ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

"Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум" МЧЖ томонидан заём бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.08.2017 й. 681-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 29 августдаги

681-сон қарорига

ИЛОВА



"Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум"

МЧЖ томонидан заём бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Тошкент шаҳрининг банд бўлмаган аҳолисини ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этиш, аҳолининг замонавий машиналар, асбоб-ускуналар хом ашё ва материаллар сотиб олиш учун молиявий ресурслардан фойдаланишини кенгайтириш йўли билан касаначиликни ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2996-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган "Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум" МЧЖ томонидан заём бериш тартибини белгилайди.


2. "Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум" МЧЖ томонидан қарз бериш тартиби ушбу Низомга иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


"Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум" МЧЖ (кейинги ўринларда Консорциум деб аталади) - касаначиларга ёки буюртмачига касаначиликни ташкил этиш учун заём берувчи масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилган юридик шахс;


касаначи - Тошкент шаҳрида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шунингдек фуқаролиги бўлмаган, буюртмачи билан тегишли шартнома тузган, 16 ёшга тўлган ва ундан катта ёшдаги жисмоний шахс;


биргаликда заём олувчи - ҳар ойда заём ва заём бўйича фоизларни тўлашда иштирок этаётган, шунингдек заём бўйича солидар масъулият олган касаначининг эри (хотини), яқин қариндошлари (ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари, болалари) ва бошқа жисмоний шахслар;


буюртмачи - касаначилик маҳсулотининг буюртмачиси, касаначи билан тегишли меҳнат шартномаси тузган Ўзбекистон Республикаси резиденти;


заём - замонавий машиналар, асбоб-ускуналар хом ашё ва материаллар сотиб олиш учун қайтариш, тўлов, таъминот, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартларида касаначига ёки буюртмачига бериладиган пул маблағлари;


заём шартномаси - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2996-сон қарори билан тасдиқланган Касаначилик фаолияти турларига мувофиқ фаолиятни ташкил этиш учун Консорциум ва касаначи ёки буюртмачи ўртасидаги заём бериш тўғрисидаги шартнома;


имтиёзли давр - заём бўйича асосий қарзни тўлаш кечиктириладиган давр.


4. Консорциум капитали қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

ўз маблағлари, шу жумладан молия-хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар;

текин асосда олинган пул маблағлари ва мол-мулк;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Консорциумнинг фаолияти жараёнида юзага келиши мумкин бўлган йўқотишларни қоплаш мақсадида Консорциумнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда захира фонди шакллантирилиши мумкин.


6. Консорциум қуйидагиларга ҳақли эмас:

қарз мажбуриятларини чиқариш ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан маблағларни омонатга (депозитга) қабул қилиш;

юридик ва жисмоний шахслардан заёмлар жалб қилиш, муассислар бундан мустасно;

ўз муассисларининг мажбуриятлари бўйича кафил бўлиш, шунингдек улар мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан бошқача тарзда таъминот тақдим этиш.



2-БОБ. ЗАЁМ ШАРТЛАРИ


7. Заём касаначига ёки буюртмачига заём шартномаси асосида 6 ойлик имтиёзли давр билан уч йил муддатга берилади.


8. Бир нафар касаначига ёки буюртмачига бериладиган заём суммаси буюртманома бериш санасида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

9. Заёмдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг заём шартномаси тузиш кунидаги қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда белгиланади.


10. Берилган заёмлар бўйича асосий қарзни қайтариш имтиёзли давр тугагандан кейинги ойдан бошланади.


11. Фоизлар ҳар куни заём бўйича қарзнинг амалдаги қолдиғига ҳисобланади. Заём бўйича фоизлар ҳар ойда, заём шартномасида кўрсатилган жадвал бўйича ундирилади.



3-БОБ. ЗАЁМНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


12. Заём олиш учун касаначи қоидага кўра, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда Консорциумнинг ўзи яшаш жойидаги филиалларидан бирига мурожаат қилади:

заёмнинг мақсади, таъминоти, муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда, заём бериш тўғрисида ариза;

касаначи паспортининг нусхаси (фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш учун рухсатноманинг нусхаси);

заёмдан фойдаланишнинг бутун даври учун бизнес-режа;

касаначи ва буюртмачи ўртасида тузилган тегишли меҳнат шартномасининг нусхаси.


13. Касаначи ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этишда паспортнинг (фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш учун рухсатноманинг) аслини ҳам тақдим этади.


14. Заём олиш учун буюртмачи, қоидага кўра, Консорциумнинг буюртмачи давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги филиалига мурожаат қилади ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

заёмнинг мақсади, таъминоти, муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда заём бериш тўғрисида ариза;

хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг 2-картотека бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномаси;

заёмдан фойдаланишнинг бутун даври учун бизнес-режа;

заёмдан фойдаланиш даври учун бизнес-режа;

касаначилик маҳсулоти буюртмачиси ва касаначи ўртасида тузилган тегишли шартноманинг нусхаси.


15. Касаначи ёки буюртмачи томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида таъминотнинг қуйидаги турларидан бир тақдим этилади:

сотиб олинадиган товарлар (замонавий машина ва асбоб-ускуналар сотиб олишда);

кўчар ва кўчмас мулк гарови;

қимматли қоғозлар;

тижорат банки ёки суғурта ташкилотининг кафолати;

учинчи шахснинг кафиллиги;

олинган заёмнинг касаначи ёки буюртмачи томонидан қайтарилмаслик таваккалчилигининг Консорциум фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисида суғурта полиси.


16. Кафиллик Консорциум фойдасига кафил билан касаначи ёки буюртмачи ўртасида ёзма шаклда уч нусхада тузиладиган кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади. Кафиллик шартномасининг охирги варағида кафил ва касаначи ёки буюртмачи имзоларидан кейин ушбу кафиллик Консорциум томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида ёзув қайд этилади, у Консорциум филиали бошқарувчиси имзоси билан тасдиқланади ва думалоқ муҳр босилади.


17. Консорциум филиали томонидан барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза юзасидан заём бериш ёки заём беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш муддати ушбу ариза тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.


18. Консорциум филиалининг қарори заём бериш заём беришни рад этиш учун асос ҳисобланади.


19. Қуйидагилар заём беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

зарур тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилиши;

тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;

илгари берилган заёмлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликнинг мавжудлиги;

буюртмачида солиқлар, шунингдек тижорат банкларининг кредитлари ва хизматлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликнинг мавжудлиги.


20. Заём беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда Консорциум филиали қарор қабул қилинган кундан кейинги иш кунидан кечикмай касаначи ёки буюртмачига заём бериш рад этилган сабаблар кўрсатилган ҳолда ёзма ёхуд электрон шаклда хабарнома юборади.


21. Заём бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда Консорциум филиали ва касаначи ёки буюртмачи ўртасида заём шартномаси тузилади, шунингдек ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган заём таъминоти турларидан бири қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


22. Заём шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:

заём олиш мақсади;

заём миқдори;

заёмни бериш муддати;

заём бўйича фоиз ставкаси ҳажми;

заём бўйича таъминот ҳақида маълумот;

заём бўйича асосий қарз ва фоизларни қайтариш тартиби ва муддатлари;

томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

томонларнинг масъулияти;

заёмдан фойдаланиш мониторингини олиб бориш тартиби;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар.


23. Зарур ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг Консорциум филиали Консорциумга буюртманома ва молиялаштиришни очиш учун тегишли ҳужжатлар нусхасини юборади.


24. Консорциум Консорциум филиалдан буюртманома олинган куннинг эртасидан кечикмай касаначи ёки буюртмачига ўзининг бухгалтерия ҳисобида ҳар бир заём бўйича операцияни ҳисобга олиш ва мониторинг олиб бориш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда алоҳида синтетик ҳисобрақами очади.



4-БОБ. ЗАЁМ БЕРИШ ВА УНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


25. Заём Консорциум филиалининг заём шартномаси ва буюртманомасида назарда тутилган мақсадлар учун Консорциум тўлов топшириқномаларига мувофиқ унинг банкдаги ҳисобрақамидан маблағларни нақд пулсиз шаклда ўтказиш йўли билан берилади.


26. Касаначи (биргаликда заём олувчи) заём ва у бўйича ҳисобланган фоизларни қуйидаги шаклда қайтариши мумкин:

касаначи (биргаликда заём олувчи)нинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳисобидан нақд пулсиз шаклда ўтказиш орқали;

нақд пул топшириш орқали;

касаначи (биргаликда заём олувчи)нинг пластик картасидан ва тижорат банкларидаги омонатлари бўйича ҳисобрақамларидан маблағни нақд пулсиз шаклда ўтказиш орқали;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан.


27. Буюртмачи заём ва у бўйича ҳисобланган фоизларни қуйидаги шаклда қайтариши мумкин:

нақд пулсиз шаклда ўтказиш орқали;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан.


28. Касаначи (биргаликда заём олувчи) ва буюртмачи асосий қарз ҳамда ҳисобланган фоизларни заём шартномасида белгиланган қайтариш муддати бошлангунга қадар заёмни муддатидан аввал қайтариш учун воситачилик тўловини тўламасдан қайтариш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. ЗАЁМДАН ФОЙДАЛАНИШ МОНИТОРИНГИНИ

ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ


29. Заёмдан фойдаланишнинг бутун даврида Консорциум филиали бевосита жойларга чиқиб заёмдан самарали ва мақсадли фойдаланишнинг доимий мониторингини олиб боради.

Мониторинг якунлари бўйича Консорциум филиали ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ходими касаначи ёки буюртмачининг вакили иштирокида тегишли ҳужжатни расмийлаштиради.


30. Касаначи ёхуд буюртмачи заём маблағидан мақсадли фойдаланиш тўғрисида заём шартномаси шартларини бажармаган ҳолларда, Консорциум филиали касаначи ёки буюртмачидан заём маблағини муддатдан олдин қайтариш ва ҳисобланган фоизларни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


31. Заём бўйича қарзни ундиришда биринчи навбатда фойдаланилган заём учун фоизлар ундирилади.


32. Касаначи ёки буюртмачи заём бўйича тўловлар ва ҳисобланган фоизларни тўламаса ёхуд ўз вақтида тўламаса, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда Консорциум филиали гаровга қўйилган мол-мулкни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш тўғрисида мурожаат қилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


33. Ушбу Низом қоидалари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



"Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум"

МЧЖ томонидан заём бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

1-босқич (а)

Касаначи


        

Қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда яшаш жойи бўйича Консорциумнинг филиаллардан бирига мурожаат қилиш:

заёмнинг мақсади, таъминоти, муддати ва суммасини кўрсатган ҳолда заём бериш тўғрисида ариза;

касаначи паспортининг нусхаси (фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш учун рухсатнома нусхаси);

яшаш жойидан маълумотнома;

заёмдан фойдаланишнинг бутун даври учун бизнес-режа;

касаначи ва буюртмачи ўртасида тузилган тегишли меҳнат шартномасининг нусхаси.

          


Заруриятга қараб









1-босқич (б)

Буюртмачи


       

Қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда яшаш жойидаги Консорциум филиалига давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида мурожаат қилиш:

заёмнинг мақсади, таъминоти, муддати ва суммасини кўрсатган ҳолда заём бериш тўғрисида ариза;

хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг 2-картотека бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномаси;

заёмдан фойдаланишнинг бутун даври учун бизнес-режа;

касаначилик маҳсулоти буюртмачиси ва касаначи ўртасида тузилган тегишли шартноманинг нусхаси.

          


Заруриятга қараб









2-босқич

Консорциум


      

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш. Қуйидагилар:

заём бериш тўғрисида;

заём беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

         


3 иш куни мобайнида









3-босқич

Консорциум, касаначи, буюртмачи


      

Заём бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда:

заём шартномасини тузиш;

заём таъминотини расмийлаштириш;

заём бериш.

         


       

бир кун муддатда

ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг бир кун муддатда

      









4-босқич

Консорциум, касаначи, буюртмачи


      

Заём бериш рад этилгани ҳақида қарор қабул қилинганда - касаначи ва буюртмачига асосли сабаблар кўрсатилган хабарнома юбориш.

      


Қарор қабул қилингандан сўнг бир кун муддатда



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 932-модда








































Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск