ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.08.2017 й. ПҚ-3230-сон "2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.2017 й.

N ПҚ-3230



2018 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН

АВГУСТ ПИЁЗИ ВА САРИМСОҚПИЁЗ

ҲАМДА ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИДА САБЗАВОТ

ЭКИНЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ, ЭКИШ УЧУН

ТАЛАБ   ЭТИЛАДИГАН   МОДДИЙ-ТЕХНИКА

РЕСУРСЛАРИНИ ЎЗ МУДДАТИДА ЕТКАЗИБ

БЕРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолини эрта баҳорда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш, бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш учун 2017 йил август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз экинлари ҳамда ноябрь-декабрь ойларида сабзавот экинларининг экспортбоп ва юқори ҳосилли навларини тўқсонбости усулида қисқа муддатларда экиш, агротехника тадбирларини ўз вақтида ўтказиш, уларга талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини етказиб бериш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, "Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини турлари бўйича жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туманларида 2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини турлари бўйича жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 1а - 1л-иловаларга* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда барча тоифадаги хўжаликларда 2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида етиштириладиган сабзавот маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экиш учун талаб этиладиган уруғлик, минерал ўғит ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ҳажмлари ҳисоб-китоби 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. 2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш, экиш, етиштириш, етиштирилган маҳсулотни ички ва ташқи бозорларга сотиш ишларини ташкил этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринда - Республика комиссияси деб аталади) таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Республика комиссияси (Мирзаев) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарори билан тасдиқланган 4 та сектор раҳбарлари билан биргаликда:

2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинлари экиладиган майдонларни шудгорлаш, экишга ер тайёрлаш, очиқ майдонлар ва боғ-ток қатор ораларига экиш ишларини тизимли ташкил этишни;

август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида экилган сабзавот экинларини эрта баҳорда озиқлантириш, суғориш, парваришлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг оптимал муддатларда бажарилишини назорат қилиш ва мониторинг юритишни;

талаб этиладиган ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва бошқа моддий ресурсларни ўз вақтида етказиб берилишини, етиштирилган маҳсулотни ички ва ташқи бозорларга сотишни, қилинган харажатларни қоплаш ишларини мувофиқлаштириб бориши;

август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида экилган сабзавот экинларидан олинадиган маҳсулотларга фермер хўжаликлари билан экспорт қилувчи ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида контрактация шартномалари тузилишини, олдиндан аванс тўловлари ва якуний тўловларни амалга оширилишини;

эрта баҳорда етиштирилган маҳсулотларни 2018 йилнинг март ойидан бошлаб ички бозорлар ва Тошкент шаҳар ярмаркаларига етказиб бериш бўйича режа-жадвалларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни бажарилишини назорат қилишни;

ҳар ойда икки марта август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларни сифатли қилиб экиш, етиштириш, ички ва ташқи бозорларга сотиш ишларини танқидий муҳокама қилиб боришни таъминласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларнинг экилишини тизимли ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича вазирликлар ва идоралардан ҳамда республика тижорат банкларидан бириктирилган ишчи гуруҳ таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига:

а) жорий йилнинг 25 августига қадар ҳудудларнинг тупроққлим, сув таъминоти шароитларини инобатга олган ҳолда август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экин турларини фермер ва деҳқон хўжаликлари кесимида жойлаштирилишини туман ҳокими қарори билан тасдиқлаш;

б) экинлардан бўшаган майдонларни тозалаш ва ер тайёрлашни ташкил қилиш, экин турларини фермер ва деҳқон хўжаликлари кесимида жойлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари раҳбарлигида;

в) август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинлар тўқсонбости экинларни экиш ва парваришлаш ишларини моддий-техника ресурслари, шу жумладан уруғлик, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари билан таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида ишчи гуруҳлар ташкил этиш:

2017 йил 25 августгача фермер ва деҳқон хўжаликларига юқори сифатли уруғликларни дориланган ва сертификатлар мавжуд бўлган тақдирда камида 50 фоиз ҳақини олдиндан тўлаш шарти билан етказиб берилишини таъминлаш;

2017 йил 10 сентябргача фермер хўжаликлари билан Тошкент шаҳар ярмаркалари, тайёрлов ва экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасида тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ маҳсулот етиштирувчиларга шартнома қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аванс маблағларини тўлаб бериш чораларини кўриш вазифалари юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари 2017 йилнинг 10 сентябрига қадар фермер ва деҳқон хўжаликлари билан улгуржи харидорлар, шу жумладан тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар, агрофирмалар, савдо харид корхоналари ўртасида контрактация шартномаларини тузилишини якунлаш ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фермер ва деҳқон хўжаликлари билан улгуржи харидорлар, шу жумладан тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар, агрофирмалар, савдо харид корхоналари ўртасида тузилган шартномаларни бажаришда қонунчиликка риоя қилиниши юзасидан тизимли назорат олиб борсин.


7. Август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларни тўлиқ ҳажмларда экилиши, кўзланган ҳосилни олиниши, етиштирилган маҳсулотни белгиланган мақсадларга ишлатилишига Республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.


8. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида экиладиган сабзавот экинлари учун республикада етишмайдиган уруғликларни хориждан олиб келиш ва белгиланган тартибда жойларга етказиб берилишини таъминласин.


9. "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти, "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамияти, "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ўн кун муддатда август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларни экиш учун талаб этиладиган ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ва минерал ўғитларни давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналарига етказиб бериладиган нархларда етказиб бериш вазифаси юклансин.

Экинларни экиш ва уларни парваришлаш учун ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари республикада шаклланган нархларга 10 фоизгача устама қўйилиши орқали таъминлаб берилишига розилик берилсин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тижорат банклари билан биргаликда тўқсонбости усулида сабзавот экинларни экиш ва унинг агротехникасини амалга ошириш учун талаб этиладиган кредитларни маҳсулот етиштирувчи ва харид қилувчи ташкилотларга бир ой муддатда ажратилишини ташкил этсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамияти, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда жорий йилнинг 25 августигача август пиёзи ва саримсоқпиёз, 10 ноябргача тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экиш ҳамда агротехникаси бўйича кўргазмали - амалий ўқув-семинари ўтказишни;

бир ой муддатда республика ҳудудларининг тупроққлим шароитларини инобатга олган ҳолда очиқ майдонларга, боғ ва ток қатор ораларига август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинлари навлари бўйича жойлаштириш, экиш ва парваришлаш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқсин ва уларни жойларга етказилишини ташкил этсин.


12. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан биргаликда август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини етиштириш бўйича илғор тажрибалар ва унинг иқтисодий самараси тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.


13. Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан биргаликда август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экиш ишларини доимий мониторингини юритган ҳолда, тўлиқ экилиши юзасидан назорат ўрнатсин ҳамда 2017 йил 25 декабрига қадар фермер ва деҳқон хўжаликлари кесимида инструментал ўлчовдан ўтказсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев



*) 1а - 1л-иловалар берилмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 августдаги

ПҚ-3230-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз

ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини

турлари бўйича жойлаштиришнинг прогноз

КЎРСАТКИЧЛАРИ

        

Ҳудудлар номи


Жами

экилади-

ган экин

майдон


Шу жумладан:


август-сентябрь ойи


тўқсонбости (ноябрь-декабрь)


жами

шундан


жами

шундан

пиёз


сарим-

соқпиёз


пиёз

сарим-

соқпиёз


сабзи

ош

лавлаги


кўкатлар


Қорақалпоғистон Республикаси


2084

2084

1884

200







вилоятлар:












Андижон


21390

7476

616

6860

13914

8171


834

568

4255

Бухоро


5200

659

502

158

4541

3213

1328




Жиззах


4840

1179

336

843

3661

593


133

2

2697

Қашқадарё


33494

2115

1630

485

31379

1139

383

16955

4473

4411

Навоий


3360

185

109

76

3176

2542

87

357

180

10

Наманган


25019

3387

364

3023

21632

2152

796

1541

1207

12036

Самарқанд


23340

3459

1653

1806

19881

4146


1966

1157

3836

Сурхондарё


31280

9018

7717

1301

22262



4709

2412

9209

Сирдарё


5124

1125


1125

3999

1700




2299

Тошкент


33548

4868

2465

2403

28680

2617

1738

3938

4629

9106

Фарғона


25745

8200

7400

800

17545

7700

2545

1300

275

4150

Хоразм


3864

3864

2459

1405







Жами


218288

47619

27135

20484

170669

33972

6876

31732

14901

52008

Жадвалнинг давоми


гектар

Ҳудудлар номи


Шу жумладан:


Очиқ

майдон


Боғ

қатор

ораси


Ток

қатор

ораси


тўқсонбости (ноябрь-декабрь)


шундан


шундан


карам

(гулкарам,

броколи)


кўкпиёз


седана


укроп


кашнич


петрушка


айсберг

(салат)


руколло


Қорақалпоғистон Республикаси










1194

800

90

вилоятлар:













Андижон


1532

1872

638

213



86


13425

6985

980

Бухоро










4699

327

175

Жиззах


1889

270

539



145

91


3430

1100

310

Қашқадарё


1165

1323

1522

200

201

1750

1990

280

17000

10445

6050

Навоий


5

3

3






2040

861

460

Наманган


12036






2676

1224

10769

11726

2524

Самарқанд


3120

456

112

127

20

1400

7377


11643

6375

5322

Сурхондарё


4144

3108

1940

8

9

5010

922


22880

6230

2170

Сирдарё


805

920

575






1975

2974

175

Тошкент


4553

2732

728

911

182

2003

4651


26976

4832

1740

Фарғона


1245

1245

830

830


200

1375


7374

16400

1971

Хоразм










1382

2362

120

Жами


30492

11928

6887

2288

412

10507

19167

1504

124786

71417

22086

           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 августдаги

ПҚ-3230-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

барча тоифадаги хўжаликларда 2018 йил ҳосили учун

август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида

етиштириладиган сабзавот маҳсулотларининг прогноз

КЎРСАТКИЧЛАРИ


минг тонна

Ҳудудлар номи


Жами

етиштири-

ладиган

маҳсулотлар


шу жумладан:


пиёз


сарим-

соқпиёз


сабзи


ош

лавлаги


кўкатлар


карам

(гул карам,

броколи)


кўк пиёз


седана


Қорақалпоғистон Республикаси


40,0

38,1

1,9







вилоятлар:











Андижон


374,4

241,7

72,0

18,3

8,9

32,8


0,8


Бухоро


106,0

91,4

14,6







Жиззах


55,8

23,2

8,2

2,5

0,0

18,9

2,3

0,7


Қашқадарё


509,8

73,4

8,3

298,4

60,9

32,2

23,8

12,4

0,4

Навоий


74,4

65,2

1,5

5,7

1,9

0,1




Наманган


266,6

67,9

39,3

31,0

16,0

90,3


20,2

1,8

Самарқанд


382,1

161,2

19,3

39,9

18,5

30,7

32,2

80,3


Сурхондарё


578,5

212,2

13,5

92,3

50,9

75,5

125,2

8,8


Сирдарё


68,1

41,5

10,6



16,1




Тошкент


526,2

137,2

44,7

79,9

100,9

69,2

44,1

50,2


Фарғона


514,3

401,7

35,1

24,2

4,5

33,6

4,4

10,8


Хоразм


65,3

51,6

13,6







Жами


3 561,4

1 606,2

282,8

592,1

262,5

399,3

232,0

184,3

2,2

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 августдаги

ПҚ-3230-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз,

тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экиш

учун талаб этиладиган уруғлик, минерал ўғит

ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотлар ҳажмлари

ҲИСОБ-КИТОБИ

         

Ҳудудлар номи


Уруғлик


Азотли минерал

ўғитлар (соф ҳолда)


Фосфорли минерал

ўғитлар (соф ҳолда)


Калийли минерал

ўғитлар (соф ҳолда)


миқдори,

тонна


қиймати,

млн сўм


миқдори,

тонна


қиймати,

млн сўм


миқдори,

тонна


қиймати,

млн сўм


миқдори,

тонна


қиймати,

млн сўм


Қорақалпоғистон Республикаси


223

2557

176

458

96

422

27

33

вилоятлар:










Андижон


7075

108670

1807

4699

984

4329

278

334

Бухоро


1546

8792

594

1544

323

1422

91

110

Жиззах


886

22138

409

1063

223

980

63

75

Қашқадарё


588

44115

2830

7359

1541

6779

435

523

Навоий


193

2575

590

1534

321

1413

91

109

Наманган


3930

34980

2114

5497

1151

5064

325

390

Самарқанд


2367

12021

1972

5128

1074

4724

303

364

Сурхондарё


2502

87585

2643

6872

1439

6331

407

488

Сирдарё


1225

12493

433

1126

236

1037

67

80

Тошкент


4376

38948

2835

7371

1543

6790

436

523

Фарғона


2178

24833

2175

5656

1184

5211

335

402

Хоразм


1444

21598

327

849

178

782

50

60

Жами


28534

421304

18906

49155

10292

45285

2909

3490

Жадвалнинг давоми

Ҳудудлар номи

NPK

(мураккаб ўғит

соф ҳолда)


ЁММ


Талаб қилинадиган

маблағ, млн сўм


миқдори,

тонна


қиймати,

млн сўм


миқдори,

тонна


қиймати,

млн сўм


жами


шундан


ўз маблағи


банк кредити


Қорақалпоғистон Республикаси


48

62

104

340

3871

3871


вилоятлар:









Андижон


492

640

1252

4088

122760

114491

8269

Бухоро


162

210

351

1147

13226

9366

3860

Жиззах


111

145

74

242

24643

15487

9156

Қашқадарё


770

1002

2010

6562

66339

26533

39806

Навоий


161

209

404

1320

7159

7159


Наманган


575

748

1001

3268

49947

25454

24493

Самарқанд


537

698

1652

5394

28329

14903

13426

Сурхондарё


719

935

1939

6332

108543

98199

10344

Сирдарё


118

153

436

1422

16311

5846

10465

Тошкент


772

1003

1508

4924

59559

20852

38707

Фарғона


592

770

1327

4333

41204

32085

9119

Хоразм


89

116

162

530

23935

14361

9574

Жами


5146

6690

1222 1

39900

565824

388606

177219

       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 августдаги

ПҚ-3230-сон қарорига

4-ИЛОВА



2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда

тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш,

экиш, етиштириш, етиштирилган маҳсулотни ички ва

ташқи бозорларга сотиш ишларини ташкил этиш

бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

          

1.

Мирзаев З.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Комиссия раиси


2.

Суннатов У.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари


3.

Вахабов А.Дж.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари


4.

Равшанов А.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири


5.

Хамраев Ш.Р.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари


6.

Абдуллаев А.Х.

-

Давергеодезкадастр раиси


7.

Атабаев Ш.Х.

-

Марказий банк раисининг ўринбосари


8.

Мирусманов Б.М.

-

Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


9.

Рахимов Ш.Н.

-

"Ўзвиносаноат-холдинг" акциядорлик жамияти раиси


10.

Ахунов У.А.

-

"Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамияти раиси


11.

Файзиев М.Ю.

-

"Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик жамияти раиси


12.

Жалилов Т.А.

-

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси бошқаруви раиси


13.

Файзиев З.О.

-

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раиси


14.

Абдуллаев А.А.

-

"Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти раиси


15.

Отажонов Н.Қ.

-

"Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти раиси


16.

Ҳакимов М.А.

-

"Ўзагросервис" акциядорлик жамияти бош директори ўринбосари


17.

Лавозими бўйича

-

тижорат банклари раҳбарлари


18.

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари.


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 августдаги

ПҚ-3230-сон қарорига

5-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

август пиёзи ва саримсоқпиёз хамда тўқсонбости усулида

сабзавот экинларнинг экилишини тизимли ташкил этиш

ишларини мувофиқлаштириш бўйича вазирликлар

ва идоралардан ҳамда республика тижорат

банкларидан бириктирилган Ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

          

Т/р

Ҳудудлар номи

Ҳудудларга бириктирилган

вазирлик ва идоралар


Ҳудудларга бириктирилган

республика тижорат банклари


исми,

фамилияси


лавозими


исми,

фамилияси


лавозими


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


А. Абдуллаев

"Давергеодезкадастр" қўмитаси раиси


С. Ходжаев

"Агробанк" бошқаруви раиси

2.

Андижон


А. Сулаймонов

"Ўзмелиомашлизинг" ДЛК директори


А. Абдуллаев

Халқ банк бошқаруви раиси


3.

Бухоро

Т. Жалилов

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК раиси


О. Мусаев

"Ипотека-банк" бошқаруви раиси


4.

Жиззах

А. Камалов

"Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК раиси


Ш. Атабоев

Марказий банк бошқаруви раисининг ўринбосари


5.

Қашқадарё

С. Хайдаров

"Ўздонмаҳсулот" компанияси раиси


Қ. Муллажонов

"Асака-банк" бошқаруви раиси


6.

Навоий

Б. Юсупов

Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси в. б.


Ч. Мирзаев

"Турон-банк" бошқаруви раиси


7.

Наманган

Ш. Тешаев

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари


Р. Маматқулов

"Агробанк" бошқаруви раисининг ўринбосари


8.

Самарқанд

Т. Сафаров

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари


Ғ. Маматқулов

"Микрокредитбанк" бошқаруви раиси


9.

Сурхондарё

А. Вахабов

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


С. Холмуродов

"Ўзмиллийбанк" бошқаруви раиси


10.

Сирдарё

У. Ахунов

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ раиси


А. Мирсоатов

"Ўзсаноатқурилишбанк" бошқаруви раиси


11.

Тошкент

Б. Сулаймонов

Тошкент Давлат Аграр университети ректори


Ж. Эгамбердиев

"Алоқа банк" бошқаруви раиси в. б.


12.

Фарғона

В. Джураев

"Ўзпахтаёғ" АЖ раиси


У. Маткаримов

"Ўзмиллийбанк" бошқаруви раисининг ўринбосари


13.

Хоразм

Ш. Рахимов

"Ўзвиносаноат-холдинг" ХК раиси


Р. Қосимов

"Асака-банк" бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 919-модда










































Время: 0.2202
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск