Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.2017 й. 708-сон "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги Ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.2017 й.

N 708



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ, ВИЛОЯТЛАР, ТОШКЕНТ

ШАҲРИ, ШАҲАРЛАР ВА ТУМАНЛАР ҲОКИМЛИКЛАРИ

ҲУЗУРИДАГИ ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА

КОМИССИЯЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2992-сон қарорини бажариш юзасидан ва жойларда ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги Ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссияларнинг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ;

Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги Ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссияларнинг намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ўн кун муддатда тасдиқланган Низомга мувофиқ ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар ташкил этилишини ва уларнинг фаолияти ташкил этилишини таъминласинлар.


3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 11 сентябрдаги

708-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги

Ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиянинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Комиссия раиси:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари.

Вилоят (Тошкент шаҳри) ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари.


2. Комиссия раисининг ўринбосари:

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (вилоят ички ишлар бошқармаси, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси)нинг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори.


3. Масъул котиб:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбари.

Вилоят (Тошкент шаҳри) ҳокимлигининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбари.


Комиссия аъзолари:


4. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири;

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи;

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи;

Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармаси бошлиғи.


6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят (Тошкент шаҳри) фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси;

вилоят (Тошкент шаҳри) архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи.


8. Қорақалпоғистон Республикаси (вилоят, Тошкент шаҳри) давлат солиқ бошқармаси бошлиғи - Қорақалпоғистон Республикаси (вилоят, Тошкент шаҳри) Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши раисининг ўринбосари.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири;

вилоят (Тошкент шаҳри) молия бош бошқармаси бошлиғи.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири;

вилоят (Тошкент шаҳри) иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазири;

вилоят уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи;

Тошкент шаҳар Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи.


12. "Саноатгеоконтехназорат" ДИ минтақавий инспекцияси бошлиғи.


13. "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон республика бўлими бошқаруви раиси.

"Маҳалла" хайрия жамоат фондининг вилоят (Тошкент шаҳар) бўлими бошлиғи.


14. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятда (Тошкент шаҳрида) Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси раҳбари.


Изоҳ: Комиссия таркибига зарурат бўлганда давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларининг раҳбарлари ва мутахассислари жалб этилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 11 сентябрдаги

708-сон қарорига

3-ИЛОВА



Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги

Ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиянинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Комиссия раиси:

Туман (шаҳар) ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари.


2. Комиссия раисининг ўринбосари:

Туман (шаҳар) ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи.


3. Масъул котиб:

Туман (шаҳар) профилактика ва ёнғин назорати бўйича ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғининг ўринбосари.


Комиссия аъзолари:


4. Туман (шаҳар) ёнғин хавфсизлиги бўлими фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи.


5. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи.


6. Туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи.


7. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.


8. Туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи.


9. Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи.


10. Туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи.


11. "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман (шаҳар) бўлими бошлиғи.


12. Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар)даги филиали бошлиғи.


Изоҳ: Комиссия таркибига зарурат бўлганда давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларининг раҳбарлари ва мутахассислари жалб этилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 994-модда
























Время: 0.1863
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск