Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2000 й. 325-сон "Олий таълим муассасалари ректорларини давлат аттестациясидан ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2000 й.

N 325




ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ РЕКТОРЛАРИНИ

ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИДАН

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Кадрлар тайёрлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда олий таълим муассасалари ректорларининг узлуксиз таълим тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишдаги ўрнини, касбий, маънавий ва ташкилотчилик сифатларини аниқлаш, уларнинг ташаббускорлиги ва ижодий фаоллигини ривожлантириш, шунингдек, жорий йилнинг 21 июлида Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида олдинга қўйилган кадрлар тайёрлаш ва уларни жой-жойига қўйиш вазифасини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишдаги ҳиссаларини аниқлаш, олий таълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёни ва илмий-услубий ишларни ташкил этиш ишлари ҳолатини баҳолаш учун олий таълим муассасалари ректорлари давлат аттестациясидан ўтказилсин.


2. Олий таълим муассасаларининг ректорларини давлат аттестациясидан ўтказиш Республика комиссиясининг таркиби ҳамда аттестация ўтказиш тўғрисидаги Низом 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Республика комиссияси:

бир ҳафта муддатда олий таълим муассасалари ректорларини давлат аттестациясига оид меъёрий ҳужжатлар билан таништирсин;

ўн кун муддатда иқтидорли ёш олимлар тўғрисида маълумотлар заҳирасини яратсин;

олий таълим муассасалари ректорларининг давлат аттестациясини Низом талабларига риоя қилган ҳолда 2000 йилнинг август-сентябрь ойларида ўтказсин ва ўз  хулосаларини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


4. Аттестация жараёнини адолатли ва холисона ўтказиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан биргаликда ҳар йили август ойида олий таълим муассасалари рейтинги ҳақидаги маълумотни Республика комиссиясига тақдим этсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Х.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Макамасининг

2000 йил 16 августдаги

325- cон қарорига

1-ИЛОВА



Олий таълим муассасалари ректорларини

аттестациядан ўтказиш Республика комиссияси

ТАРКИБИ

1.

Кароматов Ҳ.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


2.

Рисқиев Т.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, раис ўринбосари (келишув бўйича)


3.

Қурбонов Ш.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг бош инспектори


4.

Ворисов А.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси, масъул котиб


5.

Ғуломов С.С.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


6.

Жўраев Р.Ҳ.

-

Халқ таълими вазири


7.

Полвон-зода А.А.

-

Адлия вазири


8.

Иброҳимов Ш.

-

Меҳнат вазири


9.

Назиров Ф.Ғ.

-

Соғлиқни сақлаш вазири


10.

Жўраев Х.Р.

-

Маданият ишлари вазири


11.

Ҳабибуллаев П.Қ.

-

Фан ва техника давлат қўмитаси раиси


12.

Абдуллаев Ф.С.

-

Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори


13.

Зоҳидов Р.К.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси раиси


14.

Махситов Б.М.

-

Давлат спорт қўмитаси раиси


15.

Қўзиев Т.К.

-

Бадиий академия раиси


16.

АбдуллаевШ.Ю.

-

Молия вазирининг ўринбосари


17.

Жўраев А.М.

-

Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирининг ўринбосари


18.

Каримов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони етакчи консультанти


19.

Муҳиддинов М.М

-

Давлат тест маркази директори


20.

Убайдуллаева Р.А.

-

"Ижтимоий фикр" маркази директори





























Время: 0.2191
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск