Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Шахснинг ҳуқуқий мақоми /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2000 й. 463-сон "Муборак Ҳаж зиёратига борувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.11.2000 й.

N 463




МУБОРАК ҲАЖ ЗИЁРАТИГА

БОРУВЧИЛАРГА ЁРДАМ

КЎРСАТИШ ҲАҚИДА


Мамлакатимиз фуқароларининг виждон эркинлиги борасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, муборак ҳаж амалларини адо этишда қулайлик, имтиёз ва зарур шароитларни яратишга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2001 йилда ҳаж зиёратини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Муборак ҳаж сафарини ташкил қилиш, зиёратчилар рўйхатини республика "Маънавит ва маърифат" жамоатчилик маркази, "Маҳалла" ва "Нуроний" жамғармаларининг жойлардаги бўлинмалари вакиллари иштирокида, кенг жамоатчилик фикрини эътиборга олган ҳолда тузиш, мусулмонларнинг талаб-эҳтиёжларини адолатли равишда қондириш масъулияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, унинг жойлардаги мутасадди вакиллари зиммасида эканлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита уларга ёрдам кўрсатиши эътиборга олинсин.


3. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (А.Рўзметов) 2001 йил февраль-март ойларида зиёратчиларнинг Ҳаж сафарига бориб-келишлари учун қулай шароитлар яратиш, Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишидаги авиачипталарнинг нархини арзонлаштириш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Давлат божхона қўмитаси (С.Арипов) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тақдимига кўра зиёратчиларнинг сафар ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Назиров) Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги томонидан қўйилган тиббий талаблар ва мамлакатнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда зиёратчиларни кўрикдан ўтказишни, ҳаж даврида уларга ёрдам кўрсатишни ташкил этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов) ва миллий хавфсизлик хизмати (Р.Иноятов) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ноқонуний йўллар билан ҳаж зиёратига бориши оқибатида рўй бериши мумкин бўлган кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш ҳамда зиёратчиларнинг умумий хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини белгиласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки  (З.Мирхўжаев) Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасдиқлаган рўйхатга биноан, мамлакатимиздан ҳажга кетаётган ҳар бир фуқаро учун 1500 (бир ярим минг) АҚШ долларини имтиёзли-воситачилик ҳақи олмаган ҳолда алмаштириб беришни таъминласин.

Зиёратчиларнинг тегишли миқдордаги сўмларини жойларда умумлаштирилган ҳолда йиғиб олиш ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг тегишли бўлимларига топшириш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходимлари зиммасига юклансин.

Бу маблағлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Миллий банкдаги махсус ҳисоб рақамига жамланиб, белгиланган миқдори конвертация қилинсин. Конвертация қилиш чоғида улар воситачилик йиғимларидан ҳамда маҳаллий солиқлардан озод этилсин.


8. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси барча зарур тўловларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг чет эл банкларидаги корреспондент ҳисоблари орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширади.


9. Ўзбекистон Республикаси пул-кредит сиёсати комиссияси (Ф.Муллажонов) ҳажга борувчи фуқаролар ва ҳожиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳининг сафар харажатлари учун республика биржаси орқали Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига имтиёзли равишда  воситачилик ҳақи ҳамда валюта сотиш учун ундириладиган тўловларни олмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курчи бўйича сотишни таъминласин.


10. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда оммавий ахборот воситаларига муборак ҳаж зиёратининг моҳияти ва талабларини, уни амалга оширишнинг тартиб-қоидаси, муддати, барча шартларини, унинг якунларини кенг ва ошкора ёритиб бориш тавсия этилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



























Время: 0.2085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск