Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.08.2017 й. 624-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 августдаги

624-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария

қўмитаси ветеринария хизматини ривожлантириш

жамғармасининг маблағларини шакллантириш

ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси маблағларини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасида тузилади.


3. Жамғарма фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган шахсий таркиби 7 нафар аъзоларидан иборат Жамғарма кенгаши томонидан шакллантирилади, бошқарилади ва назорат қилинади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасининг ҳамда Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказининг ветеринария хизматларини кўрсатишдан тушадиган 75 фоиз миқдоридаги маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Жамғармага тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг жамғарма учун алоҳида очиладиган шахсий ғазначилик ҳисобрақамида жамланади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


6. Жамғарманинг маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:

ветеринария соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси марказий аппарати ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

давлат ветеринария хизматининг кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан хорижий таълим муассасаларида малака оширишни ташкил қилиш;

давлат ветеринария хизмати ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

ветеринария соҳасига оид лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш учун экспертларни (аудиторлар, илмий ходимлар ва шу кабилар), шунингдек халқаро экспертларни жалб қилиш;

ветеринария соҳасидаги халқаро йиғилишлар, кўргазмалар, лойиҳалар ва дастурларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатлар;

ветеринария соҳасига оид хорижий ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши даврида уларни қабул қилиш ва кузатиш билан боғлиқ харажатлар;

ветеринария соҳасида конференциялар, давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш;

босма нашр маҳсулотларини, шунингдек ветеринария соҳасига оид бланкалар тайёрлаш.


7. Жамғарма маблағларидан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ фойдаланилиши мумкин.

Алоҳида ҳолларда (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан давлат тадбирларини амалга ошириш, эпизоотия хавфи бўлганда ёки фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ва бошқа шу каби ҳолларда) Жамғарма кенгашининг қарорига мувофиқ унинг маблағларидан фойдаланиш мумкин.


8. Жамғарма маблағлари ҳисобидан мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ишларни амалга ошириш учун унинг фойдаланувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси белгилаган шаклдаги буюртманомалар тақдим этилиши лозим.


9. Буюртманомаларни қабул қилиш ва умумлаштириш ишларини ташкил этиш, Жамғарма кенгашининг қарорига асосан даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини тузиш ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб бориш Жамғарма маблағларини бошқариш бўйича мутахассиси томонидан амалга оширилади.


10. Жамғарма кенгаши:

ушбу Низомда назарда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратилиши юзасидан буюртманомаларни қабул қилади, кўриб чиқади ва умумлаштиради;

қабул қилинган буюртманомалар орасидан энг устуворлари ва асосланганларини танлаб олади ҳамда маблағ ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилади;

ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ белгиланган йўналишлар доирасида маблағлардан фойдаланиш учун энг устуворларини танлайди;

ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатади ва ажратилган маблағларни ундириш чораларини кўради;

Жамғармага оид бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.


11. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси бўйича амалга оширилади. Даромадлар ва харажатлар сметаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади.


12. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси йилда молиявий маблағлар келиб тушишининг кутилаётган прогнози ва амалга оширилиши белгиланган тадбирларни ўтказишдан келиб чиққан ҳолда тузилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ветеринария хизмати органлари ва муассасалари Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун буюртманома тақдим этадилар. Бунда, харажатни амалга ошириш заруриятининг асослари, зарур маблағлар миқдори, шунингдек уларни бажариш учун бошқа маблағларнинг йўқлиги кўрсатилади.

Буюртманомалар келгуси молия йили учун жорий йилнинг 1 июнигача Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасига тақдим этилади.

Буюртманома ёзма шаклда, электрон почта ёки бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.

Буюртманомада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

ташкилотнинг тўлиқ номи ва аниқ реквизитлари;

мавжуд муаммолар ва уларнинг (тўлиқ ёки қисман ва белгиланган муддатларда) ҳал қилиш имконияти, маблағлардан фойдаланиш мақсадлари, шунингдек кутилаётган натижалар кўрсатилган тушунтириш хати;

сўралаётган маблағларнинг ҳисоб-китоби.

Зарурат бўлганда буюртманомага уни асословчи тегишли ҳужжатлар ҳам илова қилинади.


14. Тақдим этилган буюртманомалар ҳар йили 1 июлгача бўлган муддатда Жамғарма кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва маблағлардан фойдаланишнинг устувор йўналишлари белгиланади ҳамда унинг асосида маблағлар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


15. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари (қолдиқ маблағлар) кейинги ҳисобот йилига ўтади ва мазкур Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИЛИШИ ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТЛАР

ТАҚДИМ ЭТИШ, НАЗОРАТ ВА ЖАВОБГАРЛИК


16. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади ва тақдим этилади.


17. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


18. Давлат ветеринария хизмати органлари ва муассасалари Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасига, Қўмита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма даромадлари ва харажатлари тўғрисида ҳисоботларни қонун ҳужжатларда белгиланган шакл ва муддатларда тақдим этади.


19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 857-модда







































Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск