ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Микрокредитлаш. Фермер хўжаликлари ва кичик корхоналарга кредит бериш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2017 й. 655-сон "Кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий ёрдам кўрсатиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатишни назарда тутадиган лойиҳаларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2017 й.

N 655



КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИГА МИКРОМОЛИЯВИЙ

ЁРДАМ КЎРСАТИШ, ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН

ОИЛАЛАРГА МИКРОМОЛИЯВИЙ ХИЗМАТЛАР

КЎРСАТИШНИ    НАЗАРДА    ТУТАДИГАН

ЛОЙИҲАЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармонини бажариш юзасидан, кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий ёрдам кўрсатиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатишни назарда тутадиган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банкининг (кейинги ўринларда "Микрокредитбанк" АТБ деб аталади) қўшимча вазифалари этиб белгилансин:

ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш мақсадида кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий ёрдам кўрсатиш, бошланғич капитални шакллантириш учун кредит бериш, оилавий тадбиркорлик, хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти, касаначилик, ҳунармандчилик ва шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш учун микромолиявий хизматлар кўрсатиш;

кам таъминланган оилалар даромадини оширишга қаратилган дастурларни молиялаштириш, ишга жойлашмаган аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликни кучайтириш;

аҳолининг, айниқса, қишлоқ жойларда бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишни кўзда тутувчи лойиҳаларни молиялаштириш, янги иш ўринлари ташкил қилаётган корхоналар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан уларга технологик жиҳозлаш ва модернизациялаш учун замонавий ускуналар ва мини-технологиялар харид қилишга кредитлар бериш;

халқаро ва хорижий молия институтлари ҳамда ташкилотлари билан, шу жумладан кредит линиялари ва инвестицияларни жалб этиш мақсадида тўғридан-тўғри ҳамкорликни ривожлантириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва капиталлашуви даражасини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3066-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан "Микрокредитбанк" АТБни қўшимча капиталлаштириш мақсадида 30,0 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ўтказилгани маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йилдан бошлаб, "Микрокредитбанк" АТБ устав капиталини ҳар йили ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.

4. Қуйидагилар:

фаолиятини бошлаётган тадбиркорлар учун микромолиявий хизматлардан фойдаланиш жойлари, уларнинг кўлами ва ҳажмларини кенгайтириш бўйича 2017-2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. "Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгаши ва бошқаруви банк бошқарув тизимини такомиллаштириш ва филиалларини жойлаштиришни оптималлаштиришни ҳисобга олиб ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларида унинг ролини тубдан оширишни таъминлайдиган банк фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини ишлаб чиққан ҳолда, "Микрокредитбанк" АТБнинг янгиланган тузилмасини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


6. "Микрокредитбанк" АТБ қонун ҳужжатларида белгиланган қатъий ҳажм доирасида хайрия учун ҳар йилги харажатлар амалга оширилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Савдо-саноат палатаси ва "Микрокредитбанк" АТБга 2017-2018 йилларда оммавий ахборот воситаларида аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида тўлов ундирмасдан микромолиявий хизматлар кўрсатиш бўйича "Микрокредитбанк" АТБ фаолиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 6 майдаги 78-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 28-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 августдаги

655-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фаолиятини бошлаётган тадбиркорлар учун

микромолиявий хизматлардан фойдаланиш жойлари,

уларнинг кўлами ва ҳажмларини кенгайтириш

бўйича 2017-2020 йилларга мўлжалланган

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддатлари


Масъул ижрочилар


I. МИКРОМОЛИЯВИЙ ХИЗМАТЛАР ҲАЖМИНИ КЎПАЙТИРИШ

       

1.1. Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш,

ўқув муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш

ва уларнинг бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорлик, хотин-қизларнинг

тадбиркорлик фаолияти, касаначилик, ҳунармандчилик ва шахсий ёрдамчи

хўжаликларни ривожлантириш учун микромолиявий хизматлар кўрсатиш

          

1.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётганларга бошланғич капитални шакллантириш учун микрокредитлар ажратиш.


Ташкил этилганига 6 ойдан ошмаган тадбиркорлик субъектларига 24 ойгача микрокредитлар ажратиш:

юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларига - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача;

микрофирмалар ва деҳқон хўжаликларига (юридик шахс мақомига эга), кам таъминланган оилалар ва ўқув муассасалари битирувчиларига тадбиркорлик фаолияти, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача.

2017-2020

йиллар

"Микрокредитбанк" АТБ, Савдо-саноат палатаси


2.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётганларга ўз фаолиятини кенгайтириш учун микрокредитлар ажратиш.


Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун янги иш ўринлари яратиш шарти билан 24 ойгача базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача бериладиган микрокредитлар ҳажмини кўпайтириш.

2017-2020

йиллар

"Микрокредитбанк" АТБ, Савдо-саноат палатаси


3.

Ўқув муассасаларининг тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган битирувчиларининг "Start-up" лойиҳаларини амалга оширишини қўллаб-қувватлаш.


Олий ўқув муассасалари ва коллежлар битирувчилари - "Start-up ҳафталиклари" дастури доирасида тақдим этилган ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "bisnes.mehnat.uz." сайтида жойлаштирилган истиқболли лойиҳалар муаллифлари учун микрокредитлар ажратиш.


2017-2020

йиллар

"Микрокредитбанк" АТБ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси


4.

Ўқув муассасалари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун микрокредитларни кўпайтириш.


Олий ўқув муассасалари ва касб-ҳунар коллежларининг бизнес билан шуғулланиш истагида бўлган битирувчиларига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "college.mehnat.uz" ва "otm.mehnat.uz." сайтлари кўмагида микрокредитлар ажратиш.


2017-2020

йиллар

"Микрокредитбанк" АТБ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси


5.

Ўқув муассасалари битирувчиларига ажратиладиган микрокредитларни мониторинг қилиш ва ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини таъминлашни такомиллаштириш.


"college.mehnat.uz" ва "otm.mehnat.uz" сайтларининг ахборот базасини бирлаштириш чораларини кўриш.


2017

йилнинг

IV чораги


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


6.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётганларга биргаликдаги жавобгарлик (гуруҳ кафолати) асосида микрокредитлар ажратиш.


Илғор жаҳон тажрибасига мувофиқ биргаликдаги жавобгарлик асосида микрокредитлар ажратиш, жумладан:

3 - 5 кишидан иборат гуруҳ ташкил этилганидан қатъи назар, биргаликдаги жавобгарлик асосида кафолат таъминотисиз кредит ажратиш;

гуруҳнинг ҳар бир аъзосига бир йилгача базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача бир хил миқдорда микрокредит ажратиш.

2017-2020

йиллар

"Микрокредитбанк" АТБ, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси


7.

Ҳунармандлик фаолиятини ташкил этиш учун микромолиявий хизматларни кенгайтириш.


Миллий матолар (адрас, атлас ва бошқалар), миллий пойабзал, дўппи, ёғоч буюмлар тайёрлаш йўналишларида фаолият кўрсатаётган ҳунармандчилик устахоналарини жиҳозлаш учун тегишли ускуналар харид қилиш, шунингдек ҳунармандларнинг бозорлар ва савдо расталаридаги савдо қилиш жойларини таъмирлаш учун ҳунармандчиликни ривожлантиришга микромолиявий хизматлар кўрсатиш.


2017-2020

йиллар

Тижорат банклари, "Ҳунарманд" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


8.

Касаначиликни ривожлантириш учун микромолиявий хизматлар кўрсатиш.

Йирик саноат корхоналари, давлат улушига эга компаниялар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарининг буюртмаларини бажарадиган, уйида тикувчилик, атторлик, пиллачилик, мебель, электроника маҳсулотлари, шу жумладан телекоммуникациялар ва сервис хизматлари кўрсатиш учун зарур ускуна ҳамда асбоблар тўплами ишлаб чиқарадиган, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлайдиган касаначиларни ускуна, хом ашё ва материаллар билан таъминлаш учун кредит ажратиш механизмини яратиш.


2017-2020

йиллар

"Микрокредитбанк" АТБ, Савдо-саноат палатаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


    

1.2. Кам таъминланган оилалар ва айрим тоифадаги шахслар

бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш

     

9.

Меҳнат органлари билан ҳамкорликда оилалар даромадини кўпайтириш ва уларнинг кам таъминланганлик даражасидан чиқиши бўйича алоҳида дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари билан биргаликда кам таъминланган оилалар учун қуйидагиларни амалга ошириш орқали алоҳида дастурларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш:

кам таъминланган оилаларни микрокредитлар билан кафолатли таъминлаш учун бериладиган суғурта полислари бўйича 1 фоизгача суғурта мукофоти ундиришни амалиётга жорий қилиш;

уй-жой шароитларини яхшилаш учун истеъмол кредитлари ажратиш.


2017 йил

III чорак


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, суғурта компаниялари, Молия вазирлиги, "Микрокредитбанк" АТБ


10.

Шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш орқали кам таъминланган оилалар аъзоларининг бандлигини таъминлаш учун уларни молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш.


Аҳолига, биринчи навбатда, кам таъминланган оилаларга шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш учун микрокредитлар ажратиш.


2017-2020

йиллар

Тижорат банклари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


11.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, шу жумладан муддатли ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган, озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилган қатламларини, меҳнат мигрантлари, чекка қишлоқ жойларида яшайдиган хотин-қизларни молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш.


Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига кўрсатиладиган микромолиявий хизматлар ҳажмини ошириш, жумладан:

Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда асосан қишлоқ жойлардаги олис аҳоли пунктларида хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида;

муддатли ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "military.mehnat.uz" сайти ахбороти бўйича тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганлар учун;

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилган ва зарарли таъсирларга берилмаган фуқаролар учун.


2017-2020

йиллар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, тижорат банклари, Хотин-қизлар қўмитаси


12.

Замонавий мини-технологияларни жорий қилиш асосида қишлоқ жойларда иш ўринлари яратиш лойиҳаларини молиялаштириш.


Қишлоқ жойларда янги мини-технологияларни жорий этиш лойиҳаларини молиялаштириш, жумладан:

қуёш панеллари (батареялари);

сув иситгич қуёш қурилмалари;

сизот сувларни чиқариш учун сув насосларини ўрнатиш;

кам қувватли технологик ускуналар (мотоблок, минитехника, бошқа боғдорчилик техникаси).


2017-2020

йиллар

Тижорат банклари,

Савдо-саноат палатаси


     

II. АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МЕХАНИЗМИНИ ЯРАТИШ

       

     

2.1. Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган

ишларга микромолиялаштириш таркибий қисмларини жорий этиш

     

13.

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида республиканинг аҳоли яшаш жойларини банк хизматлари билан қамраб олишни кенгайтириш.


Кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш.

Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилалар аъзоларининг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун молиявий ёрдамни мақсадли тақсимлашни ташкил этиш.


2017 йил

III чорак


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Маҳалла" жамғармаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, тижорат банклари


14.

Тадбиркорлик фаолиятининг асослари, бизнес-режалар тузиш, ушбу соҳадаги қонунчилик бўйича ўқув курслари ташкил этиш.


Жойларда тадбиркорлик соҳасидаги шароитлар ва қонунчиликни, бизнес-режа тузиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлганлар учун тижорат банкларининг микрокредитларини олиш шартлари ва механизмларини такомиллаштириш масалалари бўйича икки ҳафталик семинарлар ташкил қилиш.


2017 йил

IV чорак


Савдо-саноат палатаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, тижорат банклари


15.

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларда банк хизматларининг роли ва иштирокини кенгайтириш.


Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларда банк хизматларининг аҳамияти ва ролини ошириш, иштирокини кенгайтириш бўйича янги механизмни яратиш, жумладан:


Тижорат банклари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси


"Маҳалла" жамғармаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича яратилаётган тизимда тижорат банкларининг иштирок этиши;

2017 йил

IV чорак


микрокредитлар ажратиш механизми доирасида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганлар учун банк филиалларида икки кунлик курсларни ташкил қилиш;

2018 йил

I чорак

бандликка кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ва мутахассислиги бўйича иш топа олмаган фуқароларни тадбиркорлик билан шуғулланишини қўллаб-қувватлаш;

2017-2020

йиллар

жамоатчилик вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг аъзолари иштирокида кредит олган тадбиркорлар фаолиятини қиёсий таҳлил ва мониторинг қилиш механизмини яратиш.


2018 йил

I чорак


16.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва "Микрокредитбанк" АТБнинг ягона ахборот-коммуникация базасини ташкил қилиш.


"Микрокредитбанк" АТБ ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида кредит бериш бўйича электрон ахборот алмашиш базасини ташкил этиш.

"Микрокредитбанк" АТБнинг аҳоли бандлигини таъминлашни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича марказлаштирилган Call-марказини ташкил қилиш.


2017 йил

III чорак

"Микрокредитбанк" АТБ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


17.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда "Микрокредитбанк" АТБ ўртасида ҳамкорликни кучайтириш.


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда "Микрокредитбанк" АТБ ўртасидаги ташкилий ҳамкорликни қуйидаги вазифаларни амалга ошириш орқали кучайтириш:


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, "Микрокредитбанк" АТБ

норматив ҳужжатлар ва лойиҳаларни амалга ошириш учун вазирликлар ва банклар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этишни амалиётга жорий қилиш;

2017 йил

III чорак

зарур ҳолларда, банк ташкилий тузилмасини ўзгартириш, ишга юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, банк тармоғи ходимлари меҳнатининг самарадорлик кўрсаткичлари тамойили бўйича (KPI) уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга босқичма-босқич ўтишга доир тегишли таклифларни ишлаб чиқиш.


2017-2020

йиллар

       

2.2. Аҳоли кенг қатламлари ўртасида аҳоли бандлигини таъминлашни

молиявий қўллаб-қувватлаш ҳақида тушунтириш ишларини ўтказиш

      

18.

Ахборот материаллари базасини шакллантириш.

Бандликка кўмаклашиш марказлари ва маҳалла фуқаролар йиғинларида қуйидаги ахборот материалларини жойлаштириш:

микромолиявий хизматлар турлари ва механизмлари тўғрисида стандартлаштирилган кўргазмали қўлланмалар, тадбиркорлик фаолияти йўналишлари бўйича кредит олиш учун зарур ҳужжатлар намуналари;

бизнес-режалар намуналари, зарур ва ихчам ускуналар, уларни маҳаллий етказиб берувчилар ёки дилерлар ҳақида ахборот;

хом ашё турларини етказиб берувчилар ва турли йўналишларда фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари тайёр маҳсулотларининг истеъмолчи ташкилотлари тўғрисида ахборот;

тижорат банклари мутахассисларининг аҳоли билан учрашувлари жадваллари, боғланиш учун маълумотлар, микрокредит шартлари (буклетлар), саволнома нусхалари;

муайян туманда транспорт хизматлари кўрсатадиган ташкилот ҳақида маълумотлар.


2017 йил

IV чорак

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси


19.

Аҳоли ўртасида бандликни таъминлашни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кенг ёритиш.

Аҳоли бандлигини таъминлашни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини қуйидаги вазифаларни амалга ошириш орқали ёритиш:

жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолини тадбиркорлик билан шуғулланишга қизиқтирадиган учрашув ва семинарлар ташкил этиш;

Миллий телерадиокомпания каналларида, хусусан, "Маҳалла" каналида микромолия хизматлари ҳақида реклама ва телекўрсатувларини тайёрлаш;

шаҳар ва туманларнинг одамлар гавжум бўладиган марказий жойларида, жамоат транспорти, савдо муассасаларида имтиёзли микрокредитларга эътиборни жалб қиладиган реклама материалларини жойлаштириш;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда тижорат банкларининг веб-сайтларида микрокредитлар афзалликларини батафсил ёритиш.


2017-2020

йиллар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси, Миллий телерадиокомпания, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


20.

Тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини сотиш шохобчаларини ташкил этиш.


Ўқув муассасаларининг микрокредитлар олган битирувчилари, оилавий тадбиркорлар, касаначилар, ҳунармандлар, шахсий ёрдамчи хўжалик эгаларининг товар ва хизматлари сотилишини мақсадли қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш.


2017-2020

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


21.

Микрокредитлар ажратиш тизимига аҳолининг эътиборини кенг жалб қилишни рағбатлантириш.


Микрокредитлар ажратиш тизимига аҳолининг эътиборини кенг жалб қилиш мақсадида кўрик-танловлар, хусусан, "Микромолиялаштириш тизимида энг фаол мижоз", "Микромолиялаштириш тизимида энг фаол маҳалла фуқаролар йиғини", "Бандликка кўмаклашувчи энг яхши марказ", "Банкнинг энг яхши бўлими" кўрик-танловларини ўтказиш ва ғолибларни тантанали тақдирлаш.


2018-2020

йиллар

"Микрокредитбанк" АТБ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси


       

III. БАНК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

УЧУН РЕСУРСЛАРНИ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ

КЕНГАЙТИРИШ ЧОРАЛАРИНИ КЎРИШ

         

22.

Микромолиявий хизматлар кўрсатиш учун ресурс базасини мустаҳкамлаш.


"Микрокредитбанк" АТБ ресурс базасини қуйидагиларни амалга ошириш орқали мустаҳкамлаш:

янги жозибадор омонат турларини жорий этиш ҳисобидан банк депозит базасини мунтазам кенгайтириш;

юридик шахслар депозитларини жалб этиш ишларини амалга ошириш;

банк устав капиталини Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ҳар йили 10 фоизга ошириш бўйича зарур чоралар кўриш.

2017-2019

йиллар


"Микрокредитбанк" АТБ, Молия вазирлиги

23.

"Микрокредитбанк" АТБнинг ташкилий тузилмаси ва филиаллари тармоғини оптималлаштириш.


"Микрокредитбанк" АТБнинг, жумладан, қуйидагиларни кўзда тутувчи янгиланган тузилмасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш:

"Микрокредитбанк" АТБнинг 14 та филиали негизида замонавий ва қулай мини-банклар ташкил этиш;

банкнинг зарар кўриб ишлаётган филиалларининг молиявий аҳволини касса хизматларини вақтинчалик тўхтатиш орқали яхшилаш.


2017 йил

1 ноябрь


"Микрокредитбанк" АТБ


24.

Банкнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва молиявий барқарорлигини яхшилаш.

Берилган имтиёзлар туфайли бўшаган маблағлар ҳисобидан банкнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга доир уч йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва банкнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш;

2017 йил

III чорак


"Микрокредитбанк" АТБ

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкига берилган имтиёзлар туфайли бўшаган маблағлардан фойдаланиш бўйича йиллик ҳисоботни ҳар йили тақдим этиш.


Ҳар йили

март ойида

25.

Банк активлари сифатини яхшилаш.

Суднинг узоқ вақт ижроси таъминланган қарорларини бажариш ва "Микрокредитбанк" АТБнинг қайтарилмаган кредит қарзларини ундиришда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан амалий ёрдам кўрсатиш.


Доимий

асосда


"Микрокредитбанк" АТБ

26.

Кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш ва ўтказиш.

Микромолиялаштириш соҳасининг янги йўналишлари ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг самарали дастурларини ишлаб чиқишни инобатга олган ҳолда банк ходимлари малакасини ошириш, жумладан:

микромолиялаштириш соҳасида хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш дастурини ишлаб чиқиш;

Бутунжаҳон микромолиялаштириш маркази билан алоқаларни кенгайтириш, хусусан, кадрларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш бўйича янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

Кадрлар тайёрлаш учун халқаро ташкилотлар - Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, БМТ Тараққиёт дастури, Бутунжаҳон микромолиялаштириш марказининг техник кўмаги ва грантларини жалб этиш;

"Микрокредитбанк" АТБнинг кредит инспекторлари ва ходимлари учун микрокредитлар ажратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича тренинглар ташкил этиш.


2017-2020

йиллар

"Микрокредитбанк" АТБ, Ўзбекистон банклар ассоциацияси, Банк-молия академияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


        





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 августдаги

655-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Микрокредитбанк"

акциядорлик-тижорат банкининг фаолиятини ташкил

этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 6 майдаги 78-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин".


2. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Иловада:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Кичик тадбиркорликни янада кенгайтириш, янги иш ўринлари ташкил этиш учун шароитлар яратиш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш орқали кам таъминланган оилалар даромадларини ошириш, аҳоли кенг қатламларининг, жумладан қишлоқ жойлардагиларнинг, молиявий ресурслардан фойдаланишини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматларини кўрсатиш.

Микрокредитлар улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича:

дастлабки (бошланғич) капитални шакллантириш;

тадбиркорликни ривожлантириш (кенгайтириш), шу жумладан технологик жиҳозлаш ва модернизациялаш мақсадида замонавий ускуналар ва мини-технологиялар харид қилиш, шунингдек айланма маблағларни кўпайтириш учун берилади";


б) 3-банднинг учинчи хатбошидаги ("юридик шахс мақомига эга") сўзларидан кейин "кам таъминланган оилалар аъзолари ва ёшларга тадбиркорлик фаолияти, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш учун" сўзлари қўшилсин;


в) 4 ва 5-бандлардаги "бизнес" сўзи "тадбиркорлик" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Микрокредитлар нақд пулсиз шаклда берилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 894-модда




















































Время: 0.2353
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск