ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2017 й. 690-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.2017 й.

N 690



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165-сон қарорини ижро этиш, шунингдек давлат статистикаси тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 2 сентябрдаги

690-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2003 й., 1-сон, 3-модда)


а) 1 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг махсус жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин";


г) 1, 3, , , 4 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Белгилаб қўйилсинки:

Статистика кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ягона тизимини ташкил этади";


е) 5-илова илова деб ҳисоблансин.

      





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 2 сентябрдаги

690-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида" 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сон қарори)" 2005 йил 15 августдаги 197-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 44-модда) илованинг 2-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 23-банди "а" кичик банди, "б" кичик банднинг иккинчи хатбошиси биринчи жумласи ва "в" кичик банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Давлат статистикаси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2012 йил 3 январдаги ЎРҚ-315-сон Қонуни)" 2012 йил 26 июндаги 183-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 46-модда) 1-илованинг 1-банди "б" кичик банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2013 йил 13 февралдаги 36-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 86-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида" 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 47-модда) 4-илованинг 2-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 955-модда


















































Время: 0.1519
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск