Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.08.2017 й. 677-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 августдаги

677-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати

органларида хизматни ўташ тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларига мансабдор шахсларни хизматга қабул қилиш тартибини ва давлат хизматини ўташи шарт-шароитларини, уларни рағбатлантиришни ва уларнинг масъулиятини, шунингдек уларга махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги таърифлардан фойдаланилади:


раҳбарлик лавозимлари - давлат солиқ хизмати органларининг бошқарув функцияларини амалга оширувчи, ходимларга раҳбарлик қилувчи, зарур қарорларни ишлаб чиқувчи ва қабул қилувчи, давлат солиқ хизмати органлари фаолияти жараёнларини режалаштирувчи, назорат қилувчи ва тартибга солувчи, қўйилган мақсадга эришиш ҳамда давлат солиқ хизмати органларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур ташкилий-техник шарт-шароитлар билан таъминловчи ходимлари лавозимлари;


инспекторлар таркиби лавозимлари - мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ваколатлар берилмаган ҳолда давлат солиқ хизмати органларига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажарувчи солиқ хизмати ходимлари лавозимлари;


3. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларига (кейинги ўринларда мансабдор шахслар деб аталади) давлат солиқ хизмати органларида штатдаги лавозимларни эгаллаб турган шахслар киради ва уларга эгаллаб турган лавозимларига ҳамда узоқ муддат ишлаганлигига мувофиқ равишда қуйидаги махсус унвонлар берилади:

солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси;

солиқ хизматининг I даражали инспектори;

солиқ хизматининг II даражали инспектори;

солиқ хизматининг III даражали инспектори;

солиқ хизматининг инспектори.



2-БОБ. ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАШ


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланади ва эгаллаб турган лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимлари бошлиқлари, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланадилар.

Ушбу банднинг биринчи - учинчи хатбошиларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслар тегишли давлат солиқ хизмати органи раҳбари томонидан тайинланадилар.


5. Давлат солиқ хизмати органларида хизматга ёши, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва мансаб мавқеидан қатъи назар, ўзларининг касб, ишчанлик, шахсий ва маънавий сифатларига, маълумоти даражасига ва саломатлигига кўра давлат солиқ хизмати органларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинадилар.


6. Давлат солиқ хизмати органларининг инспекторлар таркиби лавозимлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими даражасидан кам бўлмаган иқтисодиёт ва ҳуқуқ (ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган таркибий тузилмаларда - компьютер технологиялари ва информатика таълими соҳасидаги йўналишлар ва мутахассисликлар) соҳасидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича маълумотга эга бўлган шахслар томонидан танлов асосида эгалланади.

Давлат солиқ хизмати органларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган шахслардан ташқари, раҳбарлик лавозимлари танлов асосида мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар томонидан эгалланади.

Танловлар ўтказиш, хизматга қабул қилиш ва бошқа доимий ишга ўтказиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат солиқ қўмитаси деб аталади) томонидан белгиланади.

Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари таркиби таълимнинг иқтисодиёт соҳасидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича олий маълумотга ҳамда давлат солиқ хизмати органларининг солиқ назорати функциялари билан боғлиқ бўлинмаларида марказий аппарат ходимлари учун - камида 5 йил ва ҳудудий бўлинмалар ходимлари учун - камида 3 йил умумий иш стажига эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан бутланади.


7. Қуйидаги шахслар:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган;

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки қонунчиликда белгиланган тартибда олиб ташланмаган;

белгиланган тартибда ҳуқуқий лаёқатсиз ёки ҳуқуқий лаёқати чекланган деб эътироф этилган;

меҳнат ҳақидаги қонунларга мувофиқ илгари иш берувчининг ташаббуси билан давлат солиқ хизмати органларидан бўшатилган (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 1, 2 ва 5-бандлари бўйича бўшатилган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек бошқа орган ва ташкилотлардан обрўсини тўкадиган хатти-ҳаракат содир этганлик учун бўшатилган шахслар давлат солиқ хизмати органларига хизматга қабул қилинмайдилар.


8. Хизматга қабул қилаётган шахс билан тегишли давлат солиқ хизмати органи меҳнат шартномаси тузади.

Давлат солиқ хизмати органларида хизмат қилиш тўғрисидаги намунавий меҳнат шартномаси шакли Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланади.


9. Давлат солиқ хизмати органларига хизматга қабул қилинаётган шахслар штатдаги лавозимга меҳнат шартномасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 84-моддаси талабларига мувофиқ уч ой синов муддати билан тайинланадилар, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган шахслар бундан мустасно.


10. Давлат солиқ хизмати органига хизматга қабул қилинган шахсга бутун хизмат даври учун шахсий табель тартиб рақами берилади.



3-БОБ. ХИЗМАТНИ ЎТАШ


11. Давлат солиқ хизмати органларида штатдаги лавозимга тайинлашда қуйидаги талабларга риоя қилинади:

мансабдор шахс вазифасини асосий ёки турдош ихтисос бўйича олинган маълумотга мувофиқ ёхуд мавжуд иш тажрибасига мувофиқ бажариши керак. Бошқа ихтисос бўйича вазифаларни бажариш зарурати бўлганда улар қайта тайёрлаш ва тажриба орттиришдан ўтадилар;

мансабдор шахслар янада юқори раҳбарлик лавозимига тасдиқлангунгача ушбу лавозимни бажариб турувчи этиб тайинланишлари мумкин, бунда уларнинг вазифаларни бажариб туриши узлуксиз муддати уч ойдан ошмаслиги керак;

яқин қариндош бўлган ёки яқин қариндошлиги бўлган (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) мансабдор шахсларнинг, агар уларнинг хизмати бир-бирига бевосита бўйсуниш ёки назоратда бўлиш билан боғлиқ бўлса, айнан бир давлат солиқ хизмати органида хизматни ўташига рухсат этилмайди.


12. Мансабдор шахсларни хизмат бўйича кўтариш уларнинг амалий ишда намоён қилган касбий, маънавий ва ишчанлик сифатларига қараб амалга оширилади.


13. Ишчанлик ва маънавий сифатларини, касб бўйича хизматга лаёқатини баҳолаш ҳамда шахсий қобилияти ва иш тажрибасига мувофиқ оқилона жойлаштириш учун мансабдор шахслар ҳар уч йилда камида бир марта аттестациядан ўтказилади. Навбатдан ташқари аттестациялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан ўтказилади.

Мансабдор шахсларни аттестациядан ўтказиш тартиби Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.


14. Мансабдор шахсларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари қўлланиши мумкин.

Рағбатлантириш чоралари қуйидагилар ҳисобланади:

ташаккурнома;

пул мукофоти;

фахрий ёрлиқ;

қимматбаҳо совға;

муддатидан олдин ёхуд эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, навбатдан ташқари ёки навбатдаги махсус унвон бериш;

"Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизматининг Фахрий ходими" кўкрак нишони билан тақдирлаш.

Хизмат вазифасини бажаришда кўрсатилган мардлик ва жасорати, хизмат вазифасини намунали бажарганлиги учун мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мукофотларига, тақдирлашга тақдим этилиши мумкин.

Интизомий жазо чоралари меҳнат ҳақидаги қонунларда белгиланган тартибда қўлланилади.

Рағбатлантириш ва интизомий жазолаш чораларини қўллаш тартиби Давлат солиқ қўмитаси томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган Давлат солиқ хизмати органларининг ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.


15. Коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик ва олдини олиш, ходимнинг шахсий ва ишчанлик фазилатларини, унинг фаолияти самарадорлигини тизимли ўрганиш, шунингдек, давлат солиқ хизмати турли йўналишларида билим ва тажрибага эга кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида ходимлар ротация қилинади.

Давлат солиқ хизмати органлари ходимларини ротация қилиш тартиби Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.


16. Мансабдор шахсларни бошқа лавозимларга ўтказиш меҳнат ҳақида қонунларга мувофиқ амалга оширилади.


17. Мансабдор шахслар Давлат солиқ қўмитаси таълим муассасаларида ёки бошқа таълим муассасаларида, курсларда, семинарларда белгиланадиган тартибда тайёргарлик, қайта тайёргарлик ҳамда малака оширишдан ўтадилар.


18. Мансабдор шахсларни жисмоний тарбия-спорт бўйича тайёрлаш уларнинг хизмат жойларида, Давлат солиқ қўмитаси Даволаш-соғломлаштириш комплексида (Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармалари, шунингдек Тошкент шаҳар давлат солиқ инспекциялари ходимлари учун) ёки Давлат солиқ қўмитаси таълим муассасаларида Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


19. Мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилинадилар.


20. Мансабдор шахсларга меҳнат таътиллари бериш тартиби меҳнат ҳақидаги қонунлар билан белгиланади.

Мукофотлар, компенсациялар, моддий ёрдам бериш тартиби ва уларнинг манбалари Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

Мансабдор шахслар хизмат фаолиятини амалга ошириш муносабати билан тан жароҳатлари олганда ёки ҳалок бўлганда бир йўла бериладиган нафақалар тўлаш тартиби ва миқдорлари қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.



4-БОБ. МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИДА

ХИЗМАТНИ ЎТАШ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


21. Мансабдор шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ билан боғлиқ ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.


22. Мансабдор шахслар бошлиқларининг қасддан берилган ноқонуний тусдаги буйруқларини бажармаслик ҳуқуқига эгадирлар, бунда улар юқори турувчи бошлиқлар буйруғини бажармаганлик сабаблари ҳақида юқори турувчи органларни хабардор қилишга мажбурдирлар.


23. Мансабдор шахслар уларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш, шу жумладан, лавозимидан четлатиш ёки бўшатиш тўғрисида қабул қилган қарорлар юзасидан юқори ташкилотларга ва судларга шикоят беришга ҳақлидирлар.


24. Мансабдор шахслар:

Давлат солиқ хизмати органлари ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этишга;

формали кийим-бош кийиб юришга мажбурдирлар. Давлат солиқ хизмати органларида формали кийим-бошни кийиб юриш тартиби Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.


25. Мансабдор шахслар:

бирон-бир тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;

ўриндошлик бўйича ишлаш (илмий, ўқитувчилик ва ижодий фаолият билан шуғулланиш бундан мустасно);

ўз хизмат вазифаларини бажарганлик ёки бажармаганлик учун мукофотлар ёки хизматларни қабул қилиш;

қариндошлар, танишлар ва бошқа бегона шахсларнинг илтимосига кўра қонун ҳужжатларига риоя этмаслик;

иш ташлашлар, сиёсий манифестациялар ва юришларни ташкил этиш ва уларда қатнашиш;

хизмат вазифаларини бажариш чоғида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш;

республика давлат солиқ хизмати органлари шаънига доғ туширувчи шахслар билан муносабат ўрнатиш;

давлат солиқ хизмати органларида учинчи шахслар иши бўйича ишончли вакиллар ёки вакиллар бўлиш;

моддий-техника ва ахборот билан таъминлаш, молия воситаларидан, давлатнинг бошқа мол-мулкидан, шунингдек, хизмат ахборотларидан лавозим вазифалари билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.


26. Мансабдор шахслар томонидан халқаро ва давлатлараро симпозиумларда, конференцияларда ҳамда иш (хизмат) тусидаги бошқа учрашувларда олинган 200 АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ қимматбаҳо совғалар белгиланган тартибда бюджет даромадига ўтказилади, уларнинг спорт мусобақаларида, ижодий ва касб бўйича танловларда олган шахсий совринлари бундан мустасно.


27. Мансабдор шахсларнинг ва улар оила аъзоларининг ҳаёти, саломатлиги, шаъни ва қадр-қимматини ушбу шахслар томонидан хизмат бурчи бажарилиши муносабати билан жиноий тажовузлардан муҳофаза қилиш амалдаги қонун ҳужжатлари билан кафолатланади.


28. Хизмат вазифаларини ёки хизмат бурчини бажариш муносабати билан мансабдор шахс мол-мулкига етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағларидан тўланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундирилади.


29. Мансабдор шахслар қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек Давлат солиқ қўмитасининг хизматни ўташ ва кадрлар билан ишлаш масалалари бўйича ҳужжатлари талабларига аниқ риоя этилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.


30. Давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари ўзларига бўйсунувчи ходимларни хизмати учун хавфсиз, мақбул шарт-шароитлар билан таъминлашга, уларнинг қонун ҳужжатларида, шунингдек Давлат солиқ қўмитаси ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқларини муҳофаза қилишга, уларга хизмат бўйича кўтарилиш ва маданий ҳордиқ учун имкониятлар яратишга мажбурдирлар.



5-БОБ. МАНСАБДОР ШАХСЛАРГА

МАХСУС УНВОНЛАР БЕРИШ ВА УЛАРНИ

МАХСУС УНВОНЛАРДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


31. Малака тавсифномалари талабларига жавоб берадиган мансабдор шахсларга, аттестациядан ижобий ўтган тақдирда, штатлар рўйхати бўйича эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда ҳамда олдинги унвонида хизмат қилиш муддати тугагач, изчил тартибда қуйидаги навбатдаги махсус унвонлар берилади:

Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати ва унга идоравий мансуб таълим муассасаларида:

   

Штатдаги лавозим*


Махсус унвон


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси


Солиқ хизматининг

бош давлат маслаҳатчиси


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Солиқ хизматининг

I даражали давлат

маслаҳатчиси


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Солиқ хизматининг

II даражали давлат

маслаҳатчиси


Бош бошқарма бошлиғи, мустақил бошқарма бошлиғи, ишлар бошқарувчиси, Солиқ академияси проректорлари, солиқ коллежлари директорлари


Солиқ хизматининг

III даражали давлат

маслаҳатчиси


Солиқ академияси факультетлари деканлари, солиқ коллежлари директорларининг ўринбосарлари, бош бошқармада бошқарма бошлиғи, мустақил бўлим бошлиғи, раис котибияти мудири, раис ёрдамчиси, раис ҳузуридаги котибият катта референти, навбатчи қисм бошлиғи


Солиқ хизматининг

I даражали маслаҳатчиси


Бош бошқарма ёки бошқарма бўлими бошлиғи, бошқармада бўлим бошлиғи ўринбосари, раиснинг биринчи ўринбосари ёрдамчиси, Солиқ академияси факультети деканининг ўринбосари, давлат солиқ бош инспектори, тезкор ходим, шўъба бошлиқлари, бош юрисконсульт, бош иқтисодчи, бош мутахассис

Солиқ хизматининг

II даражали

маслаҳатчиси

Етакчи мутахассис, давлат солиқ катта инспектори, навбатчи қисм навбатчиси, етакчи бухгалтер, Солиқ академиясининг кафедра мудирлари, профессор ва доцентлари, Солиқ академиясининг ахборот-ресурс маркази директори

Солиқ хизматининг

III даражали маслаҳатчиси


Давлат солиқ инспектори, I тоифали мутахассис, I тоифали бухгалтер, Солиқ академияси ва солиқ коллежларининг ўқитувчилари, Солиқ академиясининг илмий кенгаши котиби


Солиқ хизматининг

I даражали инспектори


      

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, шунингдек туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларида:

     

Штатдаги лавозим*


Махсус унвон


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари


Солиқ хизматининг

III даражали давлат

маслаҳатчиси


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, ўринбосарлари, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиқлари, вилоятлар марказлари шаҳарлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари


Солиқ хизматининг

I даражали маслаҳатчиси


Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари ва мустақил шўъбаларнинг бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ бошқармалари мустақил бўлимлари ва шўъбалари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, вилоятлар марказларидаги шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ўринбосарлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг бош бухгалтерлари, навбатчи қисмлари бошлиқлари


Солиқ хизматининг

II даражали маслаҳатчиси


Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошқармаларининг бўлимдаги шўъба бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ бош инспекторлари, тезкор ходимлари, бош мутахассислари, бош юрисконсультлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ўринбосарлари, давлат солиқ инспекциялари бўлимлари бошлиқлари

Солиқ хизматининг

III даражали маслаҳатчиси


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ катта инспекторлари, етакчи мутахассислари, навбатчи қисм навбатчилари, давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ бош инспекторлари, тезкор ходимлари, бош мутахассислари, бош юрисконсультлари, участка давлат солиқ бош инспекторлари

Солиқ хизматининг

I даражали инспектори


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ инспекторлари, мутахассислари, давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ катта инспекторлари, участка давлат солиқ катта инспекторлари

Солиқ хизматининг

II даражали инспектори


Давлат солиқ инспекцияларининг участка давлат солиқ инспекторлари, етакчи мутахассислар


Солиқ хизматининг

III даражали инспектори


Давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ инспекторлари, I даражали мутахассислар


Солиқ хизматининг

инспектори


              

*) Давлат солиқ хизмати органларида ишлайдиган, лавозими ушбу жадвалда кўрсатилмаган шахсларга махсус унвонлар Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган эгаллаб турган лавозими бўйича тенглаштирилган мақомига мувофиқ берилади.


32. Мансабдор шахсларга:

солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II, III даражали давлат маслаҳатчиси махсус унвонлари - Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан;

солиқ хизматининг I, II, III даражали маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I даражали инспектори махсус унвонлари - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан;

солиқ хизматининг II ва III даражали инспектори, солиқ хизматининг инспектори махсус унвонлари - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан берилади.

Идоравий мансуб таълим муассасалари ходимларига махсус унвонлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан берилади, ушбу банднинг иккинчи хатбошида келтирилган махсус унвонлар бундан мустасно.


33. Мансабдор шахслар махсус унвонда хизмат қилишининг қуйидаги муддатлари белгиланади:

солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси - 4 йил;

солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси - 4 йил;

солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси - 3 йил;

солиқ хизматининг I даражали инспектори - 3 йил;

солиқ хизматининг II даражали инспектори - 2 йил;

солиқ хизматининг III даражали инспектори - 2 йил;

солиқ хизматининг инспектори - 1 йил.

Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II, III даражали давлат маслаҳатчиси учун махсус унвонларда хизмат қилиш муддатлари белгиланмайди.


34. Махсус унвонда хизмат қилиш муддати махсус унвон бериш тўғрисидаги буйруқ чиққан кундан бошлаб ҳисобланади. Мансабдор шахсларнинг пасайтирилган махсус унвонда бўлган вақти тикланган унвондаги хизмат муддатига қўшилмайди.


35. Раҳбарлик лавозимига янги қабул қилинган мансабдор шахсларга махсус унвон эгаллаб турилган штатдаги лавозими бўйича синов муддати тугагандан кейин берилади, солиқ хизматининг инспектори махсус унвони бундан мустасно.


36. Мансабдор шахсларга, янада юқорироқ унвон бериладиган лавозимга ўтказилганда ва тайинланганда, унга навбатдаги махсус унвонни, янги лавозимда бўлиш муддатидан қатъи назар, ва навбатда ва муддатларга риоя қилмасдан олиш ҳуқуқи берилади, бироқ мазкур унвон унинг махсус унвонидан икки даражадан юқори бўлмаслиги керак.


37. Интизомий жазо олган ёхуд унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ёки қонунчиликни ёки хизмат интизомини бузганлик факти бўйича хизмат текшируви ўтказилаётган мансабдор шахсларни навбатдаги махсус унвонларни беришга ёки рағбатлантиришга тавсия этиш интизомий жазо олиб ташлангунгача ёхуд жиноий иш озод қилувчи асослар бўйича тўхтатилгунгача ёки хизмат текшируви тугагунгача амалга оширилмайди.


38. Истисно тартибида, ваколатли мансабдор шахслар навбатдаги махсус унвонларни муддатидан олдин ёки эгаллаб турилган штатдаги лавозим бўйича белгилангандан бир даража юқори унвонни қуйидаги мезонлар бўйича олишлари мумкин:

хизмат бурчини бажариш вақтида кўрсатган қаҳрамонлиги, жасорати ва мардлиги учун - эгаллаб турилган махсус унвондаги хизмат муддатидан қатъи назар;

хизмат вазифаларини виждонан бажаргани ва ишдаги юксак ютуқлари учун - махсус унвон бўйича белгиланган хизмат муддатининг камида ярми ўтгандан кейин.

Мансабдор шахсларга махсус унвон эгаллаб турилган штатдаги лавозим бўйича белгилангандан бир даража юқори унвон давлат солиқ хизмати органларидаги хизматнинг бутун даври мобайнида фақат бир марта берилиши мумкин.


39. Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати масъул таркибий тузилмаси, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органи ва идоравий мансуб таълим муассасаси раҳбари ўз ходимларининг махсус унвондаги хизмат муддати тугагач бир ой муддатда навбатдаги унвон бериш бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим этишга мажбурдир.

Мансабдор шахсларни навбатдаги махсус унвон беришга тақдим этиш асоссиз равишда кечиктирилган тақдирда юқорида келтирилган шахслар меҳнат ҳақидаги қонунларга мувофиқ интизомий жавобгарликка тортилади.


40. Идоралараро ротация тариқасида давлат солиқ хизмати органларидаги лавозимга тайинланган ходимларга махсус унвонлар амалдаги унвонлар ва даражали унвонларга тенг равишда берилади.


41. Мансабдор шахсларга берилган махсус унвонлар уларда умрбод сақланиб қолади.


42. Давлат солиқ хизмати органларига хизматга қайтадан қабул қилинган шахсларда илгари берилган махсус унвонлар сақланади.

Бунда, агар эгаллаб турилган лавозим янада юқорироқ унвонни тақозо этса, у ҳолда ушбу унвон синов муддати тугагач берилади ва у илгариги махсус унвондан кўпи билан икки даража юқори бўлиши керак.

Агар эгаллаб турилган лавозим пастроқ махсус унвонни тақозо этса, у ҳолда хизматга қайтадан қабул қилинган шахсларда уларнинг илгари берилган махсус унвони сақланиб қолади.


43. Мансабдор шахсларга навбатдаги махсус унвон беришга тавсия этишни кечиктириш, махсус унвонни бир даражага пасайтириш Давлат солиқ қўмитасининг раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан ўз ваколатлари доирасида, тегишли даражалардаги бошқарма раҳбарлари тақдимномасига биноан хизмат бурчини бузганлик, хизмат вазифаларини зарур тарзда бажармаганлик учун амалга оширилади.

Махсус унвони пасайтирилган мансабдор шахслар илгариги махсус унвонига Давлат солиқ қўмитасининг раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан тегишли даражалардаги бошқармалар раҳбарларининг тақдимномасига биноан тикланадилар.

Мансабдор шахслар илгариги махсус унвонга тиклангунларигача уларга навбатдаги унвон берилишига ёки уларнинг махсус унвони такроран пасайтирилишига йўл қўйилмайди.


44. Мансабдор шахслар махсус унвондан:

ходим ўз номига иснод келтирувчи қилмишлари учун давлат солиқ хизмати органларидан бўшатилганда;

жиноят содир этганлик учун - суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан маҳрум этилиши мумкин.


45. Махсус унвонларга эга бўлган мансабдор шахсларга ҳар ойда махсус унвон ва кўп йил хизмат қилганлиги учун устама ҳақ тўланади. Махсус унвон учун (махсус унвон берилган вақтдан бошлаб тўланадиган) ва кўп йил хизмат қилганлиги учун (иш стажига кўра) устама ҳақ миқдорлари лавозим маошига нисбатан коэффициентлар билан (мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ) белгиланади.

Кўп йил хизмат қилганлик учун устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан касаба уюшмаси органи билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.


46. Солиқ академиясига ва солиқ коллежларига ишга қабул қилинган ва ўтказилган мансабдор шахсларда уларнинг илгариги махсус унвони, шунингдек, махсус унвон ва кўп йил хизмат қилганлик учун устамалар тўлаш тартиби сақланиб қолади. Солиқ академиясида ва солиқ коллежларида ишлаган вақт давлат солиқ хизмати органларига хизматга қайтиб келинганда махсус унвондаги хизмат муддатига қўшилади.



6-БОБ. ХИЗМАТДАН БЎШАТИШ


47. Мансабдор шахсларни хизматдан бўшатиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ амалга оширилади.


48. Жиноят содир этганлик учун суд томонидан жазоланган мансабдор шахслар ҳукм қонуний кучга киргандан кейин давлат солиқ хизмати органларидан бўшатиладилар.


49. Вафот этган, ҳалок бўлган ёки белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб эътироф этилган мансабдор шахслар давлат солиқ хизмати органларининг ходимлар таркибидан чиқариладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор

шахсларининг лавозим маошларига махсус

унвон учун ҳар ойлик устама ҳақ

МИҚДОРЛАРИ

Махсус унвон номи


Лавозим маошига қўшимча ҳақ

миқдори (коэффициент ҳисобида)


Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси


0,65

Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси


0,60

Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси


0,55

Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси


0,50

Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси


0,45

Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси


0,40

Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси


0,35

Солиқ хизматининг I даражали инспектори


0,30

Солиқ хизматининг II даражали инспектори


0,25

Солиқ хизматининг III даражали инспектори


0,20

Солиқ хизматининг инспектори


0,15

          





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати

органлари мансабдор шахсларининг лавозим маошларига

кўп йил хизмат қилганлик учун ҳар ойлик устама ҳақ

МИҚДОРЛАРИ

Иш стажи

Лавозим маошига устама ҳақ миқдори

(коэффициент ҳисобида)


3 йилдан 5 йилгача


0,05

5 йилдан 7 йилгача


0,15

7 йилдан 10 йилгача


0,20

10 йилдан 12 йилгача


0,25

12 йилдан 15 йилгача


0,30

15 йилдан 20 йилгача


0,35

20 йилдан ортиқ


0,40

         


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 929-модда

































Время: 0.2101
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск