ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2017 й. 651-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.2017 й.

N 651



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат

қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сон

Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон

Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини

ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 апрелдаги

ПҚ-2868-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2868-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 21 августдаги

651-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорида:


а) 3-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи савдо

вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Қуролли

Кучлар Бирлашган штаби (фуқаро ходимлари бўйича), Давлат

статистика қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбар ходимлари

ва мутахассисларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф

сеткаси бўйича разрядлари ва тариф коэффициентлари";


б) 9-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси,

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва

рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар

бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия

вазирлиги, молия ва солиқ бошқармалари, Давлат рақобат

қўмитаси ҳудудий органлари, Ташқи савдо вазирлигининг

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ваколатли

вакиллари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳудудий

бошқармалари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия

бошқармалари раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг

меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича

разрядлари ва тариф коэффициентлари".

4. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги низомга иловага қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси";

еттинчи - ўн тўртинчи хатбошилар саккизинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Япония билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 8 августдаги 285-сон қарорида:


а) 1-банднинг биринчи хатбошидаги "Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги" ва "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги" сўзлари тегишли равишда "Иқтисодиёт вазирлиги" ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ" республика савдо-кўргазма маркази" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг "Ўзэкспомарказ" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-илованинг "Масъул бажарувчилар" устунида:


1-банддаги "Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги" сўзлари "Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолиятни, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банддаги "Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий фаолиятни, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Инвестиция дастурлари шакллантирилиши ва амалга оширилиши мониторингини мувофиқлаштириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7, 8, 9 ва 10-бандлардаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги" "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Ислом тараққиёт банкига аъзолиги тўғрисида" 2003 йил 27 августдаги 371-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э.М. Ғаниев" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедходжаев" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Корея Республикаси Ҳукуматининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш учун берилаётган имтиёзли кредитидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 1 апрелдаги 159-сон қарорининг 7-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорида:


а) 2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


5-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 6-банднинг олтинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иловадаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-иловада:


5-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банднинг биринчи хатбошидаги, 9 ва 14-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банддаги ва 12-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иловадаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукумати грантларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 26 июлдаги 241-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 12 декабрдаги 400-сон қарорининг 5-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 мартдаги 129-сон қарорига 4-илованинг бешинчи хатбошидаги "Туляганов Ш.А." ва "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари" сўзлари тегишли равишда "Қудратов Л.Ш." ва "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 апрелдаги 191-сон қарорининг 7-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги 199-сон қарорининг 3-бандидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 893-модда














































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск