Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2000 й. 466-сон "Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси маданият кунларини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2000 й.

N 466




ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ КУНЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси халқларининг миллий қадриятларини ривожлантириш, миллатлар ўртасидаги ўзаро дўстликни янада мустаҳкамлаш, Қорақалпоғистон халқининг маданияти ва санъати ютуқларини кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, республика жамоат ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2000 йил 15-18 декабрда Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият кунларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


Қорақалпоғистон Республикаси маданият кунларини ўтказиш ташкилий қўмитаси таркиби ва тадбирлар дастури 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


Қорақалпоғистон Республикасидан маданият кунлари иштирокчиларининг сони 150 кишидан иборат қилиб белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига:


Қорақалпоғистон Республикаси маданият кунларини ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш;


ўз тасарруфидаги томоша ва кўргазма залларини маданият кунларини ўтказиш учун бепул фойдаланишга бериш вазифалари юклансин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлигига:


Маданият кунлари қатнашчилари ва меҳмонларни жойлаштириш;


тадбирлар бўлиб ўтадиган жойларни ободонлаштириш ва безаш;


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Республика "Маҳалла" жамғармаси билан биргаликда бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш топширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Маданият кунларини ўтказиш билан боғлиқ босма ишларни режалаштирсин ва амалга оширсин.


5. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси маданият кунлари қатнашчиларининг Тошкент шаҳрига келиб-кетишларини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Ўзтелерадио" компанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қорақалпоғистон Республикаси маданият кунларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини кенг ёритиш тавсия этилсин.


7. "Ўзбеккино" давлат-акциядорлик компанияси Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси маданият кунлари ўтказилишига бағишланган ҳужжатли фильм яратсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тадбирлар ўтадиган жойларда, меҳмонхоналарда жамоат тартибини сақлаш ҳамда автотранспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин.


9. Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси маданият кунларини ўтказиш сарф-харажатлари республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг миқдорда қоплансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 30 ноябрдаги

466-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси

маданият кунларини ўтказиш ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

Кароматов Ҳ.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Тожиев А.Х.

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Мелибоев А.


-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)

Жўраев Х.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Тўлаганов К.Н.

-

Тошкент шаҳар ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Шодиев Б.А.

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси раҳбари, ташкилий қўмита масъул котиби

Абдуллаев Ш.Ю.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари


Абдуллаев Р.А.

-

Ўзбекистон Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси


Жалилов Ш.Ж.

-

Республика "Маҳалла" хайрия жамғармаси раиси


Давлетмурадова Т.Т.

-

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазири


Зоҳидов Р.К.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Кўчимов А.К.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


Мурод Муҳаммад Дўст

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Назиров Ф.Ғ.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири


Орипов А.О.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


Полвонов Э.М.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпания-си бош директорининг биринчи ўринбосари


Парпиев Б.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Пенцов Б.Е.

-

"Ўзбексавдо" компанияси раисининг ўринбосари


Сидиқназаров Қ.М.

-

"Ўзавтотранс" корпорацияси раиси


Файзуллаев Р.Ф.

-

"Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси раиси


Шоғуломов Р.Ш.

-

Давлат матбуот қўмитаси раиси


Юнусов Т.М.

-

"Ўзбеккино" давлат акциядорлик компанияси раиси


Юсупбоев К.Ю.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг доимий вакили


Юсупов И.Ю.

-

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири


Қайипбергенов Т.К.

-

Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси


Ҳусанбоев Б.М.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси



Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 30 ноябрдаги

466-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси

Маданият кунларини ўтказиш

ДАСТУРИ


(2000 йил 15-18 декабрь, Тошкент шаҳри)


Қорақалпоғистон Республикасидан Маданият кунлари қатнашчилари (150 киши) 15 декабрь эрта тонгда махсус рейс билан Тошкент шаҳрига етиб келадилар.


Меҳмонлар ташкилий қўмита томонидан карнай-сурнай садолари остида қорақалпоқ ва ўзбек халқларининг азалий дўстлигини акс эттирувчи шиорлар билан безатилган Тошкент шаҳри аэропортининг расмий делегациялар залида кутиб олинади.


Аэропортнинг расмий делегациялар залида юбилей қатнашчиларига бепул хизмат кўрсатилади.

Масъуллар:

Полвонов Э.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари



Жўраев Х.Р.

-

Маданият ишлари вазири



Эрназаров Э.

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари



Исмоилов Х.

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари


Меҳмонлар "Тошкент" меҳмонхонасига жойлашадилар.


Овқатланиш ва тиббий хизмат яшаш жойида ташкил қилинади.


Транспорт воситалари ташкилий қўмита буюртмасига биноан ажратилади.

Масъуллар:

Эрназаров Э.

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари



Пенцов Б.

-

"Ўзбексавдо" компанияси раисининг ўринбосари



Назиров Ф.

-

Соғлиқни сақлаш вазири



Сидиқназаров Қ.

-

"Ўзавтотранс" корпорацияси раиси



Файзуллаев Р.

-

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси раиси


Тошкент шаҳрида автотранспорт ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш Ички ишлар вазирлиги томонидан таъминланади.

Масъул:

Парпиев Б.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Маданият кунлари тадбирлари оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилади.

Масъуллар:

Кўчимов А.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


М.М.Дўст

-

ЎзА Бош директори


15 декабрь, жума


08.00

"Тошкент" меҳмонхонасида нонушта

Масъуллар:

Эрназаров Э.




Пенцов Б.




09.00-10.00

Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш

Масъуллар:

Эрназаров Э.




Юсупбоев К.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қорақалпоғис-тон Республикаси Вазирлар Кенгашининг доимий вакили


10.00-11.00

Меҳмонларнинг Темурийлар тарихи давлат музейига ташрифи

Масъуллар:

Эрназаров Э.




Парпиев Б.




Йўлдошев Б.


-

Ўзбекистон Фанлар академияси Президенти


11.00-13.00

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри биносида "Болалар расмлари" кўргазмасининг очилиши. Театр майдонида қорақалпоқ ўтовлари кўргазмаси

Масъуллар:

Жўраев Х.Р.

-


Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазири



Қўзиев Т.К.


Эрназаров Э.

Давлетмуратова Т.


13.00-14.00

Тушлик

Масъуллар:

Эрназаров Э.


Пенцов Б.


15.30-16.30

Ўзбекистон Бадиий академиясининг марказий кўргазмалар залида Қорақалпоғистон Республикаси рассомлари кўргазмасининг очилиши


Масъуллар:

Қўзиев Т.К.




Жўраев Х.Р.




Эрназаров Э.




Давлетмуратова Т.


16.00-17.30

Республика қўғирчоқ театрида Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрининг "Гулдирсин" спектакли намойиши

Масъуллар:

Жўраев Х.Р.




Эрназаров Э.




Давлетмуратова Т.


17.00-19.00

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри биносида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият кунларининг тантанали очилиши. Қорақалпоғистон санъат усталари концерти

Масъуллар:

Жўраев Х.Р.




Эрназаров Э.

Исмоилов Х.

Юсупбоев К.

Давлетмуратова Т.



19.00-20.00

Кечки овқат







Масъуллар:

Эрназаров Э.


Пенцов Б.

16 декабрь, шанба

08.00

Нонушта

Масъуллар:

Эрназаров Э.


Пенцов Б.

9.00-10.00

Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон ёзувчи ва шоирларининг учрашуви


Масъуллар:

Орипов А.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


Қайипбергенов Т.

-

Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси


10.00-11.00

Маннон Уйғур номидаги санъат институти, Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтида талабаларнинг Маданият кунлари қатнашчилари билан учрашуви

Масъуллар:

Жўраев Х.


Юсупбоев К.

11.00-12.30

Ҳамза номидаги ўзбек Давлат академик драма театрида Бердақ номидаги Қорақалпоқ мусиқий театрининг "Оти ўчсин" спектакли намойиши


Масъуллар:

Жўраев Х.Р.




Давлетмуратова Т.



12.30-13.30

Тушлик

Масъуллар:

Эрназаров Э.


Пенцов Б.


14.00-15.00

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида "Бердақ" номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқий театрининг "Адолатга хиёнат" мусиқий спектакли намойиши


Масъуллар:

Жўраев Х.Р.

Давлетмуратова Т.



Эрназаров Э.





15.00-16.30

Баҳор концерт залида Қорақалпоқ филармонияси ва "Айқулаш" ҳамда "Аму тўлқини" ансамблларининг концерти

Масъуллар:

Жўраев Х.Р.

Давлетмуратова Т.




Эрназаров Э.



16.30-18.00

Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқий театри жамоаси ижросида К.Раҳмоновнинг "Инжиқнинг муҳаббати" спектакли намойиши

Масъуллар:

Жўраев Х.Р.




Эрназаров Э.




Давлетмуратова Т.


19.00

Кечки овқат



Масъуллар:

Эрназаров Э.




Пенцов Б.



17 декабрь, якшанба

08.00-09.00

Нонушта







Масъуллар:

Эрназаров Э.




Пенцов Б.



10.00-12.00

Маданият кунлари қатнашчиларининг Тошкент шаҳри маҳаллалари аҳли билан учрашуви

Масъуллар:

Эрназаров Э.




Жалилов Ш.

-

"Маҳалла" хайрия жамғармаси раиси

12.00-13.00

Республика қўғирчоқ театрида Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрининг "Ҳийлакорлик" спектакли намойиши

Масъуллар:

Жўраев Х.




Давлетмуратова Т.



13.00

Тушлик





Масъуллар:

Эрназаров Э.




Пенцов Б.




14.00-15.00

Мухтор Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваторияси концерт залида Бердақ номидаги Қорақалпоғистон симфоник оркестрининг концерти


Масъуллар:

Жўраев Х.Р.




Эрназаров Э.



15.00-16.30

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри биносида Бердақ номидаги мусиқий театрнинг "Ота тақдири" спектакили намойиши


Масъуллар:

Жўраев Х.Р.




Эрназаров Э.




Давлетмуратова Т.


19.00-20.00

Кечки овқат





Масъуллар:

Эрназаров Э.




Пенцов Б.



18 декабрь, душанба

08.00-09.00

Нонушта





Масъуллар:

Эрназаров Э.




Пенцов Б.




11.00-12.30

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри биносида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият кунларининг тантанали ёпилиши ва санъат усталари концерти

Масъуллар:

Жўраев Х.Р.




Эрназаров Э.




Давлетмуратова Т.



13.00-15.00

Тошкент шаҳар ҳокимининг расмий қабул маросими

Масъуллар:

Эрназаров Э.




Жўраев Х.Р.




Пенцов Б.



16.00

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият кунлари қатнашчиларининг Нукус шаҳрига жўнаб кетиши

Кутиб олиш тартиби кузатиш вақтида ҳам сақланиб қолади.

Маданият кунларида иштирок этадиган ижодий

жамоалар ва гуруҳларининг

РЎЙХАТИ

1.

Расмий делегация


-

12 киши

2.

Ижодий ходимлар делегацияси


-

10 киши



Жами:



22 киши

1.

"Маданият кунлари" штаби


-

5 киши

2.

Бердақ номли Қорақалпоқ Давлат мусиқа театри ижодий жамоаси


-

114 киши

3.

"Айкулаш" қорақалпоқ давлат миллий рақс ансамбли


-

40 киши

4.

"Ўзбекнаво" ГКБ Қорақалпоғистон бўлими ижодий жамоаси


-

16 киши

5.

Қорақалпоқ давлат Қўғирчоқ театри ижодий жамоаси


-

12 киши

6.

Бадиий хаваскорлик жамоаси


-

16 киши

7.

"Мухаллес" дуторчилар ансамбли


-

12 киши

8.

Телевидение ва матбаа ходимлари


-

6 киши

9.

Рассомлар


-

4 киши

10.

Кино ходимлари


-

3 киши



Жами:



228 киши



Ҳаммаси:



250 киши

















Время: 0.1498
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск