ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқ тўловчиларни рўйхатга олиш /

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.09.2017 й. 2926-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 15.08.2017 й. 2017-41-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 5 сентябрда 2926-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг

2017 йил 15 августдаги

2017-41-сон қарорига

ИЛОВА



Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан

фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 19, 56-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сонли "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


солиқ тўловчининг шахсий кабинети (бундан буён матнда шахсий кабинет деб юритилади) - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган, солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишни таъминлайдиган ахборот ресурси;

солиқ тўловчилар - Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар;

шахсий кабинетни активлаштириш - солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишга ўтиш;


шахсий кабинетни амал қилишини тўхтатиб туриш - солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишдан воз кечиш;


электрон рақамли имзо - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;


электрон ҳужжат - электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот;


ягона идентификация қилиш тизими - жисмоний ва юридик шахсларни ҳақиқий идентификация қилишни, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликда мансабдор шахсларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидан рухсат олиб фойдалана олишларини таъминловчи давлат ахборот тизими.


2. Шахсий кабинетни қўллаш қуйидаги мақсадларга қаратилган:

солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилишида замонавий ахборот-технологияларидан кенг фойдаланиш;

солиқ тўловчиларга тўғридан-тўғри мулоқотсиз хизмат кўрсатиш;

солиқ тўловчиларга давлат хизматларидан фойдаланишида қулайликлар яратиш;

солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда ҳужжатлар айланиш механизмини соддалаштириш ва тезкорлигини ошириш;

солиқ маъмуриятчилиги сифати ва самарадорлигини янада яхшилашни таъминлаш.


3. Солиқ тўловчида шахсий кабинет мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ тўловчи ва давлат солиқ хизмати органи ўртасидаги ўзаро муносабатлар солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



2-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ ШАХСИЙ КАБИНЕТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ


4. Шахсий кабинет жисмоний шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс солиқ тўловчи сифатида давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида автоматик режимида шакллантирилади.

Шахсий кабинет солиқ тўловчилар тоифалари (жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар) учун алоҳида шакллантирилади.

Жисмоний шахсга, ушбу шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлишидан ёки бўлмаслигидан қатъи назар, солиқ тўловчининг битта шахсий кабинети шакллантирилади.

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида ҳисобга турган жисмоний шахс ўз солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини электрон тарзда амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин.

5. Солиқ тўловчи фақат битта шахсий кабинетга эга бўлиши мумкин. Солиқ тўловчини ҳисобга олиш жойидан қатъи назар, унинг давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатлари битта шахсий кабинет орқали амалга оширилади.


6. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш солиқ тўловчи томонидан ихтиёрий равишда амалга оширилади. Бунда давлат солиқ хизмати органлари ҳамда солиқ тўловчилар бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади.

7. Шахсий кабинетни активлаштириш ёки амал қилишини тўхтатиб туриш учун солиқ тўловчи томонидан тегишлича ушбу Низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларида келтирилган шакл бўйича бевосита ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ёки Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни шахсий кабинет орқали амалга ошириш (амалга оширишдан воз кечиш) тўғрисидаги ариза билан мурожаат этади.

Ариза тақдим этилган кундан бошлаб шахсий кабинет активлаштирилади (амал қилиши тўхтатиб турилади).

Солиқ тўловчининг шахсий кабинети активлаштирилганидан кейин то унинг амал қилиши тўхтатиб турилгунига қадар давлат солиқ хизмати органлари барча ҳужжатларни солиқ тўловчига фақат унинг шахсий кабинети орқали юборади. Солиқ тўловчи ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органларига худди шундай тартибда юборади.

8. Шахсий кабинетга кириш солиқ тўловчининг электрон рақамли имзоси қўлланилган ҳолда ягона идентификация қилиш тизими орқали амалга оширилади. Бунда:

солиқ тўловчи жисмоний шахснинг шахсий кабинетига кириш учун - жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси калити;

солиқ тўловчи якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинетига кириш учун - давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси калити;

солиқ тўловчи юридик шахснинг шахсий кабинетига кириш учун - юридик шахс вакилининг электрон рақамли имзоси калити талаб этилади.


9. Агар жисмоний шахс давлат солиқ хизмати органларида юридик шахснинг раҳбари сифатида ҳисобда турган бўлса, ушбу жисмоний шахс ўз электрон рақамли имзоси калити билан юридик шахснинг шахсий кабинетига кириши мумкин.



3-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ

ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО

МУНОСАБАТЛАРНИ СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ШАХСИЙ КАБИНЕТИ ОРҚАЛИ АМАЛГА

ОШИРИШ


10. Солиқ тўловчи шахсий кабинет орқали давлат солиқ хизмати органларига:

а) Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни шахсий кабинет орқали амалга ошириш (амалга оширишдан воз кечиш) тўғрисидаги аризани;

б) давлат солиқ хизмати органига шахсий кабинет орқали юборилиши Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган ҳужжатларни;

в) бошқа ҳужжатларни (маълумотларни), шу жумладан давлат солиқ хизмати органларига мурожаатларни юбориши мумкин.

Солиқ тўловчилар томонидан шахсий кабинет орқали давлат солиқ хизмати органларига юбориладиган электрон ҳужжатларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

11. Солиқ тўловчилар томонидан ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилганда - жўнатилган кун, почта орқали юборилганда беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

12. Солиқ тўловчилар электрон ҳужжатларни активлаштирилган шахсий кабинет орқали юборганда ушбу ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органларига қоғоз шаклида юбориш талаб этилмайди.


13. Шахсий кабинетга янги ҳужжат келиб тушганда солиқ тўловчининг аризасида кўрсатилган мобиль телефони рақамига автомат тарзда СМС хабарнома юборилади.


14. Солиқ тўловчи ўз шахсий кабинетида сақланадиган электрон ҳужжатларни кўриши, компьютерига юклаб олиши ва чоп этиши мумкин.


15. Солиқ тўловчи томонидан шахсий кабинет орқали юборилган электрон ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


16. Давлат солиқ хизмати органлари шахсий кабинет орқали солиқ тўловчиларга:

а) солиқ тўловчига шахсий кабинет орқали юборилиши Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган ҳужжатларни;

б) солиқ тўловчига бериладиган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани;

в) солиқ тўловчига бериладиган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини;

г) бошқа ҳужжатларни (маълумотларни), шу жумладан солиқ тўловчиларни давлат солиқ хизмати органларига қилган мурожаатларига жавоб хатларини юбориши мумкин.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан шахсий кабинет орқали солиқ тўловчиларга юбориладиган электрон ҳужжатларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

17. Давлат солиқ хизмати органлари электрон ҳужжатларни активлаштирилган шахсий кабинет орқали юборганда ушбу ҳужжатларни солиқ тўловчиларга қоғоз шаклида юбориш талаб этилмайди.


18. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган электрон ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, лекин ушбу ҳужжат жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.

Агар солиқ тўловчида шахсий кабинет мавжуд бўлмаса, ҳужжатлар буюртма хат қилиб почта орқали юборилади ва улар жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

Ҳужжатлар солиқ тўловчига ёки унинг вакилига шахсан мазкур ҳужжатлар олинган сана кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб топширилиши мумкин.

19. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан шахсий кабинет орқали солиқ тўловчига электрон ҳужжатлар юборилган куни солиқ тўловчи томонидан шахсий кабинетнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза берилган тақдирда ёки солиқ тўловчининг электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати тугаган ёки бекор қилинган бўлса, мазкур ҳужжатлар солиқ тўловчига уч иш куни ичида қоғоз кўринишида жўнатилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Шахсий кабинет орқали қабул қилиб олинган ва юборилган электрон ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланади.


21. Давлат солиқ хизмати органлари ўз ваколати доирасида:

шахсий кабинетни ўз вақтида шакллантириш;

ўз дастурий-техник воситаларини қўллаган ҳолда шахсий кабинетни самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;

солиқ тўловчиларга шахсий кабинетдан фойдаланиш борасида тушунтиришлар бериш, мазкур масалада қўлланмалар тайёрлаш ва тарқатиш;

шахсий кабинетнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

шахсий кабинетдаги маълумотларнинг долзарблигини таъминлаш мақсадида уларни бир иш кунида бир марта янгилаш;

солиқ тўловчи томонидан юборилган электрон ҳужжатларни белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқиш учун жавобгар ҳисобланади.


21-1. Солиқ органлари ҳамда солиқ тўловчилар бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар даъво аризаси (ариза, шикоят) ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни ишда иштирок этувчи шахсларга ҳамда иқтисодий судга электрон тарзда юбориш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланишлари мумкин.

22. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

ҳузуридаги Солиқ қўмитасига

_________________________ дан

(жисмоний шахснинг Ф.И.Ш.)



(СТИР)

Давлат солиқ хизмати органлари билан

ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг

шахсий  кабинет  орқали  амалга  ошириш

(амалга оширишдан воз кечиш) тўғрисидаги

АРИЗА


Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга ошириш учун _______________


га тегишли шахсий кабинетни

(жисмоний шахснинг Ф.И.Ш.)


активлаштиришингизни / амал қилишини тўхтатиб туришингизни сўрайман.

Юборилган электрон ҳужжатлар тўғрисида СМС хабарномани қуйидаги мобиль телефон рақамига юборишингизни сўрайман*:

*) Телефон рақам кўрсатилмаган тақдирда хабарлар электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жараёнида кўрсатилган телефон рақамига юборилади. Кўрсатилган телефон рақами электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жараёнида кўрсатилган телефон рақамидан фарқ қилса, электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жойидаги телефон рақами автоматик тарзда кўрсатилган телефон рақамига ўзгартирилади.

Телефон рақам ўзгартирилганда ва бу ҳақида давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилинганда, хабарномалар мазкур телефон рақамига юборилади.

            

          



(имзо, сана)


         





Низомга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

ҳузуридаги Солиқ қўмитасига

_________________________ дан

(якка тартибдаги тадбиркор Ф.И.Ш.)



(СТИР)

Давлат солиқ хизмати органлари билан

ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг

шахсий  кабинет  орқали  амалга  ошириш

(амалга оширишдан воз кечиш) тўғрисидаги

АРИЗА


Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга ошириш учун _______________


га тегишли шахсий кабинетни

(якка тартибдаги тадбиркор Ф.И.Ш.)


     

активлаштиришингизни / амал қилишини тўхтатиб туришингизни сўрайман.

Юборилган электрон ҳужжатлар тўғрисида СМС хабарномани қуйидаги мобиль телефон рақамига юборишингизни сўрайман*:


*) Телефон рақам кўрсатилмаган тақдирда хабарлар электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жараёнида кўрсатилган телефон рақамига юборилади. Кўрсатилган телефон рақами электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жараёнида кўрсатилган телефон рақамидан фарқ қилса, электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жойидаги телефон рақами автоматик тарзда кўрсатилган телефон рақамига ўзгартирилади.

Телефон рақам ўзгартирилганда ва бу ҳақида давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилинганда, хабарномалар мазкур телефон рақамига юборилади.


          



(имзо, сана)






Низомга

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

ҳузуридаги Солиқ қўмитасига

___________________ раҳбари

(юридик шахс номи)

________________________дан

(юридик шахс раҳбари Ф.И.Ш.)



(СТИР)

Давлат солиқ хизмати органлари билан

ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг

шахсий  кабинет  орқали  амалга  ошириш

(амалга оширишдан воз кечиш) тўғрисидаги

АРИЗА


Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга ошириш учун _______________


га тегишли шахсий кабинетни

(юридик шахс номи)


активлаштиришингизни / амал қилишини тўхтатиб туришингизни сўрайман.

Юборилган электрон ҳужжатлар тўғрисида СМС хабарномани қуйидаги мобиль телефон рақамига юборишингизни сўрайман*:


*) Телефон рақам кўрсатилмаган тақдирда хабарлар электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жараёнида кўрсатилган телефон рақамига юборилади. Кўрсатилган телефон рақами электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жараёнида кўрсатилган телефон рақамидан фарқ қилса, электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жойидаги телефон рақами автоматик тарзда кўрсатилган телефон рақамига ўзгартирилади.

Телефон рақам ўзгартирилганда ва бу ҳақида давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилинганда, хабарномалар мазкур телефон рақамига юборилади.


          



(имзо, сана)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 972-модда















































Время: 0.1989
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск