ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.08.2017 й. 619-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 11 августдаги

619-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг

ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш)

учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ҳарбий прокуратура (кейинги ўринларда тегишли идоралар деб аталади) тизимларида контракт бўйича камида 5 календарь йил хизмат қилган ва янгидан контракт тузган, турар жой билан таъминланмаган ёки турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳисобига турар жой билан таъминланиш ёки турар жой шароитларини яхшилаш ҳуқуқига эга бўлган, ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчиларга (кейинги ўринларда ҳарбий хизматчилар деб аталади) жорий этилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


турар жой - қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган Дастурларда назарда тутилган кўп квартирали уйлардаги квартиралар, шунингдек намунавий якка тартибдаги уйлар;


ипотека кредити - ҳарбий хизматчига қонун ҳужжатларига мувофиқ қайтариш, тўлов, таъминланганлик ва муддатлилик шартларида турар жой сотиб олиш (қуриш) учун бериладиган узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити.


4. Турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ҳарбий хизматчилар томонидан ипотека кредити олинишида уларнинг оила таркибидан қатьи назар уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал тегишли идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва тегишли идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига киритилади.

Бунда сотиб олинадиган турар жойнинг шартномадаги қиймати уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан кам бўлган тақдирда, дастлабки бадал шартномада кўрсатилган қийматнинг 25 фоизи миқдорида ажратилади.

5. Дастлабки бадал миқдори сотиб олинаётган (қурилаётган) уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 25 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой учун дастлабки бадал миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши натижалари бўйича унинг қийматидан келиб чиқиб аниқланади.

Бунда сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой қиймати ипотека кредити бўйича дастлабки бадал тўланаётган санада белгиланган уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ортиқ бўлмаслиги керак, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.


2-БОБ. ТУРАР ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ (ҚУРИШ) УЧУН

ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ БЕРИШ ТАРТИБИ


8. Ҳарбий хизматчиларни турар жой билан таъминлаш ёки уларнинг турар жой шароитларини яхшилаш масалаларини кўриб чиқиш учун:

тегишли идораларнинг марказий аппаратлари ҳузурида марказий турар жой комиссияси (кейинги ўринларда марказий турар жой комиссияси деб аталади);

тегишли идораларнинг ҳарбий қисмларида турар жой комиссияси (кейинги ўринларда турар жой комиссияси деб аталади) ташкил этилади.

Марказий турар жой комиссиялари ва турар жой комиссияларининг таркиблари уларнинг ҳуқуқ ва вазифалари, улар фаолиятини амалга ошириш ва назорат қилиш тартиби тегишли идора раҳбарининг буйруғи билан белгиланади.

Марказий турар жой комиссиялари ва турар жой комиссияларининг раислари ва аъзолари қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлиги, адолатлилиги, одиллиги, холислиги ва шаффофлиги учун жавоб берадилар.


9. Ипотека кредити ҳарбий хизматчиларга хизмат жойи ёки ҳарбий хизматга юборилган (чақириқ) жойи бўйича берилади.

Ипотека кредити олиш учун ҳарбий хизматчиларга тегишли идораларнинг марказий турар жой комиссиясининг қарори асосида ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган турар жой сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадал берилади.


10. Ҳарбий хизматчи турар жой сотиб олиш (қуриш) учун тегишли идорадан дастлабки бадални олиш учун турар жой комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

дастлабки бадални олиш учун ҳарбий қисм командири (бошлиғи) номига билдирги;

ҳарбий хизматчининг турар жой билан таъминланишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланадиган турар жой аттестати;

ҳарбий хизматчининг пул таъминоти ва доимий иш жойидан (мавжуд бўлганда) берилган охирги 12 ойда ушлаб қолинган миқдорларда у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома ёки яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган оила аъзоларининг ушбу даврдаги даромадлари (мавжуд бўлганда) тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари;

календарь бўйича ҳисоблаб чиқилган узоқ муддатли хизмат тўғрисидаги маълумотнома;

ҳарбий хизматни ўташга контракт тузилганлиги тўғрисида ҳарбий қисм командири (бошлиғи)нинг буйруғидан кўчирма;

ҳарбий хизматчи ва унинг турмуш ўртоғи (эри, хотини) номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома.

Қуйидаги ҳужжатлар тегишли идоралар (марказий турар жой комиссияси ёки турар жой комиссияси ёхуд квартира-фойдаланиш органи) томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

никоҳ тузилганлиги (мавжуд бўлганда) тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси.

11. Турар жой комиссияси ўн кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигини текширади.

Турар жой комиссияси томонидан ҳарбий хизматчи учун дастлабки бадални киритиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, ушбу қарор зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда икки кун муддатда тегишли идоранинг марказий турар жой комиссиясининг кўриб чиқиши учун юборилади.

Дастлабки бадални киритиш рад этилганлиги ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, турар жой комиссияси қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун муддатда рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатиб ёзма шаклда ҳарбий хизматчини хабардор қилади.

Ҳарбий хизматчи турар жойга ёки турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб эътироф этилганда унда дастлабки бадални олиш учун тегишли ҳужжатларни такроран киритиш ҳуқуқи сақланиб қолади.


12. Тегишли идоранинг марказий турар жой комиссияси томонидан турар жой комиссиясининг қарори ва унга илова қилинган ҳужжатлар бир ҳафта муддатда кўриб чиқилади ва кўриб чиқиш натижалари бўйича икки нусхада баённома тузилади. Баённоманинг ҳар икки нусхаси марказий турар жой комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланади ва гербли муҳр босилади.

Икки ҳафта муддатда тегишли идоранинг марказий турар жой комиссияси баённомасининг бир нусхаси тегишли идоранинг раҳбари томонидан дастлабки бадални киритиш учун пул маблағлари ажратиш тўғрисидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлаш учун тегишли идоранинг квартира-фойдаланиш органига юборилади.

Дастлабки бадални киритиш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, марказий турар жой комиссияси қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун муддатда турар жой комиссиясини рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади.



3-БОБ. ДАСТЛАБКИ БАДАЛНИ ВА ИПОТЕКА

КРЕДИТИНИ ЎТКАЗИШ ВА ҚАЙТАРИШ


13. Тегишли идора раҳбарининг дастлабки бадални киритиш тўғрисидаги буйруғи асосида квартира-фойдаланиш органи ҳарбий хизматчига тилхат билан дастлабки бадални киритиш тўғрисида кафолат хати беради.

Тегишли идоралар томонидан дастлабки бадални киритиш пул маблағлари ҳарбий хизматчининг тижорат банкида очилган махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказилиши йўли билан ҳарбий хизматчи хизмат кўрсатувчи тижорат банки билан кредит шартномаси тузганидан кейин амалга оширилади.


14. Ипотека кредитини қайтариш ҳарбий хизматчи ва унинг оила аъзолари томонидан қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин:

пул таъминоти ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар ва бошқа даромадлар ҳисобига нақд бўлмаган шаклда пул ўтказиш;

нақд пул маблағлари тўлаш;

пластик карталардан ва ҳарбий хизматчининг тижорат банкларидаги омонатлари бўйича ҳисоб рақамларидан нақд бўлмаган шаклда пул маблағлари ўтказиш.



4-БОБ. ИЖТИМОИЙ КАФОЛАТЛАР


15. Улар учун тегишли идоралар томонидан уй-жой сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадал киритилган ҳарбий хизматчилар қурувчи томонидан қабул қилиш ва топшириш далолатномалари асосида турар жой ҳарбий хизматчиларга фойдаланишга топширилган кундан бошлаб давлат ҳисобига турар жой билан таъминланмаганлар рўйхатидан чиқарилади.

16. Турар жой билан таъминлаш усулига боғлиқ равишда ҳарбий хизматчиларга қуйидаги ижтимоий кафолатлар берилади:

ипотека кредити бўйича дастлабки бадал киритилган ҳарбий хизматчилар - ҳарбий хизматчиларнинг ушбу тоифасига ва уларнинг оила аъзоларига хизмат турар жойидан (мавжуд бўлганда) фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд белгиланган тартибда олди-сотди шартномалари имзоланган кунгача, лекин ҳарбий хизматчиларга қурувчи томонидан қабул қилиш ва топшириш далолатномалари асосида сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой фойдаланишга топширилган кундан кўп бўлмаган муддат учун ҳар ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқи;

якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси олган ҳарбий хизматчилар - ҳарбий хизматчиларнинг ушбу тоифасига ва уларнинг оила аъзоларига ер участкасини мустақил ўзлаштириш даврида хизмат турар жойидан (мавжуд бўлганда) фойдаланиш ҳуқуқи, ёхуд тўлиқ 24 ойгача бўлган муддатда турар жой ижарага олинганлиги (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқи.

Пул компенсацияси олиш ҳуқуқи сақланиб қолиши муддати ҳарбий хизматчининг тижорат банкида очилган махсус депозит ҳисоб рақамига дастлабки бадал киритилган кундан бошлаб ёки якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси электрон онлайн-аукцион орқали олинган кундан бошлаб ҳисобланади.

Пул компенсацияси олиш ҳуқуқи сақланиб қолиши муддатларига риоя қилиш устидан назорат қилиш тегишли идоранинг квартира-фойдаланиш органлари томонидан амалга оширилади, уларга турар жойни марказлаштирилган тартибда ҳисобга олишни юритиш юкланади.


17. Ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ёки у хизмат вазифаларини бажаришда оғир тана шикастланиши оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганда қайтарилмаган кредит суммаси ва у бўйича ҳисобланган фоизлар тегишли идора раҳбарининг қарори асосида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига қайтарилади.


18. Биргаликдаги никоҳдаги ҳарбий хизматчилар (хотин, эр) томонидан турар жойни сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадални киритиш ёки якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш квартира-фойдаланиш органи томонидан берилган эр-хотиннинг ҳар иккиси турар жой билан, якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси билан таъминланмаганлиги ва уларнинг ҳар иккиси учун дастлабки бадал киритилмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда улардан бири томонидан, хизмат жойи бўйича ёки ҳарбий хизматга юборилган (чақириқ) жойи бўйича амалга оширилади.


19. Тегишли идора томонидан турар жой сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадал киритилган ёки якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси берилган ҳарбий хизматчи давлат ҳисобига турар жой билан бепул таъминлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди.


20. Хўжалик ҳисоби асосидаги бўлинмаларнинг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадаллар тегишли идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига берилади.


21. Давлат ҳисобига турар жой (дастлабки бадал, ер участкаси, турар жойни хусусийлаштириш ва шу кабилар) билан таъминланган ҳарбий хизматчи умумий шартларда қўшимча турар жой олиш учун белгиланган тартибда ипотека кредити олиш ҳуқуқини йўқотмайди.

Дастлабки бадални тўлаш ва кейинчалик олинган кредитни қайтариш белгиланган тартибда ҳарбий хизматчининг ёки унинг оила аъзоларининг маблағлари ҳисобига тўлиқ амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Ушбу Низомга мувофиқ ипотека кредити олган ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчилар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахслар бундан мустасно, тегишли идоралар томонидан киритилган дастлабки бадал суммасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтарадилар.


23. Тегишли идораларнинг молия органлари ҳарбий хизматчининг тижорат банкида очилган махсус депозит ҳисоб рақамига дастлабки бадални киритишда ҳужжатларнинг бутлиги ва турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўланиши учун жавоб берадилар.


24. Ҳарбий қисм командири (бошлиғи) ва турар жой комиссияси ипотека кредити бўйича дастлабки бадални бериш билан боғлиқ ҳужжатлар расмийлаштирилишининг ишончлилиги учун жавоб беради.


25. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадални киритиш масаласини кўриб чиқишда зарур бўлган оиланинг таркиби тўғрисидаги ишончли маълумотлар ва бошқа шахсий маълумотлар тақдим этилиши учун ҳарбий хизматчиларга масъулият юкланади.


26. Турар жой комиссияларининг қарорлари ва улар аъзоларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича ариза ва шикоятлар марказий турар жой комиссияси ва суд томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


27. Ҳарбий хизматчиларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 853-модда

































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск