ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Мусиқа. Хореография. Театр /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2017 й. 678-сон "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.08.2017 й.

N 678



"ЎЗБЕККОНЦЕРТ" ДАВЛАТ МУАССАСАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сон Фармонига мувофиқ "Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг самарали фаолиятини таъминлаш, ўзбек миллий мусиқа, академик, эстрада ижрочилиги ҳамда миллий рақс ва хореография ижрочилик санъатини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг марказий аппарати бошқарув ходимлари чекланган сони 25 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

"Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси тўғрисидаги устав 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирига, зарур ҳолларда, "Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Қуйидагилар "Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мамлакатимизда концерт-томоша ва гастроль фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;

концерт-томоша ва гастроль фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

ёш ва иқтидорли ижрочиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, бадиий юксак мусиқа асарлари, қўшиқлар ва видеоклипларнинг яратишни таъминлаш ва рағбатлантириш;

миллий рақс ва хореография, опера санъати, ансамбль ва оркестрларнинг ўзбек миллий маданияти тараққиётидаги ўрнини янада ошириш, уларнинг ғоявий-бадиий йўналишларини миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда ривожлантириш;

мамлакатимиз ҳудудида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ва "Ўзбекрақс" миллий рақс бирлашмасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ҳамда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашига ҳисобот беради;

"Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан берилган концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар ва концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатномалар тегишли равишда ушбу лицензиялар ва рухсатномалар берилган муддатгача амал қилади ва қайта расмийлаштирилиши талаб этилмайди;

"Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг марказий аппарати фаолияти концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия беришдан ундириладиган давлат божи тушуми суммасидан 70 фоиз миқдоридаги ажратмалар, "Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бўлимларининг фаолияти концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси учун ўрнатилган алоқа воситаларини, шу жумладан Ҳукумат алоқа воситаларини "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ихтиёрида сақлаб қолсин.


5. "Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг марказий аппарати Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 2-уйда жойлаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва туризмни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 августдаги

678-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг

марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ

Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши

Директор


































Директорнинг ташкилий масалалар бўйича ўринбосари

Директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари

Миллий рақс ва хореография санъатини ривожлантириш бўлими

3

Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими

4

Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш ва ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими

3

Иқтисодий таҳлил ва бухгалтерия

ҳисоби бўлими

3

Ахборот-коммуникация технологиялари ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими

2

Оммавий тадбирлар, ижодий жамоалар ва яккахон ижрочилар овоз ёзиш студияси

3

Халқаро алоқалар бўлими

1















Бош юрисконсульт

1
















































Кадрлар бўйича инспектор

1




















































Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаати билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1



































   

Ходимларнинг умумий сони 25 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчиликда белгиланган меъёрларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 августдаги

678-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳри ҳудудий бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ







Бошлиқ





























Концерт-томоша фаолияти бўйича мутахассис

1

Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўйича мутахассис

1

Ҳисобчи

1

   

Ходимларнинг умумий сони 4 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 августдаги

678-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида" 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорида:


а) 2-банднинг еттинчи хатбошидаги "ва спорт ишлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3, 4, 5, 7 - 11-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилаб қўйилсинки, Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши Низомида кўзда тутилган дастурий вазифаларни амалга оширади, юридик ва жисмоний шахслар, ижодий жамоалар, гуруҳлар, яккахон ижрочилардан концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишга махсус рухсатнома (лицензия) олиш учун тушган аризаларни кўриб чиқиб, муҳокама қилади, санъаткорларнинг ижодий нуфузи, маҳорати, профессионал малакаси, репертуар савиясига қараб, уларга хулоса беради. Мазкур гуруҳ хулосаси "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси томонидан лицензиялар берилиши учун асос ҳисобланади.";


г) 2-иловада:


2.10-банддаги "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


4.1-банддаги "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг бош директори лавозимига тайинлаш учун Вазирлар Маҳкамасига номзод тавсия этади" сўзлари чиқариб ташлансин;


4.2-банддаги "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси бош директорининг" сўзлари "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директорининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


5.1, 5.2 ва 5.3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5.1. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси Кенгашнинг ишчи органи, Ижодий кўмаклашувчи гуруҳ унинг маслаҳат органи ҳисобланади.

5.2. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи жамоатчилик асосида фаолият юритади.

5.3. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи раҳбари Кенгаш раисининг ўринбосарлари ҳисобланади.";


5.4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


5.5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5.5. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ўз фаолияти бўйича йилнинг ҳар чорагида бир марта Кенгаш олдида ҳисобот беради.";


д) 3, 4 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 августдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти тўғрисидаги низомда:


а) 7, 9, 10 ва 18-бандлардаги "маданият ва спорт ишлари" сўзлари "маданият" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Қорақалпоғистон Республикаси вилоят ва Тошкент шаҳри комиссияларининг фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги вилоят ҳамда Тошкент шаҳри маданият бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади, унинг таркиби жойлардаги етук маданият ва санъат соҳаси мутахассислари ҳамда таниқли санъаткорлар, "Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг ҳудудий бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат бўлади.

Комиссия таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади.".

           

          

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 930-модда





































Время: 0.1621
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск