ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Пулли ва бепул тиббий ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2017 й. 696-сон "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2017 й.

N 696



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ

САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ ТИББИЁТ

ТАШКИЛОТЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИГА ТИББИЙ

ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, амбулатория-поликлиника ва стационар тиббий ёрдам кўрсатаётган ташкилотларнинг фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимига ажратилаётган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2017 йил 1 декабрдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

ушбу қарор билан тасдиқланган Низомнинг мазмун-моҳияти ўзининг идоравий мансуб тиббиёт ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари ҳамда аҳолига, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали етказилишини таъминласин.

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 960-модда




































Время: 0.2042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск