язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Шахснинг ҳуқуқий мақоми/ Фуқароларнинг суд ва бошқа ташкилотларга мурожаатлари (шикоят ва аризалари)/ Ўзбекистон Республикасининг 11.09.2017 й. ЎРҚ-445-сон "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 15.08.2017 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.08.2017 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

11.09.2017 й.

N ЎРҚ-445



"ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ

МУРОЖААТЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрда қабул қилинган "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги ЎРҚ-378-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 12, 340-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2017 йил 12 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 977-модда