ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиқ маслаҳати /

Молия вазирининг 23.08.2017 й. 126-сон "Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС) "Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.09.2017 й. 2375-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.09.2017 й.

N 2375-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

23.08.2017 й.

N 126


БУЙРУҒИ



"Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС)

"Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот тузиш ва мижозга

(ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби"ни

тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонуни 13-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 28 майдаги 44-сон "Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС) "Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2375, 2012 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 299-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  Б. Ходжаев






Буйруққа

ИЛОВА



"Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС)

"Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот тузиш ва мижозга

(ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби"ни

тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Буйруқнинг номи ва 1-банди "солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот" деган сўзлардан кейин "ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. Миллий стандартда:


а) номи ва 1-банд "солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот" деган сўзлардан кейин "ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ҳисоботнинг ҳар бир бети солиқ маслаҳатини амалга оширган солиқ маслаҳатчиси томонидан имзоланади, ҳисобот солиқ маслаҳатчилари ташкилоти раҳбарининг имзоси ва мазкур ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.";


в) қуйидаги таҳрирдаги III-1 ва III-2 боблар билан тўлдирилсин:


"III-1 боб. Солиқ маслаҳатчилари

ташкилотининг хулосаси


12-1. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосаси (кейинги ўринларда хулоса деб юритилади) солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш, солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш тўғрисидаги фикрини ўз ичига олувчи ёзма шаклда ифодаланган ҳужжатдир.

Хулоса ҳисобот асосида тузилади.

12-2. Хулоса эркин шаклда тузилади ва мажбурий тартибда қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

номи - "Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосаси";

мижознинг (ишонч билдирувчининг) манзили, номи ёки Ф.И.О.;

тузилаётган хулосага асос бўлган ҳисобот санаси;

шартномани бажаришда иштирок этган солиқ маслаҳатчиси(лари) тўғрисида маълумотлар (Ф.И.О., солиқ маслаҳатчиси сертификатининг рақами ва берилган санаси).

12-3. Хулосада солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг шартнома предмети бўйича асосланган фикри аниқ баён этилиши керак.


III-2 боб. Хулосани тузиш ва мижозга

(ишонч билдирувчига) тақдим этиш


12-4. Хулоса солиқ маслаҳатчиси (солиқ маслаҳатчилари), солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланиши ва мазкур ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланиши керак.

12-5. Хулоса мижозга (ишонч билдирувчига) шартномада белгиланган муддатларда шахсан олиб бориб бериш, почтадан буюртма хат орқали ёки электрон ҳужжат тарзида тақдим этилади.";


г) IV бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"IV боб. Ҳисобот ва хулосанинг мазмуни учун жавобгарлик";


д) 16-банд "ҳисобот" сўзидан кейин "ва хулоса" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 1011-модда






































Время: 0.2084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск