Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2000 й. 433-сон "2001 йилда ғўза плёнка остида ўстириладиган майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.2000 й.

N 433



2001 ЙИЛДА ҒЎЗА ПЛЁНКА ОСТИДА

ЎСТИРИЛАДИГАН МАЙДОНЛАРНИ

КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Чигитни плёнка остига эккан ҳолда ғўза ўстиришнинг Андижон технологиясини кенг жорий этиш асосида пахтачилик самарадорлигини ошириш, шунингдек 2001 йил пахта ҳосили учун хўжаликларни полиэтилен плёнкалар билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ғўза ўстиришнинг сифатли, дориланган, сархилланган уруғлик чигит тайёрлашга, ғўзанинг тезпишар, серҳосил, районлаштирилган навларини полиэтилен плёнка остига барвақт экишга асосланган самарали Андижон технологиясини амалиётга кенг жорий этиш Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг энг муҳим вазифаси ҳисоблансин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва раиснинг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари ҳамда ҳокимларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалаларига мутасадди бўлган биринчи ўринбосарлари, хўжаликлар раҳбарлари жойларда ғўза ўстиришнинг Андижон технологияси жорий этилиши, агротехника нормалари ва талабларига қатъий риоя қилиниши учун шахсан жавоб берадилар.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг 2001 йилда чигит плёнка остига экиладиган майдонлар тўғрисидаги таклифига иловага мувофиқ розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ғўзани мулчалаш учун "Андижонполиэтилени" қўшма корхонасида (6 минг тонна) ва "Жиззах-пластмасса" АЖда (5 минг тонна) полиэтилен плёнка ишлаб чиқариш мақсадида 11 минг тонна гранулалар етказиб бериш юзасидан тендер ўтказишни ўн кун муддатда таъминласин.

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси, Андижон вилояти ҳокимлиги:

тендер натижаларига кўра полиэтилен плёнка ишлаб чиқариш учун гранулалар етказиб бериш юзасидан бир ҳафта муддатда тегишли шартномалар тузилишини таъминласинлар;

иловага мувофиқ миқдорда полиэтилен плёнкалар ишлаб чиқаришни ва уларни пахтачилик хўжаликларига ўз вақтида етказиб беришни ташкил этсинлар.


4. Махфий.


5. Ушбу қарорга мувофиқ импорт бўйича келтириладиган 11 минг тонна гранула божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинсин.


6. "Ўзагромашсервис" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси машина-трактор парклари ва хўжаликлардаги мавжуд махсус чигит экиш сеялкалари ва мосламалари сонини ҳамда уларнинг техник ҳолатини ўн кун муддатда хатловдан ўтказсинлар ва 2001 йил 20 февралгача уларни ишга тўлиқ тайёрлаб қўйсинлар.

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомасига биноан етишмаётган сеялкалар 2001 йил 15 февралгача ишлаб чиқарилишини ҳамда уларнинг машина-трактор парклари ва  хўжаликларга етказиб берилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Т. Холтоев ва Р. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 7 ноябрдаги

433-сон қарорига

ИЛОВА



2001 йил ҳосили учун чигитни плёнка остига

экиш ва пахта етиштирувчи хўжаликларни

полиэтилен плёнка билан таъминлаш бўйича

ТОПШИРИҚ

(минг тонна)


Экин

майдони,

минг

гектар


Полиэтилен

плёнкага бўлган

эҳтиёж, 1 гектарга

56,9 кг ҳисобида


Қуйидагилар ҳисобига қопланади:


Андижон-

полиэтилени

ҚК


"Жиззах-пластмасса" АЖ


ишлаб

чиқариш

ҳисобига


мавжуд

тайёр

полиэтилен

плёнка

ҳисобига


Қорақалпоғистон

Республикаси


5

0,3

-

0,3

-

вилоятлар:







Андижон


100

5,7

5,7

-

-

Бухоро


10

0,6

-

0,6

-

Жиззах


5

0,3

-

-

0,3

Қашқадарё


5

0,3

-

0,3

-

Навоий


2

0,1

-

0,1

-

Наманган


20

1,1

-

1,1

-

Самарқанд


15

0,9

-

0,4

0,4

Сурхондарё


5

0,3

-

0,3

-

Сирдарё


6

0,3

-

0,1

0,3

Тошкент


15

0,9

-

0,4

0,4

Фарғона


20

1,1

0,3

0,8

-

Хоразм


10

0,6

-

0,6

-

ЖАМИ


218

12,4

6

5

1,4







































Время: 0.1758
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск