Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2000 й. 276-сон "Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.2000 й.

N 276



РЕСПУБЛИКА ДОРИХОНА МУАССАСАЛАРИДА

ДОРИ-ДАРМОНЛАР ВА ТИББИЙ БУЮМЛАР СОТИШ

ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 18 июлдаги

276-сон қарорига

ИЛОВА



Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар

ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Қуйидагилар:


Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган ва ваколатли назорат-текшириш лабораторияларида сифат бўйича назоратдан ўтмаган дори-дармонлар ва тиббий буюмларни сотиш;


дорихона муассасалари томонидан юридик ва жисмоний шахслардан дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз дори-дармонлар ва тиббий буюмларни қабул қилиб олиш тақиқлансин."


2. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Беморларга бепул рецептлар бўйича дори-дармонлар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, дорихона муассасалари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг "Даволаш-профилактика муассасаларини маблағ билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1997 йил 2 декабрдаги 532-сон қарорига биноан амбулаторияда даволашда дори-дармонлар бепул бериладиган касалликлар ва шахслар рўйхатига мувофиқ берилади".


3. 12-банддаги "наркотик" сўзи чиқариб ташлансин.


4. 13-банднинг учинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Давлат назоратидан ўтказилиши керак бўлган наркотик воситалар, психотроп моддалар шаҳар (шаҳар ёки қишлоқ тумани) доирасида фаолиятнинг тегишли турига рухсатномаси бўлган дорихоналар томонидан уларнинг ҳудудидаги даволаш-профилактика муассасалари рецептлари бўйича берилади".


5. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Таркибида наркотик моддалар бўлган дорилар учун берилган рецептлар - ёзиб берилган кундан бошлаб 7 кун мобайнида, заҳарли моддалар бўлган дорилар бўйича  10 кун, барча қолганлари бўйича эса  бир ой мобайнида ҳақиқий ҳисобланади".


6. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Тиббий этил спирти:


амбулаторияга қатнаб даволанадиган узоқ давом этадиган касалга чалинган беморларга врачнинг "Махсус кўрсатма бўйича" деб ёзиб қўйилган, имзоланган ва даволаш-профилактика муассасасининг муҳри қўйилган рецептлари бўйича, соф ҳолда  100 граммгача ҳамда "Компресс қилиш учун" деб ёзиб қўйилган (аралаштириши миқдори кўрсатилган ҳолда) ёки "Терини ишқалаш учун" деб ёзиб қўйилган рецептлар бўйича, ингредиентлар аралашмасида  100 граммгача;


тиббиёт мақсадлари учун тиббиёт муассасалари ва ташкилотларига  Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган нормативлар бўйича берилади".


7. 19-банднинг биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Таркибида наркотик воситалар, заҳарли, психотроп моддалар, этил спирти, ухлатадиган воситалар, стероид гормонлар, анаболик активликка эга моддалар, таркибида 8-оксихинол ҳосиласи бўлган дорилар, шунингдек имтиёзли шартларда ёки бепул бериладиган дорилар учун берилган рецептлар дорихонада қолдирилади".


8. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Дорихона муассасалари ва уларнинг ходимлари ушбу Қоидалар талабларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар".


9. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Республика ҳудудида, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча дорихона муассасаларида ушбу Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланади".



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 7, 40-модда.

































Время: 0.1988
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск