ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Умумий қоидалар /

Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 28.08.2017 й. 2921-сон билан рўйхатга олинган Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 04.07.2017 й. 3-мҳ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 28 августда 2921-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт

давлат қўмитасининг

2017 йил 4 июлдаги

3-мҳ-сон қарорига

ИЛОВА



Спорт турлари бўйича ягона

спорт таснифи тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича тегишли спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун бажарилиши зарур бўлган нормалар ва талаблар ҳамда уларни бажариш шартларининг мазмунини, ягона спорт таснифини шакллантириш, шунингдек спорт турлари бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича малака комиссияси фаолияти тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ягона спорт таснифи (бундан буён матнда ЯСТ деб юритилади) спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича тегишли спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун бажарилиши зарур бўлган нормалар ҳамда талабларни, шунингдек уларни бажариш шартларини (бундан буён матнда нормалар ва талаблар, шунингдек уларни бажариш шартлари деб юритилади) белгилайди.


2. Қуйидагилар ЯСТнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасида спорт турларини ривожланишига кўмаклашиш;

спортчиларнинг спорт маҳорати даражасини аниқлаш учун спорт кўрсаткичларини белгилаш;

спортчиларнинг спорт маҳорати даражасини эътироф этиш;

спортчиларнинг спорт маҳорати даражасини ошириш.


3. Ўзбекистон Республикаси "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунининг 23-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида қуйидаги спорт унвонлари ҳамда спорт разрядлари берилади:

а) спорт унвонлари:

Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ёки халқаро гроссмейстер;

Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери;

б) спорт разрядлари:

Ўзбекистон спорт усталигига ёки Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод;

биринчи спорт разряди;

иккинчи спорт разряди;

учинчи спорт разряди;

ўсмирлар учун биринчи спорт разряди;

ўсмирлар учун иккинчи спорт разряди;

ўсмирлар учун учинчи спорт разряди.


4. Спорт унвонлари спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига (бундан буён матнда календарь режа деб юритилади) киритилган халқаро ва республика миқёсидаги расмий спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари натижалари бўйича ЯСТнинг нормалари ва (ёки) талабларини, шунингдек уларни бажариш шартларини бажарган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган спортчиларга берилади.

Спорт разрядлари календарь режага киритилган халқаро ва республика миқёсидаги расмий спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари натижалари бўйича ЯСТнинг нормалари ва (ёки) талабларини, шунингдек уларни бажариш шартларини бажарган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳамда фуқаролиги бўлмаган спортчиларга берилади.


4-1. Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 ноябрдаги 588-сон қарори билан тасдиқланган Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ амалга оширилади.

5. Спорт тури бўйича ЯСТ мавжуд бўлмаса ушбу спорт тури бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядлари берилмайди.


6. Спорт унвонлари ва спорт разрядлари умрбод берилади.



2-БОБ. НОРМАЛАР ВА ТАЛАБЛАР, ШУНИНГДЕК

УЛАРНИ БАЖАРИШ ШАРТЛАРИНИНГ МАЗМУНИ


7. Нормалар ва талаблар, шунингдек уларни бажариш шартлари спорт турининг ривожланганлик даражаси, расмий спорт мусобақаларининг нуфузи, спортчининг ёшини ва жинсини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.


8. Нормалар ва талаблар, шунингдек уларни бажариш шартлари спорт турининг хусусиятларига кўра белгиланган ўлчов бирликларида ифодаланган ва спортчининг маҳоратини аниқлайдиган кўрсаткичларни ўз ичига олади.


9. Нормалар ва талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) спорт мусобақасида эгалланган ўрин;

б) спорт мусобақасидаги рақиблар сони;

в) спорт мусобақасида ўлчов бирликлари бўйича қайд этилган натижалар.


10. Спортчи томонидан нормалар ва талабларни бажариш шартлари қуйидагилар ҳисобланади:

а) спортчи иштирок этган халқаро расмий спорт мусобақаларида қатнашган мамлакатлар сони, бунда:

жаҳон чемпионати, кубоги ва биринчилигида:

ёзги спорт турларида - камида 20 та;

қишки спорт турларида - камида 15 та бўлиши.

Осиё чемпионати, кубоги ва биринчилигида:

ёзги спорт турларида - камида 10 та;

қишки спорт турларида - камида 8 та бўлиши.

бошқа халқаро расмий спорт мусобақаларида:

ёзги спорт турларида - камида 6 та;

қишки спорт турларида - камида 5 та бўлиши.

б) спортчи иштирок этган Ўзбекистон чемпионати ёки кубогида ҳудудий жамоалардан камида ярми қатнашган бўлиши;

в) спортчи иштирок этган ҳудудий чемпионат ва биринчиликда ҳудудий жамоалардан камида ярми қатнашган бўлиши;

г) спортчи иштирок этган расмий спорт мусобақаларида (халқаро расмий спорт мусобақалари бундан мустасно) камида қуйидаги малака тоифасига эга бўлган ҳакамларнинг ҳакамлик қилиши:

Халқаро тоифали Ўзбекистон спорт устаси спорт унвони учун - 2 нафар халқаро тоифали ёки 3 нафар миллий тоифали спорт ҳаками;

Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери спорт унвони учун - 2 нафар халқаро тоифали ёки 2 нафар миллий тоифали спорт ҳаками;

Ўзбекистон спорт усталигига номзод ёки Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод спорт разряди учун - 1 нафар миллий тоифали ёки 3 нафар биринчи тоифали спорт ҳаками;

биринчи спорт разряди учун - 3 нафар биринчи тоифали спорт ҳаками;

иккинчи ёки учинчи спорт разряди учун - 2 нафар биринчи тоифали спорт ҳаками;

ўсмирлар учун биринчи, иккинчи ёки учинчи спорт разряди учун - 1 нафар биринчи тоифали спорт ҳаками.

д) спорт тури ҳамда расмий спорт мусобақаларини ўтказиш тизимининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда бошқа шартлар.

Агар жаҳон чемпионати, кубоги ёки биринчилигида қатнашган мамлакатлар сони мазкур банд "а" кичик бандининг иккинчи хатбошисида белгилангандан кам бўлса, бунда Осиё чемпионати, кубоги ёки биринчилиги учун назарда тутилган шартлар қўлланилади.

Агар Осиё чемпионати, кубоги ёки биринчилигида қатнашган мамлакатлар сони мазкур банд "а" кичик бандининг бешинчи хатбошисида белгилангандан кам бўлса, бунда бошқа халқаро расмий спорт мусобақалари учун назарда тутилган шартлар қўлланилади.


11. Халқаро расмий спорт мусобақаларида бажарилган норма ва (ёки) талаблар учун спортчига у мазкур мусобақаларда Ўзбекистон Республикасининг терма жамоаси таркибида иштирок этган тақдирдагина, спорт унвонлари ва спорт разрядлари берилади.



3-БОБ. ЯСТни ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


12. ЯСТ Олимпия ўйинлари ўтказилишининг даврийлигини инобатга олиб ҳар 4 йилда бир марта келгуси 4 йил муддатга тузилади.


13. ЯСТда спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича нормалар ва талаблар, шунингдек уларни бажариш шартлари кўрсатилади.


14. ЯСТ Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилишининг даврийлигини инобатга олиб, ҳар 4 йилда бир марта келгуси 4 йил муддатга спорт федерацияларининг (уюшмаларининг), спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса - Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгашининг тақдимномаларига асосан Олимпия ўйинлари ўтказилган йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг буйруғи билан тасдиқланадии.

16. ЯСТда нормалар ва талаблар, шунингдек уларни бажариш шартлари спортчининг жинси ва ёшини инобатга олган ҳолда алоҳида-алоҳида кўрсатилади.


17. ЯСТ мазкур Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим.


18. ЯСТга уни тузган ташкилотларнинг тақдимномаларига асосан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

ЯСТга ўзгартиришлар киритиш у қандай тартибда тасдиқланган бўлса шундай тартибда амалга оширилади.

Агар ЯСТга киритилаётган ўзгартиришлар спорт тури бўйича халқаро қоидалар ўзгарганлиги билан боғлиқ бўлмаса, ўзгартиришлар ЯСТ тасдиқланган кундан бошлаб бир йил ўтгандан сўнг киритилади.


6-БОБ. СПОРТ УНВОНЛАРИ ВА СПОРТ РАЗРЯДЛАРИНИ

БЕРИШ БЎЙИЧА МАЛАКА КОМИССИЯСИ


38. Мазкур Низомга асосан спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар ҳузурида малака комиссиялари (бундан буён матнда малака комиссияси деб юритилади) тузилади. Малака комиссияси таркиби мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари қарори билан тасдиқланади.


39. Малака комиссияси камида етти нафар аъзодан иборат бўлиб, унинг таркибига малака комиссияси тузилган ташкилотнинг таркибий бўлинмалари вакиллари, шунингдек спортнинг тегишли тури бўйича республика (вилоят) спорт федерациялари (уюшмалари), спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ва бошқа жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари вакиллари келишув асосида киритилади.

40. Малака комиссияси раиси ва аъзолари ўз хоҳишига кўра ёки зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда аниқланган қоида бузишлари учун малака комиссиясини тузган ташкилот раҳбарининг қарорига мувофиқ комиссия таркибидан чиқарилиши мумкин.


41. Малака комиссияси мажлиси унда комиссия аъзоларининг 2/3 қисми қатнашган тақдирда тўла ҳуқуқли ҳисобланади. Қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Малака комиссияси қарори унинг мажлисида қатнашган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилиги овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


42. Малака комиссияси томонидан сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат келиб тушгандан сўнг беш иш куни муддатида кўриб чиқилади.

43. Малака комиссияси қарорлари баённома шаклида расмийлаштирилади ва комиссия аъзолари томонидан имзоланади. Баённома малака комиссияси котиби томонидан юритилади.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


44. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


45. Мазкур Низом Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 935-модда




















































Время: 0.2060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск