ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 й. 615-сон "Академик Ёлқин Холматович Тўрақулов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2017 й.

N 615




АКАДЕМИК ЁЛҚИН ХОЛМАТОВИЧ ТЎРАҚУЛОВ

ТАВАЛЛУДИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбек биокимёгарлари ва эндокринологлари мактаби асосчиси, мамлакатимизда замонавий таълим тизимини яратишга, фан тараққиётини йўлга қўйишда, хусусан дунё фанида қалқонсимон без фаолиятини, тиреоид гормонлар биокимёси ва унинг таъсир механизмларини очиб беришга улкан ҳисса қўшган, "Буюк хизматлари учун", "Эл-юрт ҳурмати", "Жасорат" ва "Шуҳрат" орденлари соҳиби, атоқли тиббиётчи ва педагог олим академик Ёлқин Холматович Тўрақулов таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан олимнинг биология, тиббиёт ва педагогика соҳаларидаги илмий меросининг аҳамиятини инобатга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қуйидагилар:

академик Ё.Х. Тўрақулов таваллудининг 100 йиллигини мамлакатимизда кенг миқёсда нишонлаш мақсадида 2017 йил 9-10 ноябрь кунлари "Академик Ёлқин Холматович Тўрақуловнинг ҳаёти ва илмий мероси" мавзусидаги илмий-амалий конференцияни ўтказиш;

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида академик Ё.Х. Тўрақуловнинг ҳаёти ва илмий меросига оид давра суҳбатлари ўтказиш, илмий-оммабоп мақолалар чоп этиш бўйича таклифлари мақуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги академик Ё.Х. Тўрақуловнинг номини Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказига бериш ҳамда олим номи ва сиймоси битилган барельефни тайёрлаш ва ўрнатиш чораларини кўрсин.


3. "Академик Ёлқин Холматович Тўрақуловнинг ҳаёти ва илмий мероси" мавзусидаги илмий-амалий конференцияни ўтказишга доир чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - ташкилий қўмита) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ташкилий қўмита (Б. Юлдашев) ўн кунлик муддатда:

академик Ё.Х. Тўрақулов таваллудининг 100 йиллигини мамлакатимизда кенг миқёсда нишонлаш мақсадида "Академик Ёлқин Холматович Тўрақуловнинг ҳаёти ва илмий мероси" мавзусидаги илмий-амалий конференцияни ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган харажатлар сметасини тасдиқласин ва молиялаштириш манбаларини аниқласин;

"Академик Ёлқин Холматович Тўрақуловнинг ҳаёти ва илмий мероси" мавзусидаги илмий-амалий конференцияни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;

илмий-амалий конференцияга сифатли тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тегишли ташкилий ишларни (транспорт хизмати, илмий-амалий анжуман қатнашчилари ва меҳмонларни кутиб олиш, жойлаштириш) амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига "Академик Ёлқин Холматович Тўрақуловнинг ҳаёти ва илмий мероси" мавзусидаги илмий-амалий конференцияни ҳамда Ўзбекистон ва дунё фанини ривожига қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия қилинсин.


6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 11 августдаги

615 сон қарорига

ИЛОВА



"Академик Ёлқин Холматович Тўрақуловнинг

ҳаёти ва илмий мероси" мавзусидаги илмий-амалий

конференцияни ўтказишга доир чора-тадбирлар

режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга

ошириш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Б.С. Юлдашев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти, ташкилий қўмита раиси


А.Қ. Шадманов

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, ташкилий қўмита раиси ўринбосари


И.У. Маджидов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири


У.И. Иноятов

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири


А.В. Алимов

-

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори


И.Ю. Абдурахмонов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти


А.Р. Марахимов

-

Ўзбекистон миллий университети ректори


Л.Н. Тўйчиев

-

Тошкент тиббиёт академияси ректори


Б.Т. Даминов

-

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори


Т.С. Саатов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти лабораторияси мудири


Ш.С. Азимова

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти лабораторияси мудири


С.И. Исмоилов

-

Тошкент педиатрия тиббиёт институти кафедра мудири


Ф.Я. Ғуломова

-

Академик Ё.Х. Тўрақуловнинг қизи.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 851-модда







































Время: 0.0220
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск