язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Тижорат ташкилотлари/ Акциядорлик жамияти. Холдинглар/ АВ 14.08.2014 й. 2610-сон билан рўйхатга олинган Давлат рақобат қўмитасининг Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 14.08.2014 й. 2610-сон билан рўйхатга

олинган Давлат рақобат қўмитасининг

Қарори билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




АВ 25.08.2017 й. 2610-1-сон билан рўйхатга олинган

Давлат рақобат қўмитасининг Қароридан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2013 йил 11 июндаги 165-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ хўжалик жамиятларидаги акцияларнинг давлат пакетини (улушини) (бундан буён матнда давлат активлари деб юритилади) ишончли бошқариш фаолиятини амалга оширувчи давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.



9-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, хусусийлаштирилган корхоналардаги давлатнинг вакиллари фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини билиши;



14-банд в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) аттестациядан ўтмаган давлатнинг ишончли вакиллари борасида Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссиясига ёки Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ҳайъатига (агар давлатнинг ишончли вакили Ҳайъат қарори билан тасдиқланган бўлса) белгиланган тартибда улар билан тузилган ишончли бошқарув шартномаларини бекор қилиш юзасидан таклифларни киритади.