ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.08.2017 й. 2924-сон билан рўйхатга олинган 31.07.2017 й. Молия вазирлигининг 116-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 141-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-38-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 30 августда 2924-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2017 йил 31 июлдаги

116, 141 ва 2017-38-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида

иштирок  этувчи  ташкилотлар  томонидан

имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сон "Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида иштирок этувчи ташкилотлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сон "Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорининг 7-бандига мувофиқ Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарида ташкил этилаётган ташкилотлар (бундан буён матнда КСЗ иштирокчилари деб юритилади) Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналари ҳудудида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки йил муддатга юридик шахсларга солинадиган мол-мулк солиғи ва фойда солиғи, шунингдек ягона солиқ тўловидан (солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаётган субъектлар учун) озод қилинади (бундан буён матнда солиқ имтиёзлари деб юритилади).


2. Солиқ имтиёзлари КСЗ иштирокчилари томонидан энг кам иш ҳақининг 3000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан тақдим этилади.

Агар ташкилотни кичик саноат зонаси ҳудудида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил давомида киритилган инвестициялар ҳажми энг кам иш ҳақининг 3000 бараваридан кам бўлса, солиқ имтиёзлари бекор қилинади ҳамда уларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаш мажбурияти тикланади. Бунда кейинги йилларда КСЗ иштирокчиси солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқини йўқотади.


3. Агар КСЗ иштирокчисининг йиллик соф тушуми энг кам иш ҳақининг 2000 бараваридан кам бўлса, солиқ имтиёзлари бекор қилинади ҳамда уларни тегишли 12 ойлик давр учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаш мажбурияти тикланади.

Солиқ имтиёзларини қўллаш мақсадида йиллик соф тушум юридик шахс КСЗ иштирокчиси бўлган ойдан бошлаб ҳар 12 ойлик давр учун олинган соф тушумдан келиб чиқиб аниқланади.

КСЗ иштирокчилари йиллик соф тушумини тасдиқлаш учун ҳисобот даври учун тақдим этиладиган Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби ёки Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги 12 ойлик давр учун йиллик соф тушум тўғрисидаги маълумотномани илова қиладилар. Бунда маълумотнома юридик шахс КСЗ иштирокчиси бўлган ойдан бошлаб ҳар 12 ойлик давр учун тузилади.

4. Агар ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг экспорт улуши реализациянинг умумий ҳажмида камида 30 фоизни ташкил қилса, солиқ имтиёзларнинг амал қилиш муддати яна икки йилга узайтирилади. Бунда имтиёзларни узайтириш даврида КСЗ иштирокчиси ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган шартларни бажариши керак.

Агар қўшимча имтиёзли даврнинг биринчи йили якуни бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг экспорт улуши реализациянинг умумий ҳажмида 30 фоизидан кам бўлса, солиқ имтиёзлари ушбу давр учун бекор қилинади, уларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаш мажбурияти тикланади ва КСЗ иштирокчиси кейинчалик солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқини йўқотади.

Агар қўшимча имтиёзли даврнинг иккинчи йили якуни бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг экспорт улуши реализациянинг умумий ҳажмида 30 фоиздан кам бўлса, солиқ имтиёзлари ушбу давр учун бекор қилинади, уларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаш мажбурияти тикланади. Бунда қўшимча имтиёзли даврнинг биринчи йили учун солиқ имтиёзлари сақлаб қолинади.



2-БОБ. СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ


5. КСЗни бошқариш дирекцияси ташкилотни КСЗ иштирокчиси сифатида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир кун ичида юридик шахсларнинг рўйхатдан ўтган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларига хабар тариқасида қуйидагиларни юборади:

кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссияси қарорининг кўчирма нусхаси;

лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги келишувда назарда тутилган КСЗ иштирокчиси томонидан киритилган инвестициялар ҳажми тўғрисидаги маълумотлар. Агар инвестициялар йил давомида киритилса, унда маълумотлар белгиланган муддат тугагандан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тақдим этилади.


6. Агар биринчи йилда КСЗ иштирокчисининг йиллик соф тушуми энг кам иш ҳақининг 2000 бараваридан кам бўлса, иккинчи йилда эса соф тушум ҳажми белгиланган миқдорга мувофиқ келса (энг кам иш ҳақининг 2000 бараваридан кам бўлмаса), КСЗ иштирокчиси томонидан фақатгина иккинчи йил учун солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқи сақланиб қолинади.


7. Агар фаолият юритаётган ташкилот кичик саноат зонасида ўзининг филиалини ёки алоҳида бўлинмасини очса ёки кичик саноат зонасида рўйхатдан ўтган ташкилот кичик саноат зонасидан ташқарида ўзини фаолиятини юритса, бундай ташкилот кичик саноат зонасида ва унинг ташқарисидаги фаолият билан боғлиқ даромадларни ва мол-мулкни алоҳида ҳисобини юритиши лозим. Бунда, имтиёзлар фақатгина кичик саноат зонасига тегишли фаолият доирасида қўлланилади.


8. Давлат солиқ хизмати органлари:

КСЗ иштирокчилари ва улар томонидан қўлланилган солиқ имтиёзлари суммаси ҳисобини юритадилар;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги иккинчи ойнинг 25-санасидан кечиктирмай солиқ имтиёзлари суммаси тўғрисида маълумотни тақдим этади.

9. Солиқ имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга, солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) билан тартибга солинади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


10. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


11. Солиқ имтиёзларининг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


12. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА

СТИР











Юридик шахснинг тўлиқ номи


12 ойлик давр учун йиллик соф тушум тўғрисидаги

МАЪЛУМОТНОМА*

Кўрсаткичлар

Сатр

кодлари


Сумма

(сўм)


Экспорт

ҳажми

(сўм)


1

2


3

4

Йиллик соф тушумнинг ҳисоб-китоб қилинган суммаси (020-сатр + 040-сатр), шу жумладан:


010



солиқ даврида (12 ойлик давр бошланган ойдан бошлаб)


020



(12 ойлик давр тугайдиган ҳисобот даври)


030



030-сатрдан 12 ойлик даврни ўз ичига олувчи ойларга тўғри келувчи соф тушум (030-сатр/ҳисобот даврида ойлар сони х қолган ойлар сони)


040



Маълумотномани тақдим этиш санасига белгиланган энг кам иш ҳақи


050


Х

Энг кам иш ҳақига каррали миқдорларда йиллик соф тушумнинг ҳисоб-китоб суммаси


060


Х

Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг экспорт улуши реализациянинг умумий ҳажмидаги улуши, %да (4-устуннинг 010-сатри/3 устуннинг 010 сатри х 100)


070

Х


              

*) Маълумотнома юридик шахс КСЗ иштирокчиси бўлган ойдан бошлаб ҳар 12 ойлик давр учун тузилади.


Изоҳ:

Агар 060-сатрнинг қиймати энг кам иш ҳақининг 2000 бараваридан кўп бўлса, ташкилот ушбу 12 ойлик давр учун солиқ имтиёзларини қўллашга ҳақли.

4-устун солиқ имтиёзларини қўшимча имтиёзли даврда қўллаганда тўлдирилади.

Раҳбар




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


        

        

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 942-модда


















































Время: 0.1677
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск