ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2017 й. 698-сон "Тўрақўрғон туманида Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2017 й.

N 698




ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИДА

ИСҲОҚХОН ИБРАТ НОМИДАГИ ХОРИЖИЙ

ТИЛЛАРГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МАКТАБ-ИНТЕРНАТНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ватан тараққиёти йўлидаги фидокорона ҳаёти ибрат намунаси бўлиб хизмат қилаётган маърифатпарвар олим, шарқ ва ғарб тилларининг билимдони Исҳоқхон Ибратнинг номини абадийлаштириш, унинг издошларини кашф этиш ва истеъдодларини кенг намоён қилишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Наманган вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Маданият вазирлигининг:

Исҳоқхон Ибрат мажмуаси таркибидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабни (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) ҳамда Исҳоқхон Ибрат музейини Наманган давлат университети тизимига ўтказиш;

мактаб-интернат ҳузурида Наманган давлат университети томонидан 7 та хорижий тилни ўргатишга ихтисослашган марказ (кейинги ўринларда марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

2017-2018 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 7-8-9-10 синфларига, 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 7 ва 10 синфига 20 нафардан ўқувчилар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган чет тили ва она тили фанларидан тест синовлари асосида қабул қилинади;

Марказда дарс машғулотлари 7 та тил бўйича ўқувчи-талабалар сони 10 нафардан ошмайдиган гуруҳларда ташкил этилади.


3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Наманган давлат университетига мактаб-интернатда ташкил этиладиган дарс машғулотларига Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент давлат шарқшунослик институтининг малакали профессор-ўқитувчиларини жалб этсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда музейшунос олимлардан иборат ишчи комиссия тузсин ҳамда Тошкент шаҳридаги Шаҳидлар хиёбони, Қатағон қурбонлари хотираси музейи ва Ўзбекистон тарихи давлат музейида амалга оширилган ишларни, илғор хорижий тажрибани ўргансин ҳамда ўрганиш натижаларига асосан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Исҳоқхон Ибрат музейини жиҳозлаш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2018 йил март ойига қадар Исҳоқхон Ибратнинг хорижий тилларда ёзган луғатининг янги нашрини тайёрлаш ва чоп этиш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда мактаб-интернат, марказ ўқитувчилари ва музей ходимларининг ойлик иш ҳақларига 25 фоиз миқдорида қўшимча устамалар белгиласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:

мактаб-интернат, марказ ва музей биноларининг қурилиши 2017 йил Инвестиция дастури доирасида тўлиқ якунланишини таъминлаш;

2018 йилги Инвестиция дастурига мактаб-интернат ўқувчилари учун 100 ўринли ўқувчилар турар жойи, ошхона биноларини қуриш ва жиҳозлар билан таъминлашни киритиш чораларини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда ЮНЕСКОнинг ва Халқаро тил ўргатиш марказларининг Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган тил ўргатиш марказлари ваколатхоналарининг филиалларини Наманган вилоятида ташкил этиш чораларини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернат ва марказни ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар, бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида "Таълим" соҳасига ажратилган маблағлар доирасида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернат, марказ ва музейнинг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида атоқли маърифатпарвар Исҳоқхон Ибрат номидаги ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги 208-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов, Халқ таълими вазири У.И. Иноятов, Наманган вилоятининг ҳокими Х.Х. Бозаров ва Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 962-модда






























Время: 0.1553
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск