ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Тўқимачилик ва тери-пойабзал саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2004 й. 8-сон "Ўзбекистон-Туркия "Бурсел-Тошкент текстиль" қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2004 й.

N 8


ЎЗБЕКИСТОН-ТУРКИЯ

"БУРСЕЛ-ТОШКЕНТ ТЕКСТИЛЬ"

ҚЎШМА КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Тайёр истеъмол товарлари, шу жумладан болаларга мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича корхоналарни рағбатлантириш, улар билан ички бозорни тўлдириш ва экспорт салоҳиятни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва "Бурсел" фирмасининг (Туркия) трикотаж буюмлар ишлаб чиқарадиган "Бурсел-Тошкент текстиль" қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

"Бурсел-Тошкент текстиль" қўшма корхонаси қурилиши тугаллангандан ва қувватлар ишга туширилгандан кейин трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш йилига 56,9 млн та трикотаж буюмни ташкил этиши, ундан 16 млн таси болаларга мўлжалланган буюмлар эканлиги;

ишлаб чиқариладиган трикотаж буюмлар умумий ҳажмининг 80 фоизи экспортга етказиб берилиши;

лойиҳанинг умумий қиймати 39,95 млн АҚШ долларини ташкил этиши, уни молиялаштириш тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати берилмайдиган кредитлар ҳисобига, 1-иловага* мувофиқ схема бўйича амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Бурсел-Тошкент текстиль" қўшма корхонасини ташкил этиш лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган параметрларга мувофиқ маъқуллансин.


4. "Бурсел-Тошкент текстиль" қўшма корхонаси кўрсатиб ўтилган объектни фойдаланишга топшириш даврида уни қуришга мўлжалланган олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари ва бошқа моддий ресурслар учун божхона тўловлари тўлашдан, истисно тариқасида, озод этилсин.


5. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 4-бандида кўрсатилган имтиёзлар берилиши ҳисобига бўшаб қоладиган маблағлар фақат ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш, ассортиментни кенгайтириш, дизайнни ва ишлаб чиқариладиган трикотаж буюмлар, шу жумладан болаларга мўлжалланган буюмлар сифатини яхшилаш учун мақсадли фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бўшаб қоладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

Берилаётган имтиёзлар ҳисобига бўшаб қоладиган маблағлар "Бурсел-Тошкент текстиль" қўшма корхонаси томонидан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, мазкур қарорда назарда тутилмаган эҳтиёжлар учун фойдаланилган маблағлар миқдори белгиланган тартибда бюджетга олиб қўйилади.


6. "Бурсел-Тошкент текстиль" қўшма корхонасида ишлаш учун келаётган хорижий мутахассисларга меҳмонхонада яшаганлик ва республика ҳудудида транспортнинг барча турларида юрганлик учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомалари бўйича қўшма корхонада ишлаш учун келаётган хорижий мутахассисларга, уларни давлат божлари тўлашдан озод этган ҳолда, кўп марталик йиллик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек улар яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш узайтирилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.






























Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск