ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.08.2017 й. ПҚ-3231-сон "Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.2017 й.

N ПҚ-3231



ТАЪЛИМ ВА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМИНИ ҲАМДА

ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Таълим ва тиббиёт муассасаларида бюджет жараёнининг шаффофлигини янада ошириш ва унинг устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, бюджетдан молиялаштириш, ҳисоб ва ҳисобот механизмини такомиллаштириш, вазирлик ва идораларнинг бўйсунувидаги муассасаларда бюджет интизомини мустаҳкамлаш борасидаги масъулиятини ошириш, шунингдек, замонавий ахборот технологиялари ва халқаро эътироф этилган молиявий назорат стандартларини жорий қилиш йўли билан бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва профилактикасига қаратилган давлат молиявий назоратининг ролини тубдан қайта кўриб чиқиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан киритилган таклифлар маъқуллансин ва 2017 йилнинг 1 сентябридан бошлаб:

бир вақтда ўзларининг буйсунувидаги қуйи муассасаларда бухгалтерия хизматлари тугатилиб, халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларида ва тиббиёт бирлашмаларида марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари (кейинги ўринларда - марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари деб аталади);

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида - сони 3 штат бирлигидан иборат ички аудит хизматлари (кейинги ўринларда - республика даражасидаги ички аудит ва молиявий назорат хизматлари деб аталади);

Қорақалпоғистон Республикасининг Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасида, вилоятлар халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларида ҳамда Тошкент шаҳар Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш бош бошқармалари ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасида сони 1 - 4 штат бирлигидан иборат ички аудит хизматлари (кейинги ўринларда - ҳудудий ички аудит ва молиявий назорат хизматлари деб аталади) ташкил этилсин.

2. Ташкил этилаётган хизматларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

а) марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг - марказлаштирилган тартибда қуйи муассасаларнинг харажатлар сметаси тузилиши ва ижро этилишини, иш ҳақининг ҳисобланиши ва тўланишини, товар, иш ва хизматларнинг харид қилинишини, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобининг юритилишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг фаолияти профили бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушадиган даромадлар мониторингини юритиш;

б) республика даражасидаги ҳамда ҳудудий ички аудит хизматларининг - бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши ҳолатларининг қуйидаги йўллар билан профилактикасини таъминлаш ва уларнинг олдини олиш:

буйсунувидаги муассасаларда харажатлар сметасини режалаштириш ва унинг ижроси, бюджет ҳисобининг юритилиши, тендер (танлов) савдоларининг ўтказилиши ва шартномалар тузилиши устидан мониторинг қилиш;

буйсунувидаги муассасалар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари раҳбарларига бюджет ҳисоби ва ҳисоботи тизимини такомиллаштириш, асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликларга йўл қўймаслик, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан фойдаланиш, шу жумладан товарлар, иш ва хизматларни харид қилиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг ходимлари таркибини мустаҳкамлаш масалалари бўйича тавсиялар тайёрлаш;

қонунни бузиш ҳолатларини, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида қуйи муассасаларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш.

3. Белгилаб қўйилсинки:

республика даражасидаги ҳамда ҳудудий ички аудит хизматларининг штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида қисқартирилаётган штат бирликлари ҳисобидан жорий этилади;

республика даражасидаги ҳамда ҳудудий ички аудит хизматларининг ходимлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг биринчи раҳбарлари буйруқлари билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

республика даражасидаги ички аудит хизматларининг раҳбарлари ижтимоий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича тегишли вазирлик ва идоралар бошқарма бошлиқларига, ҳудудий ички аудит хизматларининг раҳбарлари эса бўлим бошлиқларига тенглаштирилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ёзма сўровига кўра давлат молиявий назорати соҳасида унга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган банк ва тижорат сирини ташкил этувчи бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ҳақидаги маълумотлар тақдим этиб борилишини таъминласин.


8. "Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси" АЖ Давлат молиявий назорати бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли ва бошқа жамғармалари маблағларининг ишлатилиши устидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш учун давлат ва корпоратив харидлар бўйича махсус ахборот порталининг ёпиқ қисмидан фойдаланишга рухсат берсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати таркибида вазирликнинг умумий чекланган ходимлари сони доирасида Бюджетни тузиш ва ғазначилик ижроси, ички аудит ва молиявий назорат методологияси бошқармаси ташкил қилинсин, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

илғор халқаро тажриба асосида бюджет маблағларидан фойдаланиш натижадорлигини, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ўзини ўзи таъминлаши, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органларининг бюджет даромадлари базасини кенгайтириш ва маблағларидан оқилона фойдаланиш бўйича манфаатдорлигини оширишга қаратилган йўналишларда бюджет жараёни методологиясини такомиллаштириш;

замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет ҳисоби ва ҳисоботи тизимини янада такомиллаштириш, бюджет тизими бюджетлари ғазна ижроси ва давлат молиявий назорати тизимини ривожлантириш.

10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (У.И. Иноятов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.К. Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.У. Мажидов) ўзларининг бўйсунувидаги муассасаларнинг харажатлар сметаси ва улар ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни, шунингдек, товарлар (иш ва хизматлар)ни харид қилиш бўйича тузилган шартномаларнинг рўйхатларини расмий сайтларида эълон қилинишини таъминласинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (У.И. Иноятов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.К. Шадманов), Молия вазирлиги (Б.А. Хўжаев):

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг Низомини, уларнинг намунавий штатлар жадвалини ва ходимларнинг тариф разрядларини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар;

жорий йилнинг 26 августига қадар муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларида марказлашган ҳолда бюджет ҳисобини юритиш ва ҳисоботини тузишни ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилишини таъминласинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликларида 3 тадан штат бирлигига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликларида, вилоятлар халқ таълими, соғлиқни сақлаш бошқармаларида ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш, халқ таълими бош бошқармаларида 2 - 4 та штат бирликларига эга бўлган бўйсунувидаги ташкилот ва муассасаларда бинолар ва иншоотлардан тўғри фойдаланишни мувофиқлаштириш ва мониторингини амалга ошириш бўлимларини ташкил этиш;

туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳамда тиббиёт бирлашмаларида улар бўйсунувидаги ташкилот ва муассасаларнинг бино ва иншоотларини тегишлича эксплуатация қилиш, сув, электр энергияси, газдан тежамкорлик билан фойдаланиш, уларни ҳисобга олиш асбоб-ускуналари ҳолатини мониторинг қилиш учун мобил ҳаракатдаги бўлинмалари билан бирга ихтисослашган таъмирлаш-эксплуатация бўлимларини ташкил этиш;

янгидан ташкил этилаётган таъмирлаш-эксплуатация бўлимларига қўшимча штатларни киритиш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш (махсус автотранспортлар, ускуналар, компьютер техникаси, жиҳоз ва мебеллар харид қилиш) бўйича харажатларни молиялаштириш халқ таълими бўлимларининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда тиббиёт бирлашмалари ва уларнинг қуйи умумтаълим мактаблари, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ҳамда тиббиёт муассасаларида қисқартирилаётган бухгалтерлар ва бошқа хўжалик ходимлари (электриклар, сантехниклар), шунингдек, молия органларининг ишлаб чиқариш ходимлари ҳисобидан амалга оширилиши юзасидан қарор қабул қилсин.


13. Бюджет ташкилотларига фаолият тури бўйича ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар ва хизматлар) реализациясидан тушган маблағлар ҳисобига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобини юритувчи бухгалтерлар лавозимини жорий этишга рухсат берилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А.А. Хайитов) Халқ таълими вазирлиги (У.И. Иноятов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.К. Шадманов), Молия вазирлиги (Б.А. Хўжаев) билан биргаликда ушбу қарорга мувофиқ бўшаётган ходимларни ишга жойлаштиришни таъминлаш чораларини кўрсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Хўжаев, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.И. Иноятов, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 8-сон, 468-модда


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 920-модда





















































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск