ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.08.2017 й. ПФ-5168-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.08.2017 й.

N ПФ-5168



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-5066-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 4 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" ПФ-1378-сонли Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқлаштирсинлар.


4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Жўраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 26 августдаги

ПФ-5168-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 декабрдаги "Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-525-сонли қарорининг 6-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сонли қарори билан тасдиқланган хавфли гидрометеорология ва геологик ҳодисалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар оқибатларининг олдини олиш ҳамда уларни тугатиш бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг:


а) 5-банди тўртинчи хатбошидаги "Узгидромет" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Ўзгидромет (кейинги ўринларда - Ўзгидромет)" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 14-банднинг биринчи хатбошидаги "Давсувхўжаликназорат" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Ўзгидромет (кейинги ўринларда - Ўзгидромет)" сўзлари билан тўлдирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 22 октябрдаги "Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида" ПҚ-2053-сонли қарорининг:


а) 1-иловасидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловаси 9-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 917-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 8-сон, 463-модда

















































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск