Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Вазирликлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.08.2017 й. ПҚ-3242-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2017 й.

N ПҚ-3242



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА БЮДЖЕТДАН

ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ ВА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Замонавий талаблар ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда республика таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини тизимли асосда ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, уларни энг илғор ўқув, ташхис ва даволаш ускуналари, ахборот-компьютер техникаси билан жиҳозлаш, жамланадиган маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2847-сонли қарорига мувофиқ Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ва Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма деб юритилади) ташкил этилди.


2. Жамғарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

биринчи, Жамғармага келиб тушаётган маблағларни кейинчалик улардан қонунчиликка мувофиқ мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда - таълим муассасалари) ҳамда тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш) мақсадида фойдаланиш учун жамлаш;

иккинчи, тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек, ўйин майдончалари, болалар айвонлари қуриш ва уларнинг ҳудудини ўраш бўйича ишларни молиялаштириш;

учинчи, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни, шу жумладан идоравий бўйсунувдагиларни, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, жумладан, зарур ҳолларда ўқув корпусларини ўқув устахоналари ва лабораториялар билан кенгайтириш, спорт заллари ва майдончаларини ҳамда бошқа инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича ишларни молиялаштириш;

тўртинчи, тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишларни молиялаштириш;

бешинчи, тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория корпуслари, спорт заллари ва талабалар турар жойларини ҳамда бошқа инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш;

олтинчи, тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни молиялаштириш;

еттинчи, замон талабларини ҳисобга олган ҳолда, тасдиқланган нормативлардан келиб чиқиб, таълим муассасаларини энг янги ўқув-лаборатория, илмий ва ишлаб чиқариш ускуналари, мусиқа чолғу асбоблари, компьютер техникаси ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг бошқа шакллари билан, шунингдек, ўқув мебеллари ва асбоб-анжомлари билан жиҳозлаш ва қўшимча жиҳозлашни молиялаштириш;

саккизинчи, замонавий талаблар ва белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда, соғлиқни сақлаш муассасаларини энг янги лаборатория, диагностика ва даволаш ускуналари, компьютер техникаси ҳамда бошқа тиббий аппаратлар, махсус мебель ва анжомлар билан жиҳозлашни ҳамда доимий равишда тизимли қайта жиҳозлашни молиялаштириш;

тўққизинчи, замонавий талаблар ва белгиланган нормативлардан келиб чиқиб, болалар мусиқа ва санъат мактабларини энг янги мусиқа ва чолғу асбоблари ва махсус ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари, ўқув мебеллари ва анжомлари билан жиҳозлашни молиялаштириш;

ўнинчи, тасдиқланган манзилли дастурга мувофиқ илмий-тадқиқот муассасаларининг бинолари ва корпусларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни молиялаштириш;

ўн биринчи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъдод" жамғармасига маблағлар ажратиш йўли орқали стипендиантларни хорижий таълим ва илмий муассасаларида малакасини ошириш, стажировка ўташи ва ўқитишни ташкиллаштиришни молиялаштириш.

3. Белгилаб қўйилсинки, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ва Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг барча актив ва пассивлари Жамғармага топширилади.


4. Қуйидагилар Жамғарманинг даромадларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Жамғармага қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий ажратмаларни тўлашдан тушадиган маблағлар;

"Таълим" ва "соғлиқни сақлаш" соҳаси харажатлари ҳисобига алоҳида бўлим билан ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети маблағлари;

халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантлари;

хайрия қилувчилар - юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.


5. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини бошқариш бўйича Кенгаш таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2847-сонли қарорига мувофиқ:

Жамғарманинг ижро этувчи Дирекцияси тузилмаси тасдиқланганлиги:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати бош бошқармаси тузилмасида Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш шўъбаси ташкил қилинганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича Ғазначиликнинг амалиёт бошқармаларида тегишли равишда Жамғарма маблағлари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш шўъбаси ташкил қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


6. Қуйидагилар:

ҳудудий молия бошқармаларининг тузилмасида молия органлари бўйича белгиланган бошқарув ходимлари сони доирасида 2 нафардан иборат Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш, улардан фойдаланишни таҳлил қилиш ва мониторинг қилиш шўъбаси;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий тузилмаларида бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида 2 нафардан иборат бўлган мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш гуруҳлари;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий тузилмаларида бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида 2 нафардан иборат бўлган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш гуруҳлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тузилмаларида бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида марказий аппаратда 2 нафардан ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармаларида 1 нафардан иборат бўлган болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш гуруҳлари;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий тузилмаларида бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида 2 нафардан иборат бўлган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш гуруҳлари;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тузилмасида бошқарув ходимларини чекланган сони доирасида 2 нафардан иборат бўлган олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш гуруҳлари ташкил қилинсин.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар Академияси тасарруфида олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили ҳудудлар кесимида таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлашга оид таклифларни шакллантирадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига киритадилар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма маблағлари доирасида Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш Дастурининг узил-кесил параметрларини шакллантирадилар ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурлари ва Давлат бюджетининг лойиҳаси киритиладиган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этадилар;

таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш Дастури ҳар йили тасдиқланадиган ривожланиш давлат дастурларига мустақил бўлим сифатида киритилади.

8. Қуйидагилар:

таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича буюртмачи вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясига, олий таълим муассасаларини эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси, шунингдек, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар зиммасига;

таълим муассасаларини жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) бўйича буюртмачи вазифаси, берилган ваколатлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази зиммасига;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан таъминланадиган соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича буюртмачи вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси зиммасига, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиганлари эса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қурилиш бўйича Бирлашган дирекцияси зиммасига;

тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) бўйича буюртмачи вазифаси, берилган ваколатлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига;

илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича қонунчиликка мувофиқ белгиланган ташкилотларга юклансин.

9. Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.Ходжаев, молия вазирининг ўринбосари - Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори А. Каримов зиммасига таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг ҳар йиллик Дастурига киритилган объектларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда молиялаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, шу жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, шунингдек, лаборатория, диагностика, даволаш ускуналари ҳамда бошқа тиббий аппаратлар, махсус мебель ва анжомлар билан жиҳозланиши (қўшма жиҳозланиши) устидан тизимли асосда доимий мониторинг олиб борсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 24 августдаги

ПҚ-3242-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини

моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини

бошқариш бўйича Кенгаш

ТАРКИБИ

          

А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Кенгаш раиси


Д.А. Кучкаров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари


Б.А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири


Г. К. Саидова

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири


И.У. Мажидов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазири


У.И. Иноятов

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири


А.К. Шадманов

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири


Б. Сайфуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири - Ўзбекистон Давлат консерваторияси ректори


А.А. Каримов

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари


А.А. Юлдашев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


лавозими бўйича

-

Қурилиш вазири ўринбосари

Р.Ж. Курбанов

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг раиси


Т.А. Ишметов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари


М.М. Холмухамедов

-

Касб-ҳунар таълими маркази директори

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


А.М. Бобоев

-

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи Дирекция директори ўринбосари, Кенгаш котиби.


          

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 24 августдаги

ПҚ-3242-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи

қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-1024-сон қарори:


а) 9-бандининг биринчи хатбошидаги "бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 29-илованинг 5-бандидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 сентябрдаги "Уммон Султонлиги билан инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-1197-сонли қарори 4-бандининг учинчи хатбошидаги "бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 4 апрелдаги "Самарқанд автомобиль заводида автотранспорт воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-1736-сонли қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 сентябрдаги "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-1821-сонли қарори 7-бандининг учинчи хатбошидаги "бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш. мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 6 декабрдаги "Урганч шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, Хоразм вилоятини ободонлаштириш ва аҳолисини сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-1874-сонли қарорининг 2-иловасидаги:


а) I бўлимининг "Молиялаштириш манбалари" устуни 1.4. кичик бўлими 1 - 13-кичик бандларидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш. мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) якуний қисмидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 апрелдаги "Бухоро муҳандислик-технология институтини ташкил этиш тўғрисида" ПҚ-1954-сонли қарорининг 10-бандидаги "Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 майдаги "Фосфорит хомашёси ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-1975-сонли қарори 4-бандининг учинчи хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги "Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқарувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2042-сонли қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 7 ноябрдаги "450 МВТ қувватдаги икки буғгаз мосламасини қурилиши билан биргаликда Толимаржон ИЭСни кенгайтириш" инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-2063-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошидаги "ва бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 10 декабрдаги "Корея Республикасининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фондининг молиявий ҳамкорлигида "Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-2082-сонли қарори 8-бандининг биринчи хатбошидаги "ва бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 17 декабрдаги "Корея Республикасининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фондининг молиявий ҳамкорлигида "Миллий умумтаълим электрон кутубхона" лойиҳасини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-2088-сон қарори 7-бандининг биринчи хатбошидаги "ва бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 ноябрдаги "Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида" ПҚ-2435-сонли қарори 4-банди иккинчи хатбошидаги "Бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 февралдаги "Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2492-сонли қарори 10-бандининг еттинчи хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 3 июндаги "Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш тўғрисида" ПҚ-2543-сонли қарори 8-бандининг иккинчи хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 ноябрдаги "2016-2020 йилларда Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2650-сонли қарори 1-иловасининг 6-банди "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик линейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 ноябрдаги "Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси иккинчи босқичини қуриш" лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-2653-сонли қарори 13-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 ноябрдаги "Тошкент метрополитенининг Сергели линиясини қуриш" лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-2664-сон қарори 12-бандининг тўртинчи хатбошида "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017 йилги Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури тўғрисида" 2016 йил 23 декабрдаги ПҚ-2697-сонли қарори:


а) 2-бандининг бешинчи хатбошидаги "Олий ўқув юртларининг моддий- техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-иловасининг номланишидаги "Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-2705-сонли қарори 1-иловасининг 23-банди "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги "2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2707-сонли қарори:


а) 4-бандининг иккинчи хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловасидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги "2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида" ПҚ-2731-сонли қарори 1-иловасининг 41, 42, 48, 53, 54, 56 ва 57-бандлари "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги "Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш тўғрисида" ПҚ-2754-сонли қарори 9-бандининг иккинчи хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги "Ўзбекистон спортчиларини 2020 йилда Токио шаҳрида XXXII ёзги Олимпиада ва XVI Паралимпиада ўйинларига тайёрлаш тўғрисида" ПҚ-2821-сонли қарори 1-иловасининг 12-банди ва 2-иловасининг 1-банди "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги "Quyuv mexanika zavodi" ШК мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2837-сонли қарори 4-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги "Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2838-сонли қарори 5-иловаси:


а) 19, 21 ва 22-бандлари "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин:


б) якуний қисмидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2857-сонли қарори 2-иловасининг 22-банди "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 24 августдаги

ПҚ-3242-сонли қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 10 ноябрдаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисида" ПҚ-1432-сонли қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги "Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-1533-сонли қарорининг 4-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 21 ноябрдаги "Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида" ПҚ-1645-сонли қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 923-модда











































Время: 0.1793
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск