

3,7

(3)

I

4

3,7

(4)

I

3

3,7

(3)

14,4

(3,5)

II


2

II

5

II

4

II

5

III


4

III

3

III

3

III

3

3.

оддий аскар

Қодиров Ойбек Абдусаттарович

I


3

3,7

(3)

I

4

4

(4)

I

4

3,7

(4)

I

3,3

3,1 (3,3)

14,5

(3,6)

II


5

II

4

II

4

II

2

III


3

III

4

III

3

III

4

4.

оддий аскар

Турсунов Азиз Улуғбекович

I


4,8

4,6 (4,8)

I

3

3

(3)

I

4,1

3 (4,1)

I

3,7

3,6 (3,7)

14,2

(3,9)

II


4

II

3

II

3

II

4

III


5

III

3

III

2

III

3

5.

оддий аскар

Хайдаров Достон Латиф ўғли

I


3

3,7

(3)

I

4,2

3,7 (4,2)

I

4,1

3 (4,1)

I

3

3,7

(3)

14,1

(3,6)

II


5

II

3

II

3

II

5

III


3

III

4

III

2

III

3

         





Низомга

2-ИЛОВА



Рейтинг натижаларининг ойлик

ВЕДОМОСТИ


20__/___ ўқув йили______ ойи учун қисм: "_______________" _____гуруҳи

Т/р

Ҳарбий унвони

Ф.И.О.


1-ҳафта


2-ҳафта


3-ҳафта


4-ҳафта


20___ йил

_______

ойи учун

ўртача

кўрсаткич


1

2


3

4

5

6

7

1.








2.








3.








______________________ командири _____________________

                                                                            (Ф.И.О.)


3, 4, 5, 6-графаларга мазкур Низомнинг 1-иловасининг тегишли графаларидаги кўрсаткичлар киритилади, яъни тегишли ҳафтада учта баҳолаш мезони бўйича тўпланган кўрсаткичларнинг умумий ўртача қиймати, шунингдек қавсда ўқув фанлари бўйича олинган баҳоларнинг умумий ўртача қиймати киритилади. 7-графага 3, 4, 5, 6-графалардаги кўрсаткичларнинг умумий ўртача қиймати киритилади.




Тўлдириш намунаси


Рейтинг натижаларининг ойлик

ВЕДОМОСТИ


20__/___ ўқув йили______ ойи учун қисм: "_______________" _____гуруҳи


Т/р

Ҳарбий унвони

Ф.И.О.

1-ҳафта


2-ҳафта


3-ҳафта


4-ҳафта


20___ йил

_______

ойи учун

ўртача

кўрсаткич


1.

оддий аскар

Азизов Диёрбек Лазизбек ўғли


3,8

(4,3)

3,6

(3,7)

3,1

(3,3)

4,6

(4,8)

15,1

(4)

2.

оддий аскар

Қодиров Ойбек Абдусаттарович


3,7

(3)

4

(4)

3,7

(4)

3,1

(3,3)

14,5

(3,6)

3.

оддий аскар

Жамолов Қодир Рахимович


3,3

(4)

3,7

(3)

3,7

(4)

3,7

(3)

14,4

(3,5)

4.

оддий аскар

Турсунов Азиз Улуғбекович


4,6

(4,8)

3

(3)

3

(4,1)

3,6

(3,7)

14,2

(3,9)

5.

оддий аскар

Хайдаров Достон Латиф ўғли


3,7

(3)

3,7

(4,2)

3

(4,1)

3,7

(3)

14,1

(3,6)

     





Низомга

3-ИЛОВА



________ батальони ____________ взводи                              20__-__ ўқув йили


ҲАФТАЛИК РЕЙТИНГ ВЕДОМОСТИ

Т/р

Ф.И.О.


201__ йил ________ойи


201__ йил ______ойи


201__ йил ______ойи

201__ йил ____ойи


1-

ҳ

а

ф

т

а


2-

ҳ

а

ф

т

а


3-

ҳ

а

ф

т

а


4-

ҳ

а

ф

т

а

Ў

р

т

а

ч

а

к

ў

р

с

а

т

к

и

ч


1-

ҳ

а

ф

т

а


2-

ҳ

а

ф

т

а


3-

ҳ

а

ф

т

а


4-

ҳ

а

ф

т

а


Ў

р

т

а

ч

а

к

ў

р

с

а

т

к

и

ч


1-

ҳ

а

ф

т

а


2-

ҳ

а

ф

т

а


3-

ҳ

а

ф

т

а


4-

ҳ

а

ф

т

а


Ў

р

т

а

ч

а

к

ў

р

с

а

т

к

и

ч


1-

ҳ

а

ф

т

а


2-

ҳ

а

ф

т

а


3-

ҳ

а

ф

т

а


4-

ҳ

а

ф

т

а


Ў

р

т

а

ч

а

к

ў

р

с

а

т

к

и

ч


Я

к

у

н

и

й



ў

р

т

а

ч

а

к

ў

р

с

а

т

к

и

ч


1.
























2.
























3.

























Кўрсаткичлар тўғрилигини тасдиқлайман

_______

(имзо)

-взвод командири

___________________

(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)


_______

(имзо)

-взвод командири

___________________

(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)

_______

(имзо)

-взвод командири

___________________

(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)

_______

(имзо)

-взвод командири

___________________

(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)


          

1. "201__ йил ________ ойи" графасига мазкур Йўриқноманинг 2-иловасининг 3, 4, 5, 6 ва 7-графаларидаги кўрсаткичлар киритилади.


2. "Якуний ўртача кўрсаткич" графасига жадвалдаги "Ўртача кўрсаткич" графасида келтирилган кўрсаткичларнинг умумий ўртача қиймати киритилади.




Тўлдириш намунаси


________ батальони ____________ взводи                              20__-__ ўқув йили


ҲАФТАЛИК РЕЙТИНГ ВЕДОМОСТИ

     

Т/р

Ф.И.О.

201__ йил ________ойи


201__ йил ______ойи


201__ йил ______ойи

201__ йил ____ойи


1-

ҳ

а

ф

т

а


2-

ҳ

а

ф

т

а


3-

ҳ

а

ф

т

а


4-

ҳ

а

ф

т

а

Ў

р

т

а

ч

а

к

ў

р

с

а

т

к

и

ч


1-

ҳ

а

ф

т

а


2-

ҳ

а

ф

т

а


3-

ҳ

а

ф

т

а


4-

ҳ

а

ф

т

а

Ў

р

т

а

ч

а

к

ў

р

с

а

т

к

и

ч


1-

ҳ

а

ф

т

а


2-

ҳ

а

ф

т

а


3-

ҳ

а

ф

т

а


4-

ҳ

а

ф

т

а

Ў

р

т

а

ч

а

к

ў

р

с

а

т

к

и

ч


1-

ҳ

а

ф

т

а


2-

ҳ

а

ф

т

а


3-

ҳ

а

ф

т

а


4-

ҳ

а

ф

т

а

Ў

р

т

а

ч

а

к

ў

р

с

а

т

к

и

ч


Я

к

у

н

и

й


ў

р

т

а

ч

а

к

ў

р

с

а

т

к

и

ч


1.

оддий аскар

Азизов Диёрбек Лазизбек ўғли


3,8

(4,3)

3,6

(3,7)

3,1

(3,3)

4,6

(4,8)

15,1

(4)

3,7

(3)

4

(4)

3,7

(4)

3,1

(3,3)

14,5

(3,6)

4,6

(4,8)

3

(3)

3

(4,1)

3,6

(3,7)

14,2

(3,9)

3,8

(4,3)

3,6

(3,7)

3,1

(3,3)

4,6

(4,8)

15,1

(4)

58,9

(3,9)

2.

оддий аскар

Қодиров Ойбек Абдусаттарович


3,7

(3)

4

(4)

3,7

(4)

3,1

(3,3)

14,5

(3,6)

3,3

(4)

3,7

(3)

3,7

(4)

3,7

(3)

14,4

(3,5)

3,7

(3)

3,7

(4,2)

3

(4,1)

3,7

(3)

14,1

(3,6)

3,7

(3)

4

(4)

3,7

(4)

3,1

(3,3)

14,5

(3,6)

57,5

(3,6)

3.

оддий аскар

Жамолов Қодир Рахимович


3,3

(4)

3,7

(3)

3,7

(4)

3,7

(3)

14,4

(3,5)

4,6

(4,8)

3

(3)

3

(4,1)

3,6

(3,7)

14,2

(3,9)

4,6

(4,8)

3

(3)

3

(4,1)

3,6

(3,7)

14,2

(3,9)

3,3

(4)

3,7

(3)

3,7

(4)

3,7

(3)

14,4

(3,5)

57,2

(3,7)

4.

оддий аскар

Турсунов Азиз Улуғбекович


4,6

(4,8)

3

(3)

3

(4,1)

3,6

(3,7)

14,2

(3,9)

3,7

(3)

3,7

(4,2)

3

(4,1)

3,7

(3)

14,1

(3,6)

3,3

(4)

3,7

(3)

3,7

(4)

3,7

(3)

14,4

(3,5)

4,6

(4,8)

3

(3)

3

(4,1)

3,6

(3,7)

14,2

(3,9)

56,9

(3,7)

5.

оддий аскар

Хайдаров Достон Латиф ўғли


3,7

(3)

3,7

(4,2)

3

(4,1)

3,7

(3)

14,1

(3,6)

4,6

(4,8)

3

(3)

3

(4,1)

3,6

(3,7)

14,2

(3,9)

4,6

(4,8)

3

(3)

3

(4,1)

3,6

(3,7)

14,2

(3,9)

3,7

(3)

3,7

(4,2)

3

(4,1)

3,7

(3)

14,1

(3,6)

56,6

(3,8)


Кўрсаткичлар тўғрилигини тасдиқлайман


_______

(имзо)

-взвод командири

___________________

(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)


_______

(имзо)

-взвод командири

___________________

(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)

_______

(имзо)

-взвод командири

___________________

(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)

_______

(имзо)

-взвод командири

___________________

(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)


     





Низомга

4-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"

00000- ҲАРБИЙ ҚИСМ

КОМАНДИРИ



Рейтинг натижаларининг

ЙИҒМА ВЕДОМОСТИ


20__-__ ўқув йили                                           20 ___ йил "___" ____________


_______________________________

(бўлинма номи)

           

Т/р

Ҳарбий

унвони


Ф.И.О.


Ўқув фанларидан қўйилган

якуний ўртача кўрсаткичи

ва қўшимча балл миқдори


Намунали ҳарбий

интизом учун балл


Умумий балл

миқдори


ўқув фанларидан

қўйилган якуний

ўртача кўрсаткичи


қўшимча

балл

миқдори


ким томонидан

рағбатлантирилган

(буйруқ сони)


балл

миқдори


1.









2.









Ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари - штаб бошлиғи

Ҳарбий қисм командирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари

Ҳарбий қисм командирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари

        

      


Ҳарбий қисм командирининг фронт орти бўйича ўринбосари

Ҳарбий қисм командирининг қуролланиш бўйича ўринбосари

Батальон (взвод) командири

           





Низомга

5-ИЛОВА



Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг кундалик

хизмат фаолиятини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ


1. Қуйидаги ҳолатларда муддатли ҳарбий хизматчига 5 балл қўйилади:

зиммасига юклатилган мажбуриятларни аъло даражада билса, берилган топшириқларни аниқ ва ўз вақтида ва аъло бажарса;

унга ишониб топширилган ҳарбий техника, қурол-аслаҳа ва ҳарбий мулкни яроқли ва намунали ҳолатда сақласа;

ҳарбий интизом талабларига қатъий ва аниқ риоя этса, хулқи ва хушмуомалалик, ҳарбийча саломлашиш қоидаларига амал қилса;

ҳамиша Низом бўйича саранжом-саришта кийиниб, шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига риоя қилса;

касалликка чалиниш ва жароҳат олишдан ҳимояланиш талабларини билса, ўзини зарарли одатлардан тўлиқ тийса;

кундалик фаолиятда амалга ошириладиган тадбирларда (байрам тадбирлари, давра суҳбатлари, хизмат йиғилишлари, ҳашар, парк хўжалик ишларида ва ҳоказо) фаол ва мунтазам иштирок этса.


2. Қуйидаги ҳолатларда муддатли ҳарбий хизматчига 4 балл қўйилади:

зиммасига юклатилган мажбуриятларни яхши даражада билса, берилган топшириқларни ўз вақтида бажарса;

унга ишониб топширилган ҳарбий техника, қурол-аслаҳа ва ҳарбий мулкни яроқли ҳолатда сақласа;

ҳарбий интизом талабларига қатъий ва аниқ риоя этса, хулқи ва хушмуомалалик, ҳарбийча саломлашиш қоидаларига амал қилса;

ҳамиша Низом бўйича саранжом-саришта кийиниб, шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига риоя қилса;

касалликка чалиниш ва жароҳат олишдан ҳимояланиш талабларини билса, ўзини зарарли одатлардан тўлиқ тийса;

кундалик фаолиятда амалга ошириладиган тадбирларда (байрам тадбирлари, давра суҳбатлари, хизмат йиғилишлари, ҳашар, парк хўжалик ишларида ва ҳоказо) мунтазам иштирок этса.


3. Қуйидаги ҳолатларда муддатли ҳарбий хизматчига 3 балл қўйилади:

зиммасига юклатилган мажбуриятларни қониқарли даражада билса, берилган топшириқларни ўз вақтида бажарса;

унга ишониб топширилган ҳарбий техника, қурол-аслаҳа ва ҳарбий мулкни яроқли ҳолатда сақласа;

ҳарбий интизом талабларига қатъий ва аниқ риоя этса, хулқи ва хушмуомалалик, ҳарбийча саломлашиш қоидаларига амал қилса;

Низом бўйича саранжом-саришта кийиниб, шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига риоя қилса;

касалликка чалиниш ва жароҳат олишдан ҳимояланиш талабларини билса, ўзини зарарли одатлардан тўлиқ тия олмаса;

кундалик фаолиятда амалга ошириладиган тадбирларда (байрам тадбирлари, давра суҳбатлари, хизмат йиғилишлари, ҳашар, парк хўжалик ишларида ва ҳоказо) мунтазам иштирок этмаса.


4. Қуйидаги ҳолатларда муддатли ҳарбий хизматчига 2 балл қўйилади:

зиммасига юклатилган мажбуриятларни қониқарсиз даражада билса, берилган топшириқларни ўз вақтида бажармаса;

унга ишониб топширилган ҳарбий техника, қурол-аслаҳа ва ҳарбий мулкни доимо яроқли ҳолатда сақласа;

оғзаки танбеҳдан сўнг ҳарбий интизом талабларига риоя этса, хулқи ва хушмуомалалик, ҳарбийча саломлашиш қоидаларига амал қилса;

оғзаки танбеҳдан сўнг Низом бўйича кийиниб, шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига риоя қилса;

оғзаки танбеҳдан сўнг касалликка чалиниш ва жароҳат олишдан ҳимояланиш талабларига риоя этиб, ўзини зарарли одатлардан тўлиқ тия олмаса;

кундалик фаолиятда амалга ошириладиган тадбирларда (байрам тадбирлари, давра суҳбатлари, хизмат йиғилишлари, ҳашар, парк хўжалик ишларида ва ҳоказо) бефарқ иштирок этса.


5. Қуйидаги ҳолатларда муддатли ҳарбий хизматчига 1 балл қўйилади:

унинг зиммасига юклатилган мажбуриятларни қониқарсиз даражада билса, берилган топшириқларни танбеҳдан сўнг бажарса;

унга ишониб топширилган ҳарбий техника, қурол-аслаҳа ва ҳарбий мулкни яроқли ҳолатда сақласа;

оғзаки танбеҳдан сўнг ҳарбий интизом талабларига риоя этиб, хулқи ва хушмуомалалик, ҳарбийча саломлашиш қоидаларини бажарса;

оғзаки танбеҳдан сўнг Низом бўйича кийиниб, шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига риоя қилса;

оғзаки танбеҳдан сўнг касалликка чалиниш ва жароҳат олишдан ҳимояланиш қоидаларига риоя этиб, ўзини зарарли одатлардан тўлиқ тия олмаса;

кундалик амалга ошириладиган тадбирларда (байрам тадбирлари, давра суҳбатлари, хизмат йиғилишлари, ҳашар, парк хўжалик ишларида ва ҳоказо) совуққон иштирок этса;

ҳафта давомида интизомий таъзир олганда.






Низомга

6-ИЛОВА



Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг қоровулда,

суткалик нарядларда хизматни ўташи, топширилган

махсус мажбуриятларнинг бажарилишини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ


1. Қуйидаги ҳолатларда муддатли ҳарбий хизматчига 5 балл қўйилади:

муддатли ҳарбий хизматчи хизматни ўташ бўйича махсус мажбуриятларни ва йўриқномани билиб, аниқ ва равон билдирув берса, мажбуриятларни бажариш мазмун-моҳиятини очиб бера олса. Табиий офат оқибатларини бартараф қилиш ва бошқа фавқулодда вазиятларга жалб қилинганда ишонч билан ҳаракат қилса, мардлик ва оқилона ташаббускорлик кўрсатса;

ҳарбий хизматчи хизматни бошқарув ҳужжатларининг талабларига мувофиқ тўғри олиб борса, хизматнинг қандай ўтилаётганини текшириш учун келган шахслар томонидан унинг яхши томонлари қайд қилинса.


2. Қуйидаги ҳолатларда муддатли ҳарбий хизматчига 4 балл қўйилади:

муддатли ҳарбий хизматчи хизматни ўташ бўйича махсус мажбуриятларни ва йўриқномани билиб, аниқ ва равон билдирув берса, мажбуриятларни бажариш мазмун-моҳиятини очиб бера олса. Табиий офат оқибатларини бартараф қилиш ва бошқа фавқулодда вазиятларга жалб қилинганда ишонч билан ҳаракат қилса, бироқ топшириқларни бажариш вақтида назорат талаб қилинса;

ҳарбий хизматчи хизматни бошқарув ҳужжатларининг талабларига мувофиқ тўғри олиб борса.


3. Қуйидаги ҳолатларда муддатли ҳарбий хизматчига 3 балл қўйилади:

муддатли ҳарбий хизматчи хизматни ўташ бўйича махсус мажбуриятларни ва йўриқномани билиб, аниқ ва равон билдирув берса, бироқ мажбуриятларни бажариш мазмун-моҳиятини очиб беришда қийналса. Табиий офат оқибатларини бартараф қилиш ва бошқа фавқулодда вазиятларга жалб қилинганда ишонч билан ҳаракат қила олмаса, топшириқларни бажариш вақтида фаол иштирок этмай, доимий равишда назорат талаб қилинса;

ҳарбий хизматчи хизматни бошқарув ҳужжатларининг талабларига мувофиқ тўғри олиб борса.


4. Қуйидаги ҳолатларда муддатли ҳарбий хизматчига 2 балл қўйилади:

муддатли ҳарбий хизматчи хизматни ўташ бўйича махсус мажбуриятларни ва йўриқномани билса, бироқ билдирув бериш вақтида материалларни баён қилиш ва мажбуриятларни бажариш мазмун-моҳиятини очиб беришда қийналса. Табиий офат оқибатларини бартараф қилиш ва бошқа фавқулодда вазиятларга жалб қилинганда ишонч билан ҳаракат қила олмаса, топшириқларни бажаришдан ўзини олиб қочса, доимий равишда назорат талаб қилинса;

ҳарбий хизматчи хизматни бошқарув ҳужжатларининг талабларига мувофиқ тўғри олиб борса.


5. Қуйидаги ҳолатларда муддатли ҳарбий хизматчига 1 балл қўйилади:

муддатли ҳарбий хизматчи хизматни ўташ бўйича махсус мажбуриятларни ва йўриқномани яхши билмаса. Табиий офат оқибатларини бартараф қилиш ва бошқа фавқулодда вазиятларга жалб қилинганда қўрқоқлигини намоён қилса, қўйилган топшириқларни бажармаса;

ҳарбий хизматчи хизматни ўташ вақтида хизматнинг қандай ўтилаётганини текшириш учун келган шахслар унинг салбий томонларини қайд қилса ёки интизомий нуқтаи назардан ножўя хатти-ҳаракатга йўл қўйса.






Низомга

7-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"

00000- ҲАРБИЙ ҚИСМ

КОМАНДИРИ



20 ___ йил "___" ____________

         ______________________ муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида

                        (бўлинма номи)

муддатли ҳарбий хизматчилар билан ўтказилган тест

синовларининг натижалари ва тўплаган балларининг

ЯКУНИЙ ВЕДОМОСТИ

      

Т/р

Ҳарбий

унвони


Ф.И.О.


Жавоб

вара-

қаси

рақами


Тест синовлари натижалари


Т

е

с

т

с

и

н

о

в

л

а

р

и

н

а

т

и

ж

а

л

а

р

и

б

ў

й

и

ч

а

у

м

у

м

и

й

б

а

л

л

а

р


М

а

з

к

у

р

Н

и

з

о

м

н

и

н

г


4-

и

л

о

в

а

с

и

д

а

г

и

у

м

у

м

и

й

б

а

л

л

м

и

қ

д

о

р

и


Т

ў

п

л

а

н

г

а

н

б

а

л

л

а

р

н

и

н

г

у

м

у

м

и

й

с

о

н

и


т

ў

ғ

р

и

ж

а

в

о

б

л

а

р

у

м

у

м

и

й

с

о

н

и


Шу билан бирга


жанговар

тайёр-

гарлик

бўйича


маънавий-

маърифий

тайёргарлик

бўйича


мате-

матика

фанидан


физика

фанидан


мантиқий

тестлар

бўйича


т

ў

ғ

р

и

ж

а

в

о

б

л

а

р

с

о

н

и


б

а

л

л

а

р

м

и

қ

д

о

р

и


т

ў

ғ

р

и

ж

а

в

о

б

л

а

р

с

о

н

и


б

а

л

л

а

р

м

и

қ

д

о

р

и


т

ў

ғ

р

и

ж

а

в

о

б

л

а

р

с

о

н

и


б

а

л

л

а

р

м

и

қ

д

о

р

и


т

ў

ғ

р

и

ж

а

в

о

б

л

а

р

с

о

н

и


б

а

л

л

а

р

м

и

қ

д

о

р

и


т

ў

ғ

р

и

ж

а

в

о

б

л

а

р

с

о

н

и


б

а

л

л

а

р

м

и

қ

д

о

р

и


1



















2



















Ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари - штаб бошлиғи

Ҳарбий қисм командирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари

Ҳарбий қисм командирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари

        

          


Ҳарбий қисм командирининг фронт орти бўйича ўринбосари

Ҳарбий қисм командирининг қуролланиш бўйича ўринбосари

Батальон (взвод) командири

          





Низомга

8-ИЛОВА



Тавсиянома бланкасининг шакли

     

TAVSIYANOMA QK 000000


_____-yilda tug`ilgan, O`zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida ________ -yilning __________ oyidan ______-yilning ______ oyiga qadar ___________ - harbiy qismda (muassasada) muddatli harbiy xizmatni o`tagan

______________________________________ ga berildi.

      (harbiy unvoni, familiyasi, ismi, otasining ismi)


Tavsiyanoma _______________________ -harbiy qism

                 (harbiy qismning (muassasaning) shartli nomi)

(muassasa) komandirining (boshlig`ining) 20___-yil "___" _________ dagi _____ -sonli buyrug`iga asosan berildi.




M. O`.

_________________________________________

   (harbiy qism (muassasa) komandirining (boshlig`ining)

         unvoni, imzosi, familiyasi, ismi, otasining ismi)


__________________________________________

      (tavsiyanoma berilgan fuqaroning familiyasi va imzosi)


20___- yil "___" __________________

        

TAVSIYANOMA QK 000000


_______-yilda tug`ilgan, O`zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida ______ -yilning _________ oyidan ______ -yilning ________ oyiga qadar ___________ - harbiy qismda (muassasada) muddatli harbiy xizmatni

o`tagan ________________________________ ga berildi.

                 (harbiy unvoni, familiyasi, ismi, otasining ismi)

Ushbu tavsiyanoma egasiga O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2012-yil 31-maydagi PQ-1765-son qaroriga muvofiq barcha yo`nalishlar vа mutaxassisliklar bo`yicha bakalavrlar tayyorlashda respublikaning barcha oliy talim muassasalariga kirishda test sinovi natijalari bo`yicha o`zlari to`plagan ballga nisbatan 50 foiz miqdorida qo`shimcha ball shaklidagi imtiyoz beriladi.

Tavsiyanoma _______________________ -harbiy qism

               (harbiy qismning (muassasaning) shartli nomi)

(muassasa) komandirining (boshlig`ining) 20___ -yil "___" ________ dagi _____ -sonli buyrug`iga asosan berildi.

Tavsiyanoma rasmiylashtirib berilgan sanadan etiboran uch yil muddat davomida kuchga ega bo`ladi.


M.O`. ______________________________________________

         (harbiy qism (muassasa) komandirining (boshlig`ining)

                 unvoni, imzosi, familiyasi, ismi, otasining ismi)


20___ -yil "____" __________________

         

            


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 901-модда







































Время: 0.1564
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск