ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2017 й. 672-сон "Фарғона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2017 й.

N 672



ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЖОЙЛАШГАН

ИШЛАМАЙ ТУРГАН ВА КАМ ҚУВВАТЛИ КОРХОНАЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ТИКЛАШ, ШУНИНГДЕК ДАВЛАТ МУЛКИ

ОБЪЕКТЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек Фарғона вилоятида хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар билан биргаликда бўш турган, фойдаланилмаётган объектлар, ишламай турган ва кам қувватли корхоналар хатловдан ўтказилганлиги ва унинг натижаси бўйича улардан келгусида самарали фойдаланишга доир таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Фарғона вилоятида ишламай турган ва кам қувватли корхоналар, бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки бўлган объектлардан ҳамда ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлари дастури тасдиқлансин, унда қуйидагилар назарда тутилган:

самарали фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан "ноль" харид қийматида сотишга тавсия этилаётган бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари, шунингдек хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги улушлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

янги кичик саноат зоналари ташкил этиладиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари рўйхати 2-иловага мувофиқ.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 январдаги ПФ-4933-сон Фармони ҳамда "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сон қарорига асосан вилоят ҳокимлиги томонидан 49 та фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини хусусийлаштириш ва самарали фойдаланиш бўйича қарор қабул қилинаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Фарғона вилояти ҳокимлигига:

икки ой муддатда 2-иловага мувофиқ ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларида кичик саноат зоналарининг дирекцияларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил қилиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

маҳаллий бюджет ҳисобидан лойиҳалаш ташкилотларини жалб қилган ҳолда тегишли лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини, кичик саноат зоналаридан ташқарида зарурий муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуришни ва тегишли инфратузилмаларни ташкил этишни назарда тутувчи, шаҳарсозлик норма ва қоидалари, ёнғинга қарши, экология ва атроф муҳитини муҳофаза қилиш, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларини инобатга олган ҳолда тайёрлаш ва тасдиқлашни ташкил этиш топширилсин.


5. "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ кичик саноат зоналари ҳудудларида йўл-транспорт, ишлаб чиқариш-муҳандислик инфратузилмаларини тиклаш ва қуриш чора-тадбирларини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


6. Фарғона вилоятининг туман (шаҳар)лари ҳокимларига "Давлат мулкини ижарага бериш марказлари" ДУК билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун республика давлат бошқарув органларига бириктириб берилган туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (майдонларни), тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг мурожаатидан сўнг икки ой муддатда балансда сақловчилар томонидан уларни ижарага бериш таъминланмаган тақдирда, истисно тариқасида, бир йилгача бўлган муддатга ижарага бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилсин, бунда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда балансда сақловчиларга ажратмалар тегишли туман (шаҳар) бюджетига йўналтирилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 25 августдаги

672-сон қарорига

1-ИЛОВА



Самарали фойдаланиш учун тадбиркорлик

субъектларига, шу жумладан инвестиция мажбуриятлари

қабул қилиш шарти билан "нол" харид қийматида сотишга

тавсия этилаётган бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат

мулки объектлари, шунингдек хўжалик жамиятларининг

устав капиталидаги улушлар

РЎЙХАТИ

      

Т/р

Объект номи


Жойлашган

манзили


Балансда

сақловчи


Идоравий

мансублиги


Балансда сақловчи

таклифи


Бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари

1.

Маъмурий бино

Ёзёвон тумани, "Янгиобод" ҚФЙ


Ёзёвон тумани ҳокимлиги

Фарғона вилоят ҳокимлиги


"Ноль" қийматда бериш

2.

Собиқ "Лола" мактабгача таълим муассасасининг бино ва иншоотлари


Қувасой шаҳар, "Ёшлик" МФЙ


Қувасой шаҳар ҳокимлиги

Фарғона вилоят ҳокимлиги


Оммавий савдоларда сотиш


Хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги улушлар

3.

"Дўстлик-Марғилон" МЧЖнинг 48 фоиз давлат улуши


Марғилон шаҳар, Ҳиёбон кўчаси, 65а-уй


Фарғона вилоят рақобат бошқармаси


Давлат рақобат қўмитаси


Оммавий савдоларда сотиш


4.

"Уcто" МЧЖнинг

72,26 фоиз давлат улуши


Қўқон шаҳар, 1-МФЙ, Шижоат кўчаси, 1-уй


Фарғона вилоят рақобат бошқармаси


Давлат рақобат қўмитаси


Оммавий савдоларда сотиш


5.

"Фреш Экспресс" МЧЖнинг

13,7 фоиз давлат улуши


Ўзбекистон тумани, "Ражабгарди" ҚФЙ, Ўқчи қишлоғи


Туман ободонлаштириш бошқармаси


Фарғона вилоят ҳокимлиги


Оммавий савдоларда сотиш


6.

"Бағдод моддий техника таъминоти" МЧЖнинг 97,49 фоиз давлат улуши


Бағдод тумани, Бағдод шаҳарчаси, Орзу кўчаси, 46-уй


Давлат активларини бошқариш маркази


Давлат рақобат қўмитаси


Оммавий савдоларда сотиш


7.

"Қўқонмаш" МЧЖнинг

6,7 фоиз давлат улуши


Қўқон шаҳар, Шохрухобод кўчаси, 29-уй


Давлат активларини бошқариш маркази


Давлат рақобат қўмитаси


Оммавий савдоларда сотиш


       





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 25 августдаги

672-сон қарорига

2-ИЛОВА



Янги кичик саноат зоналари ташкил этиладиган

ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари

РЎЙХАТИ

        

Т/р

Объект номи


Жойлашган

манзили


Идоравий

мансублиги


Умумий

майдони,

га


Ишлаб

чиқаришга

мўлжалланган

майдон (кв.м)


1.

Собиқ "Қишлоқ қурилиш базаси" бино ва иншоотлари


Марғилон шаҳри

Марғилон шаҳар ҳокимлиги

4,89

0,84

2.

Собиқ "Улгуржи савдо базаси" бино ва иншоотлари


Марғилон шаҳри

Марғилон шаҳар ҳокимлиги

6,04

2,18

3.

Собиқ "Қувасой чинниси" АЖ бино ва иншоотлари


Қувасой шаҳри

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ

15,5*

5,89

5.

"Сувиншооттаъмир" МЧЖ бино ва иншоотлари


Данғара тумани

"Сувсаноатмаш" АЖ

2,4

0,81

              

*) Инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши ҳисобига "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБга бериладиган ишлаб чиқариш майдонларидан ташқари.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 25 августдаги

672-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини самарали бошқаришни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 17 майдаги 291-сон қарори 1-иловасининг 84, 85 ва 86-позициялари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлатга тегишли объектларни ва активларни хусусий мулк қилиб сотишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 19 майдаги 295-сон қарори 2-иловасининг 59 ва 66-позициялари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 927-модда
















































Время: 0.1594
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск