ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2017 й. 669-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2017 й.

N 669



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник

кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги

ПҚ-3003-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 24 августдаги

669-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиалини ташкил этиш тўғрисида" 2010 йил 20 августдаги 182-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 34-сон, 292-модда) номидаги ва ҳамда 2, 4 ва 7-бандларидаги "Тошкент ирригация ва мелиорация институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий муассасалари фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг тузилмаларини янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 7 февралдаги 33-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 63-модда) 2-илова 6-позициясининг "Қайта ташкил этиш механизми" устунидаги "Тошкент ирригация ва мелиорация институтида" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 453-модда):


а) 1-иловада:

"Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари" бўлими "Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари"нинг 4-позициясидаги "ер тузиш ва ер кадастри", "қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш", "қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш" сўзлари чиқариб ташлансин;


14-позицияда:

"Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари" бўлимининг "Минтақавий ва тармоқ марказининг номи" устунидаги "Тошкент ирригация ва мелиорация институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари" бўлимининг "Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари" устунига "насос станцияларидан фойдаланиш" сўзларидан кейин "ер тузиш ва ер кадастри; қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш; қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш" сўзлари қўшилсин;


б) 2-иловадаги "Тошкент ирригация ва мелиорация институти" блоки "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" блоки билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича давлат дастурининг сўзсиз бажарилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 24 февралдаги 39-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 9-сон, 91-модда) 10-иловада:


а) "Олий ўқув юртларининг номлари" устунидаги "Тошкент ирригация ва мелиорация институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Олий ўқув юртларининг масъул раҳбарлари" устунидаги "М.Ҳамидов" сўзи "У. Умрзоқов" сўзи билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги малакаларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 27 мартдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014., 3-сон, 30-модда) 5-илова 2-позициясининг "Олий таълим муассасалари" устунидаги "Тошкент ирригация ва мелиорация институти" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли юқори малакали кадрлар билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 3 ноябрдаги 311-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 44-сон, 563-модда):


а) 5-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги "Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:

"Тадбирлар номи" устунининг 14-позициясидаги "Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар номи" устунидаги 39-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг асосланган таклифларига мувофиқ қуйидаги лойиҳаларни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги ва кейинги йиллардаги Инвестиция дастурига киритиш:

Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш, Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш, Гидромелиорация ишларини механизациялаштириш факультетларининг ўқув-лаборатория корпусини, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг биносини, лаборатория корпусини ва насос станциясини реконструкция қилиш;

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг Зоотехния ва қоракўлчилик факультети биноси қурилишини тугаллаш;

Самарқанд ва Андижон қишлоқ хўжалиги институтларининг, Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг ўқув-лаборатория биноларини, талабалар турар жойларини босқичма-босқич қуриш ва реконструкция қилиш";


г) 2-иловадаги "Агроинженерия" блоки чиқариб ташлансин;


д) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


е) 5-илованинг номидаги "Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг" сўзлари "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 21 апрелдаги 118-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 174-модда):


а) "Тошкент ирригация ва мелиорация институти" блоки "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" блоки билан алмаштирилсин;


б) "Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиали" блоки "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали" блоки билан алмаштирилсин;



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 899-модда








































Время: 0.0198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск