ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Юридик хизмат /

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 28.08.2017 й. 2920-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 28.08.2017 й. 265-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 28 августда 2920-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2017 йил 28 августдаги

265-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотлари юридик

хизмат ходимларига мартаба даражалари

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда махсус унвон - мартаба даражалари (бундан буён матнда мартаба даражалари деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мақсадлари учун давлат органлари ва ташкилотлари деганда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тушунилади.


2. Мазкур Низом талабларининг аттестация қисми бўйича амал қилиши:

Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимларига;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг, Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизматлари ходимларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ҳамда унинт аппарати етакчи мутахассисига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири, шунингдек, мазкур Котибиятнинг юридик маълумотга эга бўлган ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакаси ва иш стажига мувофиқ, эгаллаб турган лавозимини, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни, шунингдек қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш соҳасидаги хизматларини ҳисобга олган ҳолда изчил тартибда берилади.

3, 2 ва 1-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек, 3, 2 ва 1-даражали юрист мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан:

а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тегишли таркибий тузилмаси раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимларига;

в) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати девони раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларига;

г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ва унинг аппарати етакчи мутахассисига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири, шунингдек мазкур Котибиятнинг юридик маълумотга эга бўлган ходимларига;

д) давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг тавсияномаларига кўра, шунингдек ўз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларига берилади.

3 ва 2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси мартаба даражалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.


4. Адлия органлари ва муассасаларида ишлаган, мартаба даражасига эга бўлган ходимлар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ишга қабул қилинганда муқаддам берилган мартаба даражаси сақлаб қолинади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходими сифатида ишлаган, муқаддам берилган мартаба даражасига эга бўлган шахслар адлия органларига ишга қабул қилинганда, уларга берилган мартаба даражаси сақлаб қолинади.



2-БОБ. МАРТАБА ДАРАЖАЛАРИ БЕРИШ


5. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомга асосан эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда берилади, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Махсус унвонга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларидан давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ўтказилган ходимларга мартаба даражаларини бериш, улар эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ мазкур Низомда белгиланган тартибда берилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни ҳисобга олган ҳолда, улар эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, ушбу Низом иловасига мувофиқ тенглаштирилган тарзда мазкур Низомда белгиланган тартибда берилади.

6. Мартаба даражаларини бериш босқичма-босқич ходимнинг эгаллаб турган лавозими ва меҳнат стажига мувофиқ, шунингдек, унинг ишчанлик ва шахсий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


7. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига қуйидаги лавозимларга мувофиқ мартаба даражалари берилади:

1-даражали адлия маслаҳатчиси - юридик департамент ёки юридик бошқарма бошлиғи;

2-даражали адлия маслаҳатчиси - республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик бўлим ёки юридик бюро бошлиғи;

3-даражали адлия маслаҳатчиси - республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бош юрисконсульти, ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик бўлим ёки юридик бюро бошлиғи;

1-даражали юрист - республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг етакчи юрисконсульти, ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бош юрисконсульти;

2-даражали юрист - республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг катта юрисконсульти ва юрисконсульти, ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг етакчи юрисконсульти, туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бош юрисконсульти;

3-даражали юрист - ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг катта юрисконсульти ва юрисконсульти, туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг етакчи, катта юрисконсульти ва юрисконсульти.


8. Битта штат бирлигидан иборат республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларига республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлим бошлиғи учун белгиланган мартаба даражаси берилади.

Битта штат бирлигидан иборат ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларига ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бош юрисконсульти учун белгиланган мартаба даражаси берилади.

Битта штат бирлигидан иборат туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларига туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бош юрисконсульти учун белгиланган мартаба даражаси берилади.


9. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девонининг бошқарув ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизматлари раҳбар ва ходимларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ҳамда унинг аппарати етакчи мутахассисига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири ва юридик маълумотга эга бўлган ходимларига мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомда ҳамда мазкур низомда белгиланган тартибда берилади.

10. Ҳар бир мартаба даражасида бўлиш муддати:

3, 2, 1-даражали юристлар учун - 2,5 йилни;

3, 2, 1-даражали адлия маслаҳатчилари учун - 4 йилни ташкил этади.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири:

а) ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали ижро этганлиги учун олдинги мартаба даражасида хизмат қилишнинг белгиланган муддати тамом бўлгунга қадар мартаба даражаси беришга;

б) изчилликка риоя қилмаган ҳолда, лекин ходим юқори лавозимга кўтарилаётганда эга бўлган мартабадан икки даража юқори бўлмаган мартаба даражаси беришга;

в) биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга ҳақлидир.


12. Тегишли малака бўйича иш тажрибасига эга бўлмаган шахсларга мартаба даражаси лавозимга тайинлангандан кейин камида 1 йил ўтгач берилади.


13. Мартаба даражаларини бериш учун давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига тавсиянома билан мурожаат қилинади (ходим Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ташаббусига кўра мартаба даражаларига тавсия этилган ҳоллар бундан мустасно). Мазкур тавсияномага ходимнинг касбий фаолияти, ишчанлик ва ахлоқий жиҳатлари акс эттирилган маълумот-тавсифнома, паспорти нусхаси, меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисидаги сертификат нусхаси (агар малака оширган бўлса), аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси (агар аттестациядан ўтган бўлса), олдинги иш ёки хизмат жойида махсус унвонлар берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ҳужжатлар) нусхаси (агар махсус унвонлар берилган бўлса) илова қилинади.

Маълумот-тавсифномада ходимнинг амалдаги мартаба даражаси (агар мавжуд бўлса), сўнгги икки йил давомидаги иш сифати ва кўрсаткичлари, қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида амалга оширилган ишлари, судлардаги иштироки, хулқи, касбий-ахлоқий томонлари, меҳнат фаолияти давомидаги ютуқлари ва бошқа муҳим масалалар кўрсатилади.

Маълумот-тавсифнома тавсиянома берган шахс томонидан имзоланган бўлиши керак.


14. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ташаббусига кўра юридик хизмат ходими мартаба даражасига тавсия этилганда, маълумот-тавсифнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси томонидан тайёрланади.

15. Мартаба даражаларига тавсия этилган номзодлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғига асосан тузиладиган Юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияси томонидан аттестациядан ўтказилади.


16. Юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияси адлия вазирига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тавсия этилган мартаба даражасидан юқори ёки паст мартаба даражаси бериш таклифи билан чиқиши мумкин.


17. Юридик хизмат ходимларига мартаба даражаларини бериш Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси томонидан мазкур буйруқ асосида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасига тегишли ёзув киритилади.

18. Мартаба даражаси бериш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруғи тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юборилади. Мазкур буйруқ нусхаси юридик хизмат ходимининг шахсий жилдига тикиб қўйилиши лозим.


19. Давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар соҳасига масъул таркибий бўлинмалари томонидан юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари ҳар чоракда камида бир марта хатловдан ўтказилиши, белгиланган муддатларда ходимни навбатдаги мартаба даражасига тавсия этиш учун раҳбарга ахборот тақдим этиб борилиши керак.

Хатлов натижасига кўра ходимни мартаба даражасига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 10 кунлик муддат ичида тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига юборилади.

20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларини мартаба даражаларига тавсия этиш борасидаги ишларни мунтазам равишда таҳлил қилиб боради.

Таҳлил натижалари бўйича юридик хизматлар ходимларини мартаба даражасига тавсия этиш масаласини кўриб чиқиш учун давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилиниши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


21. Юридик хизмат ходимларини ўз вақтида ва муддатида, шунингдек муддатидан илгари мартаба даражаларига тавсия этиш юзасидан ишларнинг тўғри йўлга қўйилиши борасида масъулият шахсан давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари зиммасига юклатилади.


22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Низомга

ИЛОВА


Махсус унвон ва мартаба даражасига эга

бўлган бошқа давлат органларидан давлат органлари

ва ташкилотларининг юридик хизматига ўтказилган

ходимларга махсус унвон ва мартаба даражасига

тенглаштирилган мартаба даражаси бериш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Давлат

органлари

ва таш-

килот-

лари

юридик хизмат-

ларининг мартаба

даража-

лари


Адлия

органла-

рининг

мартаба

даражалари


Суд

органла-

рининг

мартаба

даражалари


(Ҳарбий)

прокуратура

органларининг

мартаба

даражалари


Ички ишлар

органлари-

нинг махсус

унвонлари


Ҳарбий

унвон-

лар


Божхона

органлари-

нинг махсус

унвонлари


Солиқ

органлари-

нинг махсус

унвонлари


1.

3-даражали юрист

3-даражали юрист

3-даражали юрист

3-даражали юрист,

адлия лейтенанти


Лейтенант

Лейтенант

Божхона хизмати лейтенанти


Солиқ хизматининг 3-даражали инспектори


2.

2-даражали юрист

2-даражали юрист

Бешинчи малака даражаси,

2-даражали юрист


2-даражали юрист,

адлия катта лейтенанти


Катта лейтенант

Катта лейтенант


Божхона хизмати катта лейтенанти


Солиқ хизматининг 2-даражали инспектори


3.

1-даражали юрист

1-даражали юрист

Тўртинчи малака даражаси,

1-даражали юрист


1-даражали юрист, адлия капитани


Капитан

Капитан

Божхона хизмати капитани


Солиқ хизматининг 1-даражали инспектори


4.

3-даражали адлия маслаҳатчиси

3-даражали адлия маслаҳатчиси

Учинчи малака даражаси,

3-даражали адлия маслаҳатчиси


Адлия кичик маслаҳатчиси, адлия майори


Майор

Майор

Божхона хизмати майори


Солиқ хизматининг 3-даражали маслаҳатчиси


5.

2-даражали адлия маслаҳатчиси

2-даражали адлия маслаҳатчиси

Иккинчи малака даражаси,

2-даражали адлия маслаҳатчиси


Адлия маслаҳатчиси,

адлия подполковниги


Подполковник

Подполковник

Божхона хизмати подполковниги


Солиқ хизматининг 2-даражали маслаҳатчиси


6.

1-даражали адлия маслаҳатчиси

1-даражали адлия маслаҳатчиси


Биринчи малака даражаси,

1-даражали адлия маслаҳатчиси


Адлия катта маслаҳатчиси, адлия полковниги


Полковник

Полковник

Божхона хизмати полковниги


Солиқ хизматининг 1-даражали маслаҳатчиси


7.*

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси


3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси


Олий малака даражаси


3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси,

адлия генарал-майори


Генерал-майор


Генерал-майор

Божхона хизмати генерал-майори


Солиқ хизматининг 3-даражали давлат маслаҳатчиси


8.*

2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси


2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси


2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси, адлия генерал-лейтенанти


Генерал-лейтенант


Генерал-лейтенант


Божхона хизмати генерал-лейтенанти


Солиқ хизматининг 2-даражали давлат маслаҳатчиси


         

*) Изоҳ: бошқа давлат органларидаги махсус унвон ва мартаба даражаларини Давлат адлия маслаҳатчиси (генерал) таркибидаги махсус унвонларига тенглаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 934-модда















































Время: 0.1825
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск