Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2000 й. 165-сон "Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.2000 й.

N 165



АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ СОҲАСИДАГИ

ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА НАЗОРАТНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, кейинги йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва Архитекторлар уюшмаси томонидан архитектура-шаҳар қурилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш, аҳоли пунктларини лойиҳа-режалаштириш ҳужжатлари билан таъминлаш ва уларни амалга ошириш масалаларига зарур эътибор берилмаяпти.

Кўпчилик шаҳарларда шаҳар марказлари, архитектура комплексларини шакллантириш, тарихий-маданий меросни реконструкция қилиш шаҳар қурилиши талаблари бузилган ҳолда транспорт магистраллари, муҳандислик-коммуникация тизимлари, ижтимоий ва маиший инфратузилма комплекс ривожлантирилмасдан режасиз амалга оширилмоқда.

Лойиҳа-қидирув институтлари ва ташкилотларининг фаолияти суст ташкил этилган, шаҳар қурилиши истиқболларини белгилашда ҳамда республика иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришда уларнинг роли етарли эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 26 апрелдаги ПФ-2595-сон Фармонига мувофиқ ҳамда шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктлари шаҳарсозлик жиҳатидан комплекс ривожлантирилишини таъминлаш, лойиҳа-қидирув ишлари ташкил этилишини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг эътибори бир қанча шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари марказларини барпо этишда йўл қўйилган архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатлари қўпол равишда бузилиши ҳолларига қаратилсин.

Кўрсатиб ўтилган раҳбарлар йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, шаҳарлар ва аҳоли пунктларини ривожлантиришнинг бош режалари  лойиҳалари ва уларнинг марказларини шакллантиришнинг батафсил режалаштирилиши лойиҳалари билан таъминлаш, уларни замонавий шарт-шароитлар ва талабларга мувофиқлаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсинлар.

Шаҳарлар ва туман марказларида тегишли лойиҳа ҳужжатларисиз ҳамда уларни шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига мувофиқлаштирмасдан объектлар қуриш тақиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси шаҳарлар ва аҳоли пунктларини барпо этишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши устидан назоратни кучайтирсин, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу ҳужжатларни бузиш ҳолларини ўз вақтида бартараф этсин.

3. "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси институти шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош ташкилот этиб белгилансин ва унга қуйидагилар юклансин:

шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар посёлкаларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш;

лойиҳа-режалаштириш ҳужжатлари доимий равишда янгиланиши мониторингини юритиш, унинг амалга оширилишини назорат қилиш;

режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан норматив-услубий раҳбарлик қилиш, ушбу соҳада илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси институтнинг тузилмаси ва уставини белгиланган тартибда қайта кўриб чиқсин, вилоятларда унинг минтақавий филиалларини ташкил этсин, институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси институти филиалларини тегишли жойлар, инвентарь ва техникавий воситалар билан таъминласинлар.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош ташкилот функцияси Тошкент қурилиш бош режаси илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институтида сақлаб қолинсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 8 ноябрдаги 492-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши, 2-банди, 5-бандининг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси таклиф киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов















































Время: 0.1981
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск