ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2017 й. 691-сон "2017-2019 йилларда "Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналари ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.2017 й.

N 691



2017-2019 ЙИЛЛАРДА "НУКУС-ФАРМ", "ЗОМИН-ФАРМ",

"КОСОНСОЙ-ФАРМ", "СИРДАРЁ-ФАРМ", "БОЙСУН-ФАРМ",

"БЎСТОНЛИҚ-ФАРМ" ВА "ПАРКЕНТ-ФАРМ" ЭРКИН

ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРИ ҲУДУДИДА ТРАНСПОРТ,

МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ ҲАМДА ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ИНФРАТУЗИЛМАЛАРИНИ ЖАДАЛ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек янги ташкил этилган эркин иқтисодий зоналарга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш, республика фармацевтика тармоғини ривожлантиришга қаратилган юқори технологияли замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имконини берадиган ишончли транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмаларини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2017-2019 йилларда "Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналари (кейинги ўринларда эркин иқтисодий зоналар деб аталади) ҳудудларида транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) маъқуллансин, жумладан:

2017-2019 йилларда "Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналарининг транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантириш дастурининг (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) асосий мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;

"Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналари учун автомобиль йўллари участкаларини қуриш ҳамда таъмирлаш тадбирлари 2-иловага* мувофиқ;

"Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналари учун сув таъминоти, канализация ҳамда ирригация тизимларини ривожлантириш тадбирлари 3-иловага* мувофиқ;

"Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналари учун электр таъминоти тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш тадбирлари 4-иловага* мувофиқ;

"Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналари учун газ таъминоти тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш тадбирлари 5-иловага* мувофиқ;

"Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналари учун телекоммуникация тармоқларини қуриш тадбирлари 6-иловага* мувофиқ.


2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари зиммасига ушбу тадбирларнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек Дастурга киритилган лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари сифатли ишлаб чиқилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.

4. Эркин иқтисодий зоналарнинг Дастурга киритилган инфратузилма объектларини, шунингдек зоналар дирекцияларининг маъмурий биноларини қуриш ва реконструкция қилишни лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бирга амалга оширишга 2017 йил 31 декабргача истисно тариқасида рухсат берилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари тегишли вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига эркин иқтисодий зоналарнинг маъмурий биноларини қуриш ёки дирекцияларини тегишли биноларда жойлаштириш юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги жорий йилда эркин иқтисодий зоналар дирекцияларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларига Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури доирасида назарда тутилган капитал қўйилмалар лимитларини қайта тақсимлаш ҳисобига эркин иқтисодий зоналар бош режасини ва инфратузилма объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласинлар.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши юзасидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Дастурнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва мониторинг натижалари тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 956-модда




















































Время: 0.1873
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск