ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.09.2017 й. ПҚ-3261-сон "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2017 й.

N ПҚ-3261



МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Ўтган давр мобайнида соғлом ва ҳар томонлама ривожланган ўсиб келаётган авлоднинг шаклланишини таъминлашга қаратилган самарали мактабгача таълим тизимини ташкил қилиш бўйича комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, мавжуд тизимли камчиликлар мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсатини тўлиқ амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда, хусусан:

биринчидан, мактабгача таълимни бошқаришнинг амалдаги ҳолати тизимли муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, мазкур соҳада, шу жумладан, нодавлат секторда замонавий иннновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш имконини бермаяпти;

иккинчидан, мактабгача таълим соҳасига инвестицияларни жалб қилишга, шу жумладан, ижтимоий-ҳаммабоп мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш, уларни моддий-техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва илғор педагогик технологияларни қўллашга қаратилган давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий қилинмаган;

учинчидан, мактабгача таълим муассасалари инфратузилмаси ва моддий-техник базасининг амалдаги ҳолати болаларни мактабгача таълим муассасалари билан тўлиқ қамраб олишни таъминлашга имкон бермаяпти, мамлакатда аҳоли сонининг ўсиши айрим мактабгача таълим муассасаларининг ҳаддан ташқари бандлигига олиб келмоқда;

тўртинчидан, миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик (шу жумладан, ўйинлар ва ўйинчоқлар) материаллар ва бадиий адабиётларни тайёрлаш ҳамда мактабгача таълим муассасалари фаолиятига жорий этиш ишлари замонавий талабларга жавоб бермайди;

бешинчидан, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг амалдаги тизими мактабгача таълим соҳасини болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама ривожлантириш масалаларини профессионал даражада ҳал этишга қодир юқори малакали мутахассислар билан таъминлай олмайди;

олтинчидан, мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимининг паст даражада эканлиги малакали кадрларни жалб қилиш имконини бермаяпти;

еттинчидан, мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари ишини ташкил этишдаги камчиликлар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, шу жумладан, соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича профилактик чора-тадбирлар самарадорлигининг пасайишига олиб келмоқда.

Мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, тарбия ва ўқув жараёнини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг инфратузилмаси ва моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мактабгача таълим соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 январдан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарларида, вилоятлар марказларида эксперимент тариқасида давлат-хусусий шериклик шартларида, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда янги мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади:

замонавий ижтимоий-ҳаммабоп мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш мақсадида инвесторларга ер участкалари, бўш турган бинолар, шу жумладан фаолият юритмаётган ва тарбияланувчилар сони кам бўлган давлат мактабгача таълим ташкилотларини беғараз ажратиш;

инвесторларга мактабгача таълим ташкилотларини, айниқса, шундай ташкилотларга юқори эҳтиёж мавжуд бўлган ва инфратузилмаси ривожланмаган ҳудудларда ташкил этиш учун зарур бўлган солиқ имтиёзлари ва бошқа преференцияларни, шунингдек, имтиёзли кредитларни тақдим этиш имконияти;

инвесторлар томонидан ваколатли давлат органлари билан 50 йил муддатга тузиладиган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишув асосида лойиҳани амалга ошириш;

инвесторлар томонидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишувда назарда тутилган шартларга, мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартига, санитария-гигиена нормаларига қатъий риоя этиш, келишув амал қилишининг бутун муддати давомида фаолият йўналишини сақлаб қолиш бўйича мажбуриятларни қабул қилиш, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари хизмати нархининг ижтимоий ҳаммабоплигини таъминлаш;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишув шартларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларни бекор қилиш механизмлари.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йилда ўтказилган эксперимент якунлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига республиканинг бошқа ҳудудларида мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.


3. Тошкент шаҳрида жойлашган давлат мактабгача таълим ташкилотларига тадбиркорлик субъектлари билан сифат талабларига ва санитария-гигиена нормаларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга эксперимент тариқасида рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда 2017 йилда ўтказилган эксперимент якунлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига республиканинг бошқа ҳудудларида мазкур амалиётни жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда "Йўл харитаси" деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишига шахсан жавобгардир.


5. Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) 2-иловага мувофиқ ташкил этилсин.


6. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мактабгача таълим соҳасидаги қонунчиликни ундаги бўшлиқларни, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларни юзага келтирувчи нормаларни аниқлаш нуқтаи назаридан инвентаризация қилиш ва таҳлил этиш;

мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга оширишга, шу жумладан, зарур инфратузилмани яратишга, ходимларнинг меҳнатини моддий рағбатлантиришга, педагогик кадрларни сифатли тайёрлаш ва малакасини оширишга, шунингдек, мактабгача таълимнинг хусусий секторини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда комплекс ўрганиш;

мактабгача ёшдаги болаларни уйғун ривожлантириш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини қайта кўриб чиқиш;

мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилишнинг амалдаги тартибини, ваколатли давлат органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши ҳолатини танқидий ўрганиш;

мавжуд амалиёт ва илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

мактабгача таълим ташкилотларини ўқув-тарбиявий адабиётлар билан таъминлаш тизимини таҳлил қилиш;

мактабгача таълим ташкилотларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тартибини ўрганиш ҳамда сифат талабларига ва санитария-гигиена нормаларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатлар етказиб беришнинг шаффоф ҳамда соддалаштирилган тизимини яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

мактабгача таълим соҳасида қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


7. Комиссия (А.Н.Арипов):

"Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш давомида ушбу қарорнинг 6-банди билан юклатилган вазифаларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратсин;

"Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ҳар чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида умумлаштирилган ахборот киритилишини таъминласин.


8. Комиссияга юклатилган вазифаларни сифатли бажариш учун вазирликлар ва идоралар мутахассисларини, республиканинг илмий ва таълим муассасалари вакилларини, шунингдек, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг экспертларини белгиланган тартибда жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


9. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Комиссияга юклатилган вазифаларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

Тошкент, Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишнинг механизмини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 9 сентябрдаги

ПҚ-3261-сон қарорига

2-ИЛОВА



Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш

ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар

ишлаб чиқиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

            

1. Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Комиссия раиси


2. Юнусходжаев А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


3. Куранбаев К.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси


4. Садиков Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори


5. Икрамов М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси


6. Абдуллаев И.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори


7. Иноятов У.И.

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири


8. Шадманов А.К.

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири


9. Ходжаев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири


10. Давлетов Р.К.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири


11. Саидова Г.К.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири


12. Маджидов И.У.

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири


13. Сайфуллаев Б.С.

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири


14. Хаитов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири


15. Шерматов Ш.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи


16. Гулямов Р.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси


17. Ахмедходжаев А.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси


18. Абдуллаев А.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси


19. Мухаммадиев У.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)


20. Файзиев З.О.

-

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раиси


21. Инамова С.Т.

-

"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси


22. Икрамов А.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси


23. Мамадалиева Х.Х.

-

"Оила" илмий-амалий маркази директори


24. Мухамедов У.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи


25. Джурабаев А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари АТД мудири, Комиссия котиби.


             

Изоҳ: Комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.



"Халқ сўзи", 2017 йил 11 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 984-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 9-сон, 555-модда











































Время: 0.1559
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск