ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Юридик хизмат /

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 28.08.2017 й. 2919-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 28.08.2017 й. 264-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 28 августда 2919-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2017 йил 28 августдаги

264-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотлари юридик

хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича

аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларини махсус унвон - мартаба даражалари (бундан буён матнда мартаба даражалари деб юритилади) бўйича аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мақсадлари учун давлат органлари ва ташкилотлари деганда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тушунилади.


2. Мазкур Низом талаблари:

Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимларига;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг, Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизматлари ходимларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ҳамда унинг аппарати етакчи мутахассисига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш юридик хизмат ходимининг навбатдаги аттестациядан ўтиши деб ҳисобланмайди ҳамда аттестациядан ўтиш муддатининг узайтирилишига асос бўлмайди.



2-БОБ. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ

ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


4. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларининг мартаба даражаларига тавсия этилган номзодлари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғига асосан тузиладиган Юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияси (бундан буён матнда аттестация комиссияси деб юритилади) томонидан аттестациядан ўтказилади.


5. Аттестация комиссиясининг фаолияти қонунийлик, одиллик, холислик, беғаразлик ва коллегиаллик принциплари асосида амалга оширилади.


6. Мартаба даражаларига тавсия этилган юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бўлимлари томонидан ташкил этилади.

7. Мартаба даражаларига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатлар тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бўлимлари томонидан кўриб чиқилади ҳамда тегишли таклифлар билан аттестация ўтказиш масаласини кўриб чиқиш учун аттестация комиссиясига тақдим этилади.

8. Мартаба даражаларига тавсия этилган юридик хизмат ходимларининг аттестацияси тегишли ҳужжатлар аттестация комиссиясига тақдим этилган кундан бошлаб бир ой ичида ўтказилади.

Аттестация комиссияси йиғилишида мартаба даражасига тавсия этиш масаласи маълумот-тавсифномада келтирилган иш фаолияти натижалари, касбий тайёргарлик даражаси инобатга олинган ҳолда юридик хизмат ходимининг иштирокисиз кўриб чиқилади.

Зарур ҳолларда, мартаба даражаларига тавсия этилган номзодлар аттестация комиссияси томонидан суҳбатдан ўтказилиши мумкин.


9. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича аттестация комиссияси томонидан қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:

номзодга мартаба даражаси бериш мумкинлиги тўғрисида;

номзодга мартаба даражаси бериш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида.


10. Аттестация комиссияси адлия вазирига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тавсия этилган мартаба даражасидан юқори ёки паст мартаба даражаси бериш таклифи билан чиқиши мумкин.


11. Аттестация комиссиясининг хулосаси комиссия ишида аъзоларнинг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Аттестация натижалари комиссия мажлиси баённомаси билан расмийлаштирилади.


12. Аттестация комиссиясининг хулосаси мартаба даражасини бериш масаласини ҳал қилиш учун тегишли ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига тақдим этилади.


13. Мартаба даражаси адлия вазирининг ташаббусига кўра берилганда аттестация ўтказилмайди.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 933-модда







































Время: 0.1769
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск