ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 й. 619-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2017 й.

N 619



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИНИНГ ҲАРБИЙ

ХИЗМАТЧИЛАРИГА ТУРАР ЖОЙ СОТИБ

ОЛИШ  (ҚУРИШ)  УЧУН  УЗОҚ  МУДДАТЛИ

ИМТИЁЗЛИ ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ

БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 24 январдаги ПҚ-2738-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек ҳарбий хизматчиларни турар жой билан таъминлаш тизимига узоқ муддатли ипотека кредитлари беришнинг янги тизимини жорий этиш ва мудофаага ажратилаётган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири К.Р. Бердиев, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Азизов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 11 августдаги

619-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарори

билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли

Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни

ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар

ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш


Низомнинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ҳарбий хизматчиларга пул компенсацияси тўлаш турар жой ижарага олинган (ижарада турган) кундан бошлаб ҳарбий хизматни ўташ жойига келгандан кейин амалга оширилади.

Пул компенсацияси тўлаш:

ҳарбий хизматчига белгиланган тартибда турар жой майдони берилган кундан бошлаб (шу жумладан белгиланган тартибда расмийлаштирилган уй-жой майдонининг олди-сотди далолатномалари асосида);

ҳарбий хизматчи қисмнинг шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилган кундан бошлаб;

ҳарбий хизматчига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ўтказилган кундан бошлаб тўлиқ 12 ой ўтгандан кейин;

ҳарбий хизматчи томонидан якка тартибда турар жой қуриш учун ер участкаси ажратиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб тўлиқ 24 ой ўтгандан кейин тўхтатилади.

Ҳарбий хизматчига турар жой майдони берилган, турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ўтказилган, ҳарбий хизматчи томонидан якка тартибда турар жой қуриш учун ер участкаси ажратиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими томонидан қарор қабул қилинган тақдирда ҳарбий қисмнинг уй-жой комиссияси ҳарбий қисмнинг молия органига пул компенсациясини тўлашни тўхтатиш учун асос ҳисобланган ҳужжатнинг нусхасини тақдим этади.

Ота-оналари, эри (хотини)нинг ота-оналари уй-жой майдонида бирга яшаётган ҳарбий хизматчиларга пул компенсацияси тўланмайди".






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 11 августдаги

619-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган

деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ер участкалари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 31 июлдаги 163-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 7-сон, 39-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини молиялаштиришнинг ресурс базасини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 майдаги 151-сон қарорига 2-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 209-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ер участкалари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 31 июлдаги 163-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 31 майдаги 153-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 38-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 853-модда
















































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск