Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.08.2017 й. ПҚ-3249-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.2017 й.

N ПҚ-3249



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 августдаги ПФ-5174-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария нормаларининг бажарилиши устидан давлат назорати тизимини янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мақбул фитосанитария шароитларини таъминлаш мақсадида:

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

уруғликлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш учун карантин рухсатномаларини расмийлаштириш учун олинадиган тўловлар;

таркибида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтилаётган юкларга карантин рухсатномасини расмийлаштиришдан олинган тўловлар;

уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилишда фитосанитария сертификатларини расмийлаштириш учун олинадиган тўловлар;

экспорт ва импорт қилинаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг намуналарини лаборатория экспертизасидан ўтказилиши учун олинадиган тўловлар;

экспорт ва импорт қилинаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш бўйича фумигация ишлари ўтказилганлиги учун олинадиган тўловлар;

карантиндаги юкларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ичида карантин фитосанитария сертификатини расмийлаштирганлик ва тақдим этганлик учун олинадиган тўловлар;

ўсимликлар карантини соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликка мувофиқ ундириладиган жарималар;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларни ҳал этиш, илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ўсимликлар карантини давлат хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш учун фойдаланилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 947-модда



























































Время: 0.1527
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск