ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Халқ депутатлари кенгашлари. Депутатлар /

Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2017 й. ЎРҚ-439-сон "Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 15.08.2017 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.08.2017 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.08.2017 й.

N ЎРҚ-439



ТОШКЕНТ ШАҲАР ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН

КЕНГАШЛАРИГА САЙЛОВ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган


Ушбу Қонун давлат ҳокимиятининг демократик асосларини, вакиллик органларининг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни амалга оширишдаги роли ва аҳамиятини янада мустаҳкамлаш, шунингдек маҳаллий Кенгашларга сайловни сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, сайловчиларнинг хоҳиш-иродасига тўла мувофиқ ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини инобатга олган ҳолда ўтказиш мақсадида қабул қилинмоқда.


1-модда. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 4-модда; 1994 йил, N 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 3-4, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 162-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 4, 100-модда, N 12/1, 343-модда; 2014 йил, N 4, 85-модда; 2017 йил, N 4, 135-модда, N 5, 201-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 99-моддадаги "шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 102-модданинг:

учинчи қисмидаги "тегишли вилоят ҳокими томонидан" деган сўзлар "вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги 913-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2007 йил, N 4, 163-модда, N 9, 420-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2013 йил, N 12, 350-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 1-модданинг биринчи қисмидаги "шунингдек шаҳарлар таркибига кирувчи туманлардан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 2-модданинг:

еттинчи қисмидаги "вилоят ҳокими томонидан" деган сўзлар "вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туманга бўйсунувчи шаҳар ҳокими туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади";


3) 21-модданинг тўртинчи қисмидаги "Шаҳардаги туман" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) 23-модданинг иккинчи қисмидаги "шаҳардаги туман ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 25-1-модданинг:

иккинчи қисмидаги "вилоятларда тегишли мажлислар" деган сўзлар "вилоятларда ва Тошкент шаҳрида тегишли мажлислар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туман ва шаҳар ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли сайлов округларидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, давлат бошқаруви органларининг вакиллари, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими ёки унинг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ижроия ҳокимияти органлари таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари таклиф этилади";

еттинчи қисмидаги "халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг" деган сўзлар "халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрда қабул қилинган "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги ЎРҚ-303-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 10, 273-модда) 10-моддаси биринчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


5-модда. Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов - 2017 йил декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилсин.


6-модда. Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларининг сайланган депутатлари ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига мувофиқ 2019 йилда ўтказиладиган вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига навбатдаги сайлов натижалари бўйича Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларининг янги таркиблари шакллантирилгунига қадар амалга оширади.


7-модда. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 2017 йилда Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайловни ташкил этиш ва ўтказиш учун туман сайлов комиссиялари тузилишини, сайлов округларининг сони белгиланишини таъминласин.


8-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайловни "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ сайлов комиссиялари томонидан ташкил этилиши ҳамда ўтказилиши, ушбу Қонуннинг ижрочиларга етказилиши ва аҳоли ўртасида моҳияти ҳамда аҳамияти тушунтирилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.


9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                     Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2017 йил 30 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 914-модда





















































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск