ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 05.09.2017 й. 93-Н-сон "Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.09.2017 й. 2416-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.09.2017 й.

N 2416-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

05.09.2017 й.

N 93-Н


БУЙРУҒИ



Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш

қоидаларига қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 692-сон "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 27 декабрдаги 14-н-сон буйруғи (рўйхат рақами 2416, 2013 йил 29 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                        Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш

қоидаларига киритилаётган қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Йўловчи томонидан ҲК ичида юриш-туриш қоидалари бузилган тақдирда, ҲК экипажи аъзолари томонидан мазкур Қоидаларнинг иловасига мувофиқ шаклда йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларини бузганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади.

Далолатномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

далолатномада тузилган сана;

далолатномани тузган ҲК экипажи аъзоларининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

қоидабузарлик содир этилган рейс ва унинг йўналиши;

қоидабузарликнинг қисқача тафсилоти;

қоидабузар йўловчи шахсига оид маълумотлар;

қоидабузар йўловчининг тушунтириши;

Агар қоидабузарлик оқибатида моддий зарар етказилган ёхуд бошқа шахслар жабрланган бўлса, бу ҳақда ҳам далолатномада кўрсатилади.

Далолатнома уни тузган ҲК экипажи аъзолари ва қоидабузар йўловчи томонидан имзоланади.

Қоидабузарлик содир этган йўловчи далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, далолатномага бу ҳақда ёзиб қўйилади. Қоидабузарлик содир этган йўловчи далолатноманинг мазмуни юзасидан далолатномага илова қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларини беришга, шунингдек мазкур далолатномага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.".


2. Мазкур қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда илова билан тўлдирилсин.


3. Мазкур қўшимчалар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан келишилган.






Қўшимчаларга

ИЛОВА



"Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги

юриш-туриш қоидаларига

ИЛОВА



Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш

қоидаларини бузганлиги тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

____. ____. 20___ й.



(рейс ва унинг йўналиши)

ҲК экипажи аъзолари Ф.И.О. ва лавозими:

1)


2)


3)


4)


Йўловчи ҳақида маълумот:

   

       

       

       

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 27 декабрдаги 14-н-сон буйруғи билан тасдиқланган Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларининг (рўйхат рақами 2416, 2013 йил 29 январь) қуйидаги талаблари бузилди:


       


       


       

Бригадир





(Ф.И.О.)


(имзо)

Борт кузатувчи





(Ф.И.О.)


(имзо)

ҲК командири





(Ф.И.О.)


(имзо)

Йўловчи





(Ф.И.О.)


(имзо)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 1014-модда








































Время: 0.1756
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск