ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автомобиль транспорти /

Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.08.2017 й. 683-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 31 августдаги

683-сон қарорига

2-ИЛОВА



Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт

воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами

белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича

беришда "Ўзбекистон республика товар-хом ашё

биржаси" АЖ ахборот тизимида аукцион

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг - ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 2 августдаги 249-сон қарорига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини (кейинги ўринларда РЎДРБ деб аталади) оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


биржа - "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ;


бошланғич нарх - жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш учун тўловнинг дастлабки оширилган минимал ставкаси;


ахборот тизими - жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкалари бўйича беришни ва ҳисоб-китоблар ўтказишни таъминлайдиган биржанинг дастурий мажмуаси;


талабгор - РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича харид қиладиган юридик ва жисмоний шахслар;

ҲКП - биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси.


3. Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича беришда аукцион ўтказиш ахборот тизими орқали мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича олиш учун рақобат тартиботи ғолиби деб эътироф этилган талабгорнинг ҳуқуқи аукцион предмети ҳисобланади.

Ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича I, IА, IЕ, IАЕ, III, IIIА, IIIЕ, IIIАЕ типдаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукционга қўйилади.

3-1. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IА, IЕ, IАЕ, III, IIIА, IIIЕ, IIIАЕ типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг рўйхатида кўрсатилган 1-3-тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари исталган ҳарф комбинациялари билан аукционга қўйилиши мумкин. Бунда, ушбу тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг аукционга қўйиладиган бошланғич нархлари мазкур Низомнинг 2а-иловасига мувофиқ белгиланади.

4. Савдоларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ЙҲХХ) томонидан биржага тақдим қилинган рўйхат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) иштирок этади.

5. Лот қўйилиши ҳафтанинг иш кунларида соат 10-00 дан 17-00 гача амалга оширилади. Ваколатли орган лот қўйилишида мажбурий тартибда қуйидагиларни қайд этади:

талабгорлар тоифаси (юридик ёки жисмоний шахс);

автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган ҳудуд;

оширилган тўлов ставкаси бўйича РЎДРБ;

бошланғич нарх;

рақобат тартиботи тугалланадиган муддат (ваколатли органнинг талабномаси қўйилган пайтдан бошлаб камида беш иш куни).

6. Талабгор сифатида савдоларда иштирок этиш учун юридик ва жисмоний шахслар Интернет тармоғидаги биржанинг сайтида онлайн тартиботи бўйича рўйхатдан ўтишлари керак.

Рўйхатдан ўтишда талабгор - жисмоний шахс ўз фамилияси, исми ва отасининг исмини, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти серияси ва рақамини, солиқ тўловчини идентификациялаш рақами (СТИР)ни ва автомобиль транспорти рўйхатдан ўтказилиши назарда тутилган ҳудудни кўрсатади.

Рўйхатдан ўтишда талабгор - юридик шахс корхонанинг номини, солиқ тўловчини идентификациялаш рақами (СТИР)ни ва автомобиль транспорти рўйхатдан ўтказилиши назарда тутилган ҳудудни кўрсатади.

Талабгорларни рўйхатдан ўтказиш натижаларига кўра, уларга шахсий кабинет ва биржа ҲКПда шахсий ҳисобварақ очилади. Шахсий кабинетга киришни таъминлаш учун талабгор логин ва паролни белгилайди, уларнинг тегишлича сақланиши ва хавфсизлиги учун тўлиқ жавоб беради.


7. Автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича бериш жараёнида қатнашишдан олдин талабгорлар биржа ҲКПда очилган ўз шахсий ҳисобварағига бошланғич нархнинг 10 фоизи миқдорида закалат ва биржа хизматлари учун битим қийматининг 5 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бюджетдан ташқари фондига йўналтириладиган воситачилик йиғимларини ўз ичига олган тўловни ўтказади.

Бунда:

воситачилик йиғимлари учун ундириладиган маблағлар битим қийматидан тегишинча биржа хизматлари учун 3 фоиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бюджетдан ташқари фондига йўналтириладиган тўловлар учун 2 фоиз нисбатда тақсимланади;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бюджетдан ташқари фондига ўтказиладиган воситачилик йиғимлари биржа учун даромад солиғини ҳисоблаб чиқишда айрилувчи харажатлар ҳисобланади.

8. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, биржа томонидан харидорнинг шахсий ҳисобварағи ҳолати ва шахсий ҳисобварақлардаги маблағларнинг қолдиқлари тўғрисидаги маълумотларнинг учинчи шахсларга ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.


9. Талабгорларнинг шахсий ҳисобварақларидаги пул маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

воситачи органлар ва талабгорлар ўртасидаги ахборот тизимида тузилган битимлар шартлари ижроси билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шу жумладан ушбу битим бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун молиявий санкцияларни тўлаш;

агар битим тузилмаса ёки белгиланган тартибда бекор қилинса, талабгор топшириғи бўйича ҲКПдаги шахсий ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилган банкдаги ҳисобварағига ёки пластик карточкасига қайтариш;

рақобат тартиботларида иштироки учун биржа билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш.


10. Талабгорлар тўланган закалатлари билан таъминланган ҳажмларда буюртма бериш ҳуқуқига эгадирлар.

Савдолар босқичи ЙҲХХ ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда биржа томонидан белгиланади.

Ахборот тизими талабгорни айни пайтдаги энг яхши нарх тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишини таъминлайди. Талабгор муайян тартибот амал қилиш муддатининг исталган пайтида чекланмаган миқдорда нарх бўйича таклифлар бериш ҳуқуқига эга, бунда унинг нарх бўйича таклифи айни пайтда амалдаги энг яхши нархдан юқори бўлиши шарт. Нарх билан берилган буюртмани қайтариб олиш талабгор томонидан исталган пайтда амалга оширилиши мумкин, бунда унинг нархи айни пайтда энг юқори бўлмаслиги шарт.


11. Ваколатли орган томонидан белгиланган рақобат тартиботи муддатининг якунланиш пайтидан бошлаб, янги нарх таклифлари берилган тақдирда ахборот тизими тартиботни автоматик узайтириш режимида ишлайди. Ҳар сафар янада юқори нарх бўйича янги таклиф берилганда, рақобат тартиботи 10 дақиқага узайтирилади. Агар сўнгги таклиф киритилгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида талабгорларнинг ҳеч бири томонидан янги, янада юқори нарх бўйича таклиф киритилмаса рақобат тартиботи якунланганлиги эълон қилинади.


12. Талабгорларнинг улар тўлаган закалатларга мувофиқ электрон савдода иштирок этишлари, улар томонидан нарх бўйича берилган таклифларини солиштириш ва рақобат тартиботи ғолибини аниқлаш жараёнлари биржа ахборот тизимининг дастурий мажмуаси томонидан автоматик режимда амалга оширилади.


13. Рақобат тартиботи якунлангандан сўнг ахборот тизими ваколатли орган ва энг юқори нархни таклиф қилган талабгор ўртасида амалга оширилган битимни рўйхатдан ўтказади ҳамда биржанинг воситачилик йиғимини талабгор ҳисобидан битимнинг ҳақиқий суммаси бўйича олади.

Бунда, нарх бўйича ягона таклиф киритилган ҳолатда, бошланғич нархдан кам бўлмаган нархни таклиф қилган талабгор ғолиб деб эътироф этилади.


14. Талабгорларнинг рақобат тартиботида иштирок этишлари тўғрисидаги маълумотлар унинг якунлари эълон қилиниши пайтигача ваколатли орган ёки бошқа талабгорлар танишиб чиқиш имкониятига эга бўлмайдилар. Рақобат тартиботи ғолиби битимни рўйхатдан ўтказиш пайтида ахборот тизимида акс эттирилади.

Рақобат тартиботи ғолиби аниқланадиган кунда ахборот тизими унинг шахсий кабинетига беш иш куни мобайнида етишмаётган суммани тўлаш тўғрисида талабнома юборади.


15. Битим рўйхатдан ўтказилгандан сўнг беш иш куни мобайнида талабгор тузилган битим бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун ҲКПдаги ўз шахсий ҳисобварағига қўшимча маблағларни ўтказади.

Ахборот тизимида рақобат тартиботи якунлангандан сўнг, ғолибнинг закалатларидан ташқари, иштирокчиларнинг закалатлари озод қилинади ва улардан бошқа рақобат тартиботларида қатнашиш учун аванс тўлови сифатида фойдаланиш ёки уларнинг аризалари бўйича тижорат банкидаги ҳисобварағига ёки банк пластик карточкасига қайтарилиши мумкин.


16. Талабгор тўловни рад қилган, ундан бошқача тарзда бош тортган ёки битим бўйича тўлов тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ўтказилмаган ҳолатларда, ахборот тизими автоматик режимда қуйидагиларни амалга оширади:

ваколатли орган ва рақобат тартиботи ғолиби деб топилган талабгор ўртасидаги битимни бекор қилинган деб эътироф этади;

таклиф қилган нархи биринчи ғолиб таклиф қилган нархдан сўнг энг юқори бўлган талабгорни (иккинчи ғолибни) рақобат тартиботи ғолиби деб эътироф этади;

биринчи ғолибнинг закалатларини шартнома мажбуриятлари ижро этилмаганлиги туфайли жарима сифатида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига ўтказади.


17. Иккинчи ғолиб рақобат тартиботи ғолиби деб топилгандан сўнг беш иш куни мобайнида тузилган битим бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун ҲКПдаги ўз шахсий ҳисобварағига қўшимча маблағларни ўтказиши шарт.

Иккинчи ғолиб рад этган ҳолатда, ахборот тизими рақобат тартиботи амалга ошмади деб эълон қилади.


18. Рақобат тартиботи амалга ошмади деб эътироф этилган ҳолатда (иккинчи ғолиб рад этган ёки харидорлар мавжуд бўлмаган ҳолатда), ахборот тизимида автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича беришни 5 кун муддат ичида автоматик равишда қайтадан эълон қилинади.

18-1. Автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукционга қўйилган кундан бошлаб олти ой мобайнида сотилмаган (харидорлар мавжуд бўлмаган) тақдирда ваколатли орган томонидан:

1 ва 2-тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг бошланғич нархлари бир поғонага автоматик равишда туширилиб (ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақамлари бундан мустасно), мос равишда 2 ва 3-тоифаларга доир бошланғич нархларда аукционга қўйилади;

4-6-тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархда кунлик шакллантириладиган ошкора рўйхат асосида умумий тартибда реализация қилинади.

Реализациядан келиб тушган маблағларнинг 50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 50 фоизи - Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармасига йўналтирилади.

19. ҲКП талабгор маблағлари тўлиқ ҳажмда келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида ваколатли органга юқори тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБни белгиланган тартибда расмийлаштириш учун ўтган кун учун рақобат тартиботи ғолиблари реестрини тақдим қилиши шарт.


20. Оширилган ставка бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ расмийлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари бўлинмаларида автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича бериш учун тузилган битим бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун ҲКПдаги ўз шахсий ҳисобварағига маблағлар ўтказилган санадан бошлаб 30 календарь кун мобайнида расмийлаштириш талабгорнинг айби билан таъминланмаган ҳолатда, ҲКП шартнома мажбуриятлари ижро этилмаганлиги туфайли жарима сифатида битим суммасининг 50 фоизини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига ўтказади, қолган қисмини эса талабгорга қайтаради. Бунда ваколатли орган ахборот тизимида автотранспорт воситалари учун РЎДРБ юқори тўлов ставкаси бўйича сотилишини қайтадан эълон қилиши шарт.

Ғолиб (жисмоний шахс) молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплагандан кейин ўзининг яқин қариндошига (ота-она, туғишган ёки ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобоси, бувиси, неваралар, шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ёки ўгай ака-укалари ва опа-сингиллари)га, шунингдек, умумий мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга ва меросхўрларга тегишли бўлган автотранспорт воситасига РЎДРБни расмийлаштиришга розилик бериши мумкин.

21. Автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкаси бўйича РЎДРБ расмийлаштирилгандан сўнг ЙҲХХнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали битим бўйича мажбуриятлар бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар инсон омилисиз автоматик тарзда ҲКПга юборилади. ҲКП эса битим суммасини ва биржа воситачилик йиғимидан ажратмани Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг тегишли бюджет ва бюджетдан ташқари ҳисобварақларга ўтказади.

22. Талабгор, агар енгиб бўлмайдиган куч ёки бундай шароитларда олдини олиб бўлмайдиган (форс-мажор) вазиятларига дуч келганлигини исботласа, тўлиқ тўлов бўйича мажбуриятлар ижросидан озод қилинади. Бундай ҳолатда, талабгор томонидан ариза закалат жарима сифатида ўтказилгунга қадар биржага юборилади, бу ерда унинг аризаси беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича биржа ҳудудий бошқармаларга талабгордан жарима пуллари ундирилмай битимнинг бекор қилиниши тўғрисида ахборот юборади ва закалатини талабгорга қайтаради.

23. Ўтказилган рақобат тартиботи натижалари бўйича биржа ҳар ойнинг 5-кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда ЙҲХХга ўтказилган рақобат тартиботлари тўғрисида, шу жумладан ҳудудлар бўйича қуйидаги маълумотларни тақдим қилади:

ўтказилган рақобат тартиботлари саналари;

рақобат тартиботлари иштирокчиларининг сони;

амалга оширилган лотлар сони;

амалга оширилган лотлар учун тегишли бюджетларга ўтказилган маблағлар суммаси;

тегишли бюджетларнинг бошланғич нархлардан ошиши ҳисобига ҳосил қилинган қўшимча даромадлари суммаси;

битта лотнинг амалга оширилгани учун ўртача нарх;

рақобат тартиботи ўтказилиши ҳисобига бошланғич нархни оширишнинг фоизларда ифодаланган ўртача миқдори.


24. Биржа ва ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари аукционни ўтказиш билан боғлиқ равишда лавозим ёки хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймасликлари керак.

Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, давлат органлари ходимлари бу тўғрида ўзларининг бевосита раҳбарига зудлик билан хабар қилишлари керак. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олган раҳбар уни Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ бартараф этиш ёки ҳал қилиш бўйича ўз вақтида чоралар кўриши шарт.

Манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш ёки ҳал қилиш талаблари бузилишига йўл қўйган биржа ва ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари, шунингдек уларнинг раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

25. Рақобат тартиботларини ўтказиш масалалари бўйича низолар ва келишмовчиликлар белгиланган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.


26. Биржа ҳар бир харидор учун унинг шахсий кабинети орқали биржа ёки ЙҲХХ мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан электрон шаклда шикоят аризасини бериш имкониятини таъминлайди.

Берилган шикоятлар биржанинг ахборот тизими томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига кўриб чиқиш учун юборилади. Шикоят аризаларини кўриб чиқиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт

воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами

белгиларини оширилган тўлов ставкаси бўйича беришда

"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ

ахборот тизимида аукцион ўтказиш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Муддатлар

Талабгор

     

Биржанинг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади

     


Эълон жойлаштирилгунга қадар






ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

        

Сотувчи сифатида иштирок этишга рухсат берилган мансабдор шахсларнинг рўйхати билан бирга биржага хат юборади

       


Эълон жойлаштирилгунга қадар






Биржа

    

Сотувчи ва харидорларга шахсий кабинет, харидорларга қўшимча тарзда - ҲККПда ҳисобварақлари очади 


Мурожаат этган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида






Ваколатли орган

      

Ўзининг шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига (РЎДРБ) аукцион ўтказиш учун буюртма жойлаштиради

      


Заруратга кўра






Талабгор

        

ҲККПдаги ўзининг ҳисобрақамига бошланғич нархдан 10% миқдорида закалат ҳамда биржа томонидан кўрсатилган хизматга келишилган сумманинг 5 % миқдорида тўлов юборади

        


Ўзининг нарх бўйича эълонини беришдан олдин






Талабгор

Ўзининг нарх бўйича таклифини беради


      

Рақобат тартиботининг ҳаракати даврида закалатни киритгандан сўнг

         






Биржанинг ахборот тизими

     

Сотиб олувчининг реквизитларини кўрсатмаган ҳолда, айни пайтда энг яхши нархдаги таклиф тўғрисидаги маълумотни эркин фойдаланиб киритади

      


Рақобат тартиботининг ҳаракати даврида






Талабгор

       

Айни пайтда энг яхши нархда бўлган таклифдан ошадиган нархдаги янги таклифни бериши мумкин

        


Рақобат тартиботининг ҳаракати даврида






Биржанинг ахборот тизими

       

Рақобат тартиботининг ғолибини аниқлаб, унинг шахсий кабинетига тўлиқ миқдордаги тўлов тўғрисида талабни юборади

           


Рақобат тартиботининг ҳаракат даври тугаган пайтдан






Талабгор

      

Молиявий маблағларни тўлиқ миқдорда ўтказади

         


Ғолиб аниқланган вақтдан бошлаб беш иш куни мобайнида






Биржанинг ахборот тизими

        

Ғолиблар реестрини ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасига юборади

        


Бир иш куни мобайнида






Биржанинг ахборот тизими

      

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан кўрсатилган тегишли бюджет ва бюджетдан ташқари ҳисобларга маблағларни ўтказади


      

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгисини расмийлаштирган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида

       






Низомга

2-ИЛОВА


Оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган

I, IA, IЕ, III, IIIA, IIIЕ типидаги автотранспорт

воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат

рақами белгиларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

   

Тоифаси

   

РЎДРБнинг

сериядаги

сони

        

РЎДРБ* рақам комбинациялари

         

РЎДРБнинг бошланғич нархи

ҲМда**)

РЎДРБга ҳар хил

комбинациядаги

ҳарфлар билан

          

РЎДРБга бир хил

комбинациядаги

ҳарфлар билан

         

        

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

         

1.

1-тоифа

9 жуфт

001, 007, 100

111, 222, 555, 700, 777, 888


100

130

2.

2-тоифа

20 жуфт

002, 005,

010, 020, 050, 070, 077, 080

101, 200, 202, 300, 333, 444, 500, 505, 707, 800, 808, 999


30

40

3.

3-тоифа

26 жуфт

003, 004, 008, 009, 011, 022, 030, 033, 040, 044, 055, 088, 090

110, 220, 303, 400, 404, 550, 600, 701, 717, 757, 770, 900, 909


10

15

4.

4-тоифа

36 жуфт

006, 099

330, 440, 606, 666, 702, 703, 704, 705, 706, 708, 709, 710, 711, 712, 715, 721, 722, 727, 737, 747, 767, 771, 772, 773, 774, 775, 776, 778, 779, 787, 797, 880, 990


8

10

5.

5-тоифа

72 жуфт

021, 060, 066

102, 121, 131, 141, 151, 161, 171, 177, 181, 191

212, 215, 232, 242, 252, 262, 272, 277, 282, 292

313, 323, 343, 353, 373, 383, 393

414, 424, 434, 454, 464, 474, 484, 494

515, 525, 535, 545, 565, 570, 571, 575, 577, 585, 595, 616, 656, 660, 676

733, 744, 755, 788, 799

818, 828, 838, 848, 858, 878, 898

919, 929, 939, 949, 959, 979, 989


7

8

6.

6-тоифа

184 жуфт

012, 015, 017, 071, 075, 107, 112, 113, 114, 115, 116, 117, 118, 119, 122, 123, 133, 144, 155, 166, 170, 188, 199.

201, 203, 205, 207, 210, 211, 221, 223, 224, 225, 226, 227, 228, 229, 233, 234, 244, 255, 266, 288, 299.

301, 307, 311, 322, 331, 332, 334, 335, 336, 337, 338, 339, 344, 345, 355, 366, 363, 377, 388, 399.

401, 402, 407, 411, 422, 433, 441, 442, 443, 445, 446, 447, 448, 449, 455, 456, 466, 477, 488, 499.

501, 507, 510, 511, 522, 533, 544, 551, 552, 553, 554, 556, 557, 558, 559, 564, 566, 567, 588, 599.

601, 607, 611, 622, 626, 633, 636, 644, 646, 655, 661, 662, 663, 664, 665, 667, 668, 669, 677, 678, 686, 688, 696, 699.

713, 714, 716, 718, 719, 725, 720, 723, 730, 735, 740, 750, 760, 766, 780, 786, 789, 790.

801, 807, 811, 822, 833, 844, 855, 866, 868, 877, 881, 882, 883, 884, 885, 886, 887, 889, 899.

901, 907, 911, 922, 933, 944, 955, 966, 969, 977, 988, 991, 992, 993, 994, 995, 996, 997, 998.


6

7

        

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ВИЛОЯТЛАР

        

7.

1-тоифа

9 жуфт

001, 007, 100

111, 222, 555, 700, 777, 888


25

30

8.

2-тоифа

20 жуфт

002, 005, 010, 020, 050, 070, 077, 080

101, 200, 202, 300, 333, 444, 500, 505, 707, 800, 808, 999


10

15

9.

3-тоифа

26 жуфт

003, 004, 008, 009, 011, 022, 030, 033, 040, 044, 055, 088, 090

110, 220, 303, 400, 404, 550, 600, 701, 717, 757, 770, 900, 909


8

9

10.

4-тоифа

36 жуфт

006, 099

330, 440, 606, 666, 702, 703, 704, 705, 706, 708, 709, 710, 711, 712, 715, 721, 722, 727, 737, 747, 767, 771, 772, 773, 774, 775, 776, 778, 779, 787, 797, 880, 990


7

8

11.

5-тоифа

72 жуфт

021, 060, 066

102, 121, 131, 141, 151, 161, 171, 177, 181, 191

212, 215, 232, 242, 252, 262, 272, 277, 282, 292

313, 323, 343, 353, 373, 383, 393

414, 424, 434, 454, 464, 474, 484, 494

515, 525, 535, 545, 565, 570, 571, 575, 577, 585, 595, 616, 656, 660, 676

733, 744, 755, 788, 799

818, 828, 838, 848, 858, 878, 898

919, 929, 939, 949, 959, 979, 989


6

7

12.

6-тоифа

184 жуфт

012, 015, 017, 071, 075, 107, 112, 113, 114, 115, 116, 117, 118, 119, 122, 123, 133, 144, 155, 166, 170, 188, 199.

201, 203, 205, 207, 210, 211, 221, 223, 224, 225, 226, 227, 228, 229, 233, 234, 244, 255, 266, 288, 299.

301, 307, 311, 322, 331, 332, 334, 335, 336, 337, 338, 339, 344, 345, 355, 366, 363, 377, 388, 399.

401, 402, 407, 411, 422, 433, 441, 442, 443, 445, 446, 447, 448, 449, 455, 466, 456, 477, 488, 499.

501, 507, 510, 511, 522, 533, 544, 551, 552, 553, 554, 556, 557, 558, 559, 564, 566, 567, 588, 599.

601, 607, 611, 622, 626, 633, 636, 644, 646, 655, 661, 662, 663, 664, 665, 667, 668, 669, 677, 678, 686, 688, 696, 699.

713, 714, 716, 718, 719, 725, 735, 720, 723, 730, 740, 750, 760, 766, 780, 786, 789, 790.

801, 807, 811, 822, 833, 844, 855, 866, 868, 877, 881, 882, 883, 884, 885, 886, 887, 889, 899.

901, 907, 911, 922, 933, 944, 955, 966, 969, 977, 988, 991, 992, 993, 994, 995, 996, 997, 998.


5

6

*) РЎДРБ - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.


**) БҲМ - базавий ҳисоблаш миқдори.






Низомга

2а-ИЛОВА


Жисмоний ва юридик шахсларнинг талабларига

асосан харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига

эга бўлган 1 - 3-тоифадаги автотранспорт воситалари учун

рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг

аукционга қўйиладиган бошланғич

НАРХЛАРИ

Т/р

РЎДРБ* рақам комбинациялари

         

Исталган ҳарф комбинациялари учун

тўлов ставкалари (БҲМда**)

     

Тошкент шаҳрида

     

Қорақалпоғистон

Республикаси ва

вилоятларда

         

1.

001, 007, 100

111, 222, 555, 700, 777, 888


900

500

2.

002, 005, 010, 020, 050, 070, 077, 080

101, 200, 202, 300, 333, 444, 500, 505, 707, 800, 808, 999


600

300

3.

003, 004, 008, 009, 011, 022, 030, 033, 040, 044, 055, 088, 090

110, 220, 303, 400, 404, 550, 600, 701, 717, 757, 770, 900, 909


300

200

           

*) РЎДРБ - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.


**) БҲМ - базавий ҳисоблаш миқдори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 951-модда
























































Время: 0.1804
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск