ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2017 й. 679-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2017 й.

N 679



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларни

муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни

кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат

кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил

31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат

кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-

тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 29 августдаги

679-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқи ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида" 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 5-модда):


а) 2-банднинг "туманлар (шаҳарлар)" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


4-банднинг тўртинчи хатбошидаги "туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарига" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиалларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг биринчи хатбошидаги, 10-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 13-банддаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Қурилиши тугалланган уй ва турар жойга кадастр иши Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали томонидан тайёрланади ва буюртмачи (қурувчи) томонидан қабул қилиш комиссиясига тақдим этилган ҳужжатлар таркибига киритилади.

Турар жой иморатларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмасдан уларнинг кадастр иши берилишига йўл қўйилмайди.";


14 ва 15-бандлардаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-иловада:


7-банддаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандда "туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-иловада:


6-банднинг ўн биринчи хатбошидаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банддаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 492-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 11-12-сон, 66-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 12-сон, 97-модда) билан тасдиқланган Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги низомда:


а) 15-банднинг биринчи хатбошидаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 28-банднинг учинчи хатбошидаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 31-бандда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 32-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"берилган ер участкасини берилган кундан бошлаб уч йил мобайнида ўзлаштиришни бошлашга, қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқлангандан кейин бир ой мобайнида уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига мурожаат қилишга мажбурдир".

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорлари 32-бандининг "Ажратмалар миқдори (фоизларда)" устунидаги "40" рақами "100" рақами билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон 40-модда) билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида низомнинг 3-банди биринчи хатбошидаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июндаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил 6-сон, 43-модда) билан тасдиқланган Болалар уйлари тўғрисидаги низом 1-иловасининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалидан турар жой майдони болаларга бириктирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (далолатнома, уй дафтари, кадастр иши нусхалари, турар жойнинг эгаси ва турар жойни хусусийлаштириш факти тўғрисидаги), улар мавжуд бўлганда".

23. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 28-банддаги "туман, шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловадаги "туман, шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 71-модда):


а) 1-банддаги "кадастр ҳужжатларини техник инвентаризациядан ўтказиш ва расмийлаштириш бўйича" сўзлари "кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки:

2014 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги давлат хизматлари ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан тўлов ундирилмасдан амалга оширилади:

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

кўчмас мулк объектларини ижарага бериш (ижарага олиш) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

ипотека ва ипотека шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

бинолар ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотномалар бериш, жумладан бегоналаштирилаётган ёхуд мерос бўйича ўтаётган бинолар ва иншоотларнинг амалдаги таркибини ва ҳолатини аниқлаштириш мақсадида уларни натурада ўрганиш;

шахсий турар жойи мавжудлиги (йўқлиги) тўғрисида маълумотномалар бериш.

2017 йил 1 сентябрдан бошлаб иловада қайд этилган кўчмас мулк объектларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари қиймати 25 фоизга кўпайтирилсин. Бунда қиймат кўпайтирилиши ҳисобига тушадиган (солиқлар чегириб ташланган ҳолда) маблағларнинг 100 фоизи Ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади";


в) илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига

кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича

давлат хизматлари нархларини белгилаш

ТАРТИБИ

      

Т/р

Давлат хизматларининг номи


Ишлар нархи


       

I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга

оид қисмига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр

ҳужжатларини расмийлаштириш

       

1.1.

Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк


Энг кам ойлик иш ҳақининг 1,25 баравари


1.2.

Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк


Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда


1.3.

Умумий майдони 1000 квадрат метрдан 5000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк


Энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда


1.4.

Умумий майдони 5000 квадрат метрдан 15000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк


Энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда


1.5.

Умумий майдони 15000 квадрат метрдан 50000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк


Энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда


1.6.

Умумий майдони 50000 квадрат метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк


Энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда


       

II. Кўчмас мулк объектларининг турар-жой фондига оид

қисмига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр

ҳужжатларини расмийлаштириш

    

2.1.

Кўп квартирали уйдаги квартира


Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда


2.2.

Якка тартибдаги турар жой

Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда


    

III. Ер участкаларига кадастр ишини тайёрлаш

ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

       

3.1.

Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси


Бепул

3.11.

Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси


Энг кам ойлик иш ҳақининг 1,25 баравари


3.12.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси


Энг кам ойлик иш ҳақининг 1,25 баравари


3.2.

Нотурар объектлари қуриш учун ажратилган ер участкаси


Энг кам ойлик иш ҳақининг 1,25 баравари


3.3.

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси


Энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 баравари


           

Изоҳлар:

умумий майдонни аниқлашда барча иморатлар ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 208-моддасига биноан кадастр ишини тайёрлаш хизматлари нархидан қўшимча қиймат солиғи олинмайди;

кадастр иши йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда) унинг нусхаси (дубликати)ни тайёрлашнинг нархи кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан, хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади;

кадастр ишини янгилаш зарурати юзага келганда янги ташкил қилинган (реконструкция қилинган) кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади ва уларнинг нархи мазкур Низомга мувофиқ белгиланади.".

28. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон 106-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 13-банднинг биринчи хатбошидаги "туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловадаги "туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 299-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 21-сон 394-модда) билан тасдиқланган Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари учун хизмат уй-жойларини қуриш, тақсимлаш, фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 931-модда













































Время: 0.1491
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск