язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2017 й. 660-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 1 июлдаги 274-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2017 й.

N 660



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ МАХСУС

АВАРИЯ-ТИКЛАШ БОШҚАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА" 1998 ЙИЛ 1 ИЮЛДАГИ

274-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Махсус авария-тиклаш бошқармасининг юқори жанговор шайлигини сақлаш вазифаларини сифатли бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 1 июлдаги 274-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 августдаги

660-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг

Махсус авария-тиклаш бошқармаси фаолиятини ташкил

этиш тўғрисида" 1998 йил 1 июлдаги 274-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банднинг иккинчи хатбошидаги "контракт бўйича олинган зобитлар, прапоршчиклар ва ҳарбий хизматчилар" сўзлари "контракт бўйича ҳарбий хизматчилар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 1-иловада:


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Фавқулодда вазиятлар вақтида махсус вазифаларни бажариш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун жалб этилган Бошқарма кучлари ва воситаларига Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бевосита раҳбарлик қилади".


6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Бошқарманинг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари учун қабул қилинган кийим-кечак, эмблема ва фарқланиш белгиларига эга бўлади.

Бошқарманинг муддатли ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг муддатли ҳарбий хизматчилари учун белгиланган нормаларга мувофиқ кийим-кечак билан таъминланади";


10-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) тинч даврда:

ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси алоқа объектлари ва телекоммуникация тармоқларида авария-тиклаш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажариш;

сафарбарлик захирасининг моддий воситаларини ва фавқулодда вазиятларда авария-тиклаш ишларини бажариш учун уларнинг захирасини тўплаш ҳамда ва сифатли сақлаш;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармасини сафарбарликка жалб этиш режасини ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва амалга ошириш;

Бошқармани белгиланган вазифаларни бажаришга доимий жанговар тайёргарлик даражасида сақлаш;

мобиль алоқа воситаларини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси бошлиғининг мобиль бошқарув пунктини белгиланган мақсадда қўллашга доимий тайёр ҳолда сақлаш ва уларнинг техник таъминотини модернизация қилиш;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тузилмаси объектларини ҳарбийлаштирилган ҳолда қўриқлаш;

Бошқарма ҳарбий хизматчилари ва хизматчиларини ўқув маркази базасида ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш ва кейинчалик муддатли ҳарбий хизматчиларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимлари орқали махсус тузилмаларга бириктириш;

Бошқарма шахсий таркибини Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва халқига, ҳарбий қасамёд ва ҳарбий бурчга садоқат, Ватан тарихи ва анъаналарини чуқур ҳурмат қилиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари қоидаларини сўзсиз бажариш, командирларга (бошлиқларга) онгли равишда бўйсуниш руҳида тарбиялашга қаратилган тизимли ишларни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда жанговар тайёргарлик, алоҳида муҳим ва тоифаларга ажратилган алоқа объектларини қўриқлаш, идоралараро ўқув-машғулотларда тезкор алоқани таъминлаш ва бошқа махсус вазифаларни бажариш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати билан ҳамкорлик қилиш";


19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. Бошқарманинг объектларни қўриқловчи идоравий қўриқлаш бўлинмаларининг таъминоти билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимининг нодавлат мулк объектларини қўриқлаш Бошқарма билан тузилган шартномаларга мувофиқ ушбу объектлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади";


25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"25. Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уй-жой билан таъминланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 896-модда