Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.08.2017 й. ПҚ-3229-сон "2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказиш бўйича комплекс ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.2017 й.

N ПҚ-3229



2017 ЙИЛДА ҒЎЗА ДЕФОЛИАЦИЯСИНИ

ЎЗ ВАҚТИДА ВА САМАРАЛИ ЎТКАЗИШ

БЎЙИЧА КОМПЛЕКС ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ғўзани сифатли дефолиация қилиш, пахта ҳосилини эрта муддатларда йиғиштириб олиш ва пахта териш машиналаридан самарали фойдаланиш учун далаларни ўз вақтида тайёрлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 2017 йилда ғўза дефолиация қилинадиган майдонлар ва унинг мақбул муддатлари тўғрисидаги 1-иловага мувофиқ таклифлари қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари чигит экиш муддатлари, нави ва ғўзанинг етилиш даври, жойлардаги об-ҳаво-иқлим шароитларини, кўсак очилиши суръатларини ҳисобга олган ҳолда туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича ғўзани 1-иловада белгиланган майдонлар ва муддатларда дефолиация ўтказиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.

Ғўза дефолиациясининг белгиланган муддатларда ва сифатли ўтказилиши ҳамда дефолиантларни ишлатиш нормалари ва тавсияларига қатъий риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ раҳбарлари зиммасига юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев:

беш кун муддатда дефолиацияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини мувофиқлаштирувчи республика эксперт ишчи комиссиясини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва туманларда эксперт ишчи комиссияларни шакллантирсин, уларнинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" АЖ, Ўзбекистон "Сифат" маркази, "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ мутахассисларини киритиб, уларнинг зиммасига ғўза дефолиацияси ишлари ташкил этилиши ва комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлашга доир аниқ вазифалар юкласин;

дефолиация ишлари ўтказилиши юзасидан қатъий ва доимий назоратни таъминласин ҳамда агротехника тадбирларини ўтказиш борасида белгиланган муддатлар ва меъёрларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кўрсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ, "Ўзагросервис" АЖ жорий йилнинг 31 августигача бўлган муддатда:

фермер хўжаликлари бўйича дефолиация ўтказиладиган майдонларни аниқласинлар ва ҳар бир туманни дефолиантлар билан таъминлаш ҳамда уларни алоҳида ажратилган жойларда тайёрлаш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, дефолиацияни ташкил этиш ва мақбул муддатларда ўтказиш тадбирларини - "йўл харита"ларини ишлаб чиқсинлар. Ғўза дефолиация қилинадиган майдонларни белгилашда уруғлик ғўза майдонлари ҳисобга олинмасин;

ерда ишлатиладиган техникалардан тўлиқ фойдаланишни таъминлашга эътибор қаратиб, дефолиацияни ерда бажариладиган усуллар билан ўтказиш учун техник воситалар ва аппаратлар тайёрланишини тугалласинлар;

ғўза майдончаларини тайёрлашни тугалласинлар ва уларда дефолиантлар эритмасини тайёрлаш учун зарур идишлар ва бошқа техник воситалар мавжуд бўлишини таъминласинлар.


5. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ буюртманомалари бўйича ғўза дефолиациясини ўтказиш учун самолётлар ажратсин ва уларнинг 2-иловага мувофиқ 2017 йил 31 августгача минтақаларга етиб боришини таъминласин.

Вилоятлар ҳокимликлари жорий йилнинг 31 августига қадар махсус аэродромлар тайёрланишини, шу жумладан учувчилар учун зарур маиший шароитлар яратилишини тугалласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси дефолиация ўтказилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин ҳамда дефолиантларни қўллаш меъёрларига риоя этилиши ва дефолиациянинг белгиланган муддатларда ўтказилишига алоҳида эътибор қаратсин.


7. "Ўзнефтмаҳсулот" АЖ ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда пуркагичлар ва самолётлар ишларини таъминлаш учун ғўзани дефолиация қилиш даврида уларнинг белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси бир ҳафта муддатда, асосланган буюртманомаларга биноан тижорат банкларига фермер хўжаликлари учун ғўза дефолиациясини ўтказишга зарур кредит маблағларини, келгусида улардан дефолиантлар харид қилиш ҳамда "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва "САР" авиакомпанияси хизматларига ҳақ тўлаш учун фойдаланиш мақсадида, белгиланган тартибда ажратсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ раиси У.А. Ахунов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 августдаги

ПҚ-3229-сон қарорига

1-ИЛОВА



2017 йилда ғўза дефолиацияси ўтказиладиган майдонлар

ва уни ўтказишнинг мақбул муддатлари

Ҳудудлар номи

Дефолиация

ўтказиладиган

майдон, минг, га


Дефолиация ўтказиш муддатлари*


бошланиши


тугалланиши


давомийлиги,

кун


Қорақалпоғистон

Республикаси


70,0

10 сентябрь

19 сентябрь

10

Андижон вилояти


77,0

5 сентябрь

14 сентябрь

10

Бухоро вилояти


90,0

5 сентябрь

14 сентябрь

10

Жиззах вилояти


83,2

7 сентябрь

16 сентябрь

10

Қашқадарё вилояти


123,0

5 сентябрь

14 сентябрь

10

Навоий вилояти


30,3

5 сентябрь

14 сентябрь

10

Наманган вилояти


60,0

7 сентябрь

16 сентябрь

10

Самарқанд вилояти


73,9

8 сентябрь

17 сентябрь

10

Сурхондарё вилояти


85,1

2 сентябрь

11 сентябрь

10

Сирдарё вилояти


94,4

5 сентябрь

14 сентябрь

10

Тошкент вилояти


72,9

8 сентябрь

17 сентябрь

10

Фарғона вилояти


83,9

5 сентябрь

14 сентябрь

10

Хоразм вилояти


79,4

7 сентябрь

16 сентябрь

10

Жами:


1023,1




                

*) Дефолиация кўсакларнинг амалда очилиши суръатларига кўра, табақалаб ўтказилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 августдаги

ПҚ-3229-сон қарорига

2-ИЛОВА



2017 йилда ғўза дефолиациясини ўтказиш учун

ҳудудлар бўйича самолётлар тақсимоти

     

Ҳудудлар номи


Самолётлар сони


Бухоро вилояти


5

Жиззах вилояти


2

Қашқадарё вилояти


6

Наманган вилояти


3

Сурхондарё вилояти


1

Сирдарё вилояти


5

Фарғона вилояти


3

Жами:


25

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 884-модда






































Время: 0.1849
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск