Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 06.01.2004 й. 1295-сон билан рўйхатга олинган 08.11.2003 й. Молия вазирлигининг 124-сон, Марказий банк Бошқарувининг 242-В-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 6 январда 1295-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Марказий банк Бошқарувининг

2003 йил 8 ноябрдаги

124, 242-В-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари

учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш

харажатларини тижорат банклари томонидан

кредитлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида" ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 7 ноябрдаги 383-сонли "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2003 йил 30 октябрдаги "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 476-сонли қарорлари асосида ишлаб чиқилган.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тижорат банклари томонидан кредитлар фермер хўжаликларига муддатлилик, тўловлилик, таъминланганлик ҳамда мақсадли фойдаланиш шартларида давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта хом-ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадларида берилади.


2. Ушбу Низом 2003 йил ҳосилидан бошлаб Бухоро, Наманган, Фарғона, Хоразм вилоятларида жойлашган фермер хўжаликларига, 2004 йил ҳосилидан бошлаб Андижон, Жиззах, Навоий, Самарқанд вилоятларида жойлашган фермер хўжаликларига ва 2005 йил ҳосилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятида жойлашган фермер хўжаликларига давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан кредит беришни тартибга солади.


3. Кредитлар фермер хўжаликларига улар томонидан давлат эҳтиёжлари учун сотиладиган ғалла ва пахта хом ашёси қийматининг 50 фоизигача миқдорида берилади. Фермер хўжалиги томонидан давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган маҳсулот ҳажмининг қиймати "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" АК корхоналари (бундан кейинги матнларда - тайёрлов корхоналари) билан тузилган контрактация шартномаларидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади.

Бунда, кредит миқдори тайёрлов корхоналари томонидан фермер хўжалигига етказиб бериладиган уруғлик маҳсулот қийматига камаяди. Кредит миқдорини аниқлаш учун кредит шартномасини тузиш вақтидаги харид нархлари асос қилиб олинади. Харид нархлари тасдиқланган, кредит миқдори қайта ҳисоблаб чиқилиши лозим.


4. Мазкур кредитлар фақат қуйидаги мақсадлар учун берилиши мумкин: иш ҳақи ва унга тегишли ажратмаларни тўлаш учун;

минерал ўғит ва ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларини харид қилиш учун;

ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини харид қилиш учун;

МТПлар, муқобил МТПлар, СФУлар (сувдан фойдаланувчи уюшмалари) ва бошқа шахсларнинг хизматларига тўловлар учун;

хўжалик ихтиёридаги техникаларга эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун;

молиявий лизингга берилган техника воситаларининг лизинг тўловлари учун;

электроэнергия тўловлари учун;

плёнка остига экиладиган пахтага полиэтилен плёнкасини харид қилиш учун;

коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш хизматларига тўловлар учун;

ягона ер солиғи тўловлари учун.


5. Бунда, бериладиган кредит миқдорини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан афотехкарталардан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир қишлоқ хўжалик экини бўйича ҳар бир харажат турининг энг кўп меъёри (қишлоқ хўжалик йилининг тегишли даврлари ёйилмаси билан) ҳар йилги ҳосил учун тасдиқланади. Кредит ушбу меъёрлар доирасида ажратиб борилиши лозим.

Фермер хўжалигининг бирор бир харажат тури бўйича тўловларга эҳтиёжи бўлмаган ҳолларда, мазкур ой учун умумий ажратилган маблағлар фермер хўжаликлари томонидан бошқа рухсат этилган эҳтиёжлари учун (иш ҳақидан ташқари) ўрнатилган йиллик меъёр доирасида ишлатилиши мумкин.


6. Кредитлар тегишли қишлоқ хўжалик маҳсулоти бўйича фермер хўжаликлари билан якуний ҳисоб-китоблар якунлангунча, лекин 18 ойдан кўп бўлмаган муддатга, қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади.


7. Фермер хўжаликларини кредитлаш банк маржасини ҳисобга олган ҳолда, имтиёзли фоиз ставкаси билан амалга оширилади.

Бу кредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкаси йиллик 3 фоиз миқдорида белгиланиб, унинг 2 фоизи банк маржасини ташкил этади.

8. Кредит фермер хўжалигига унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобрақами очган ва унга хизмат кўрсатаётган банк томонидан берилади. Ушбу кредитларнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобрақами очилган ва уларга хизмат кўрсатаётган банк томонидан берилишига рухсат берилмайди.



II. КРЕДИТЛАР БЕРИШДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ

ТОМОНИДАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ

АРИЗАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


9. Фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузилганидан сўнг, тайёрлов ташкилотларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари, фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи ҳар бир банк филиали бўйича маълумот тайёрлаб, кредитлашни расмийлаштириш учун уларнинг вилоят филиалларига тақдим этади. Банкларнинг вилоят филиаллари ўз навбатида бу маълумотларни фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи филиалларга етказади.


10. Кредит олиш учун фермер хўжаликлари уларнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка ариза билан мурожаат этади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

тайёрлов ташкилотлари билан тузилган контрактация шартномалари нусхалари;

бизнес режа;

сўнги ҳисобот даври учун Давлат солиқ хизматининг маҳаллий органи томонидан тасдиқланган бухгалтерия баланси (1-шакл), дебитор-кредитор қарзлар тўғрисида маълумотнома (2а-шакл), муддати 90 кундан ошган қарздорликларга солиштирма далолатномалар, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл).


11. Имтиёзли кредитлар қайтишини таъминлаш мақсадида, банк давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом-ашёси ва ғалла етиштиришни молиялаштириш мақсадида фермер хўжаликларига берилган имтиёзли кредитлар қайтарилиши бўйича ўзининг тадбиркорлик хавфини суғурта қилиши мумкин. "Ўзагросуғурта" компаниясининг имтиёзли кредитларнинг қайтмаслиги хавфини суғурталаш шартномалари бўйича суғурта бадаллари ҳажми олинаётган кредит суммасининг 0,75 фоизи миқдорида бўлади ва тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.

Бунда, тақдим этилаётган кредит миқдори "Ўзагросуғурта" ДАСК билан келишилган суғурта пулидан кўп бўлмаслиги зарур.


12. Мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, банк фермер хўжалигининг аризасини кўриб чиқиши ва 5 кун муддат ичида у билан кредит шартномаси тузиши лозим.

Банк кредит қўмитаси томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда, у раддияни ёзма шаклда асослаб бериши шарт.



III. КРЕДИТЛАШ, МОНИТОРИНГ ВА

КРЕДИТНИ СЎНДИРИШ ТАРТИБИ


13. Кредит шартномаси тузилиши билан бир вақтда фермер хўжалигига ссуда ҳисобварағи очилади.

Тўловлар ссуда ҳисобварағидан, қарз олувчининг тўлов топшириқномаларига асосан, нақд пулсиз шаклда (иш ҳақидан ташқари) фақат ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мақсадлар учунгина амалга оширилади.


14. Бунда, тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ойлик иш ҳақи тўловлари учун агротехкарталарда белгиланган меъёрларда;

минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари учун тўловларда, маблағлар "Ўзқишлоқхўжаликкимё" ДАК, "Ўзкимёсаноат" ДАК тегишли корхонасининг махсус 23222 ҳисоб рақамига ўтказилади. Био маҳсулотларни ширкат хўжаликларидан сотиб олишда, маблағлар уларнинг махсус 23222 ҳисоб рақамига ўтказилади;

"Ўзагромашсервис" уюшмаси МТПларининг хизматлари учун тўловларда, маблағлар тенг равишда бўлиниб 50 фоизи уларнинг махсус 23218-сонли ва қолган 50 фоизи 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;

ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва электроэнергия учун "Ўзнефтмаҳсулот" компанияси, "Ўзбекэнерго" ДАК корхоналари ва ширкат хўжаликларига тўловларда, маблағлар уларнинг махсус 23210 (23220) ҳисоб рақамига ўтказилади;

муқобил МТПлар, СФУлар (сувдан фойдаланувчи уюшмалари), бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳамда олинган маҳсулотлар учун тўловларда, маблағлар ушбу хўжалик юритувчи субъектларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади.


15. "Ўзқишлоқхўжаликкимё" компанияси ва "Ўзкимёсаноат" компанияси корхоналарининг 23222-сонли мувақкат ҳисоб рақамларига келиб тушган маблағлар, "Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг кимё саноати корхоналари билан улар томонидан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий маҳсулотлар етказиб бериш учун ҳисоб-китоблар механизми тўғрисидаги Низом"да (рўйхат №1049, 16.07.2001 й.; Меъёрий ҳужжатлар Ахборотномаси, 2001 й., 14-сон) белгиланган мақсадларга йўналтирилади.


16. "Ўзбекнефтегаз" МХК таркибига кирувчи корхоналарнинг 23210 (23220)-сонли муваққат ҳисоб рақамларига тушган маблағлар "Ўзбекнефтегаз МХК корхоналари ва ташкилотлари ҳисобварақларидан тўловларни ҳамда табиий газ истеъмол қилувчиларнинг етказиб берувчилар - "Бошкоммунгаз" корхонаси, "Ўзгазсотиш" шўъба корхонаси, "Ўзтрансгаз" АК билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом"да (рўйхат №1021, 26.03.2001 й.; Меъёрий ҳужжатлар Ахборотномаси, 2001 й., 6-сон) белгиланган мақсадларга йўналтирилади.


17. "Ўзагромашсервис" уюшмасининг таркибига кирувчи корхоналарнинг 23218-сонли муваққат ҳисоб рақамларига тушган маблағлар "Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пул маблағларини "Ўзагромашсервис" уюшмасининг МТПларига кўрсатилган хизматлар, етказиб берилган қишлоқ хўжалик техникаси ва эҳтиёт қисмлари учун ўтказилиш тартиби тўғрисида Низом"да (рўйхат №1082, 10.11.2001 й.; Меъёрий ҳужжатлар Ахборотномаси, 2001 й., 21-сон) белгиланган мақсадларга йўналтирилади.


18. Банклар тўловларнинг ссуда ҳисобвариғидан фақат мазкур Низомнинг 4-бандидаги мақсадлар учун амалга оширилишини назорат қилади. Шунингдек ҳақиқатда ғалла ва пахта экинларининг мавжудлиги, уларда ниҳолларни парваришлаш бўйича зарур агротехника ишларининг ўтказилишини жойларга чиқиб аниқлаш орқали кредит мониторингини олиб борадилар.


19. Экинлар (тўлиқ ёки қисман) мавжуд бўлмаган ёки улар аҳволининг қониқарсизлиги, жумладан агротехник тадбирларнинг кечикиши, майдонда бегона ўтларнинг кўпайиши ҳолатлари аниқланганда, банк туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларининг хулосаси асосида кредитлашни тўхтатади ва кредитлар ҳамда уларга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.


20. Кредитлар ва унга ҳисобланган фоизлар фермер хўжаликларининг махсус 23210 (23220) ҳисоб рақамларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов корхоналарига сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, муддатли мажбуриятномалар асосида мемориал ордер орқали биринчи навбатда ундирилади.


21. Кредитлардан фойдаланганлик учун фоизлар кредитнинг амалдаги қолдиғига ҳар куни ҳисоблаб борилади ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов корхоналарига сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан:

ғалла етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича - йилнинг июл ойидан бошлаб ва кредитни тўлиқ қайтариш вақтигача;

пахта хом-ашёси етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича - йилнинг ноябр ойидан бошлаб ва кредитни тўлиқ қайтариш вақтигача ундирилади.

Бунда фермер хўжаликлари кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтаришлари мумкин.


22. Шунингдек, ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Жамғарманинг ҳудудий инспекторлари томонидан ҳам текшириб борилади.


23. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагросуғурта" ДАСК ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.



Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазири                 А. Жўраев


"Ўзагросуғурта" ДАСК Раиси                     П. Казиев


Деҳқон ва фермер

хўжаликлари уюшмаси Раиси                       С. Қобилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 1-2-сон, 21-модда.
































Время: 0.1361
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск